Ходимлар қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг икки нафар офицер ходими қўлга олинди.
«2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-128-сон, 15.03.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Сессия “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида ўтказилади.
«Ватандошлар» жамоат фонди ташаббуси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ўзбек тили онлайн таълим платформаси яратилди. 15 март куни Тошкент шаҳрида ушбу платформанинг тақдимот маросими ўтказилди.
Навоий вилоятида 1 апрелдан ичимлик суви нархлари ошади. Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши томонидан 2024 йил 15 мартда Навоий вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.
Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жангда 6 нафар ҳакам ишлаши мумкин.WBC президенти Маурисио Сулаймон 8 март куни бўлиб ўтган Рей Варгас ва Ник Болл ўртасидаги жанг натижасидан норози бўлган.
2024 йилнинг ноябрь ойида Ҳиндистонда Freestyle Chess GOAT World Series’нинг навбатдаги турнири бўлиб ўтади.Турнирнинг мукофот жамғармаси 500 минг доллар деб белгиланди.
Жорий йилнинг 16 март куни Самарқанд вилоят ИИБ ”102” операторига Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида бир бола Damas русумли автомашинада оёғи занжир орқали кишанланганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ИИБ бошлиғи матбуот котиби хабар бермоқда. Хабарга асосан, ҳудудга ИИБ ходимлари бориб, ҳолатни расмийлаштиришган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан 2024 йил 13 мартда ”Ўзавиация” агентлиги томонидан “Qazaq Air” авиакомпаниясига Ўзбекистонга Туркистон — Самарқанд – Туркистон йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди. Парвозлар DHC-8-402 ҳаво кемасида амалга оширилади.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбаева Нью-Йорк шаҳрида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар қилмоқда.
Барчамиз яхши биламизки, ҳамма соҳаларда бўлгани каби ички ишлар тизимида ҳам юксак малакали, замонавий фикрлайдиган, ўз касбига, Ватанимиз ва халқимизга содиқ кадрлар ислоҳотлар тақдирини белгилаб беради. Шу маънода, мамлакатимиз ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига кўтарилаётган бугунги шароитда ҳар бир ходимдан етарли билимга эга бўлиш, мулоқот ва муомала маданиятини ошириш, ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам тўғри қарор қабул қилиб, зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан бажариш учун ўз устида тинимсиз ишлаш талаб этилади.
МИБнинг Сергели туман бўлими иш юритувида ИИБ ЙҲХБ органлари қарорларига асосан «Matiz» автотранспорти ҳайдовчиси Н.А. жами 118 та қоидабузарлик содир этиб, 52 миллион сўмдан ортиқ маъмурий жарималар ишлаб олди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Ўзбекистонда мактабгача таълим болалар саломатлиги ва уларнинг ақлий ривожланишига қандай таъсир қилиши эконометрик таҳлил асосида ўрганилди. Multiple Indicators Cluster Survey (MICS) нинг 2021-2022 йилларга оид ҳисоботига кўра, 2022-йилда Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган ортиқча вазнли болалар умумий болалар сонининг 5 фоиздан камроғини (ўғил болаларда 5 фоиз, қиз болаларда 4 фоиз) ташкил этган.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.Унга кўра, ўтган ойда 7-поғонада бўлган Муроджон Аҳмадалиев 6-ўринга кўтарилиб олди.
Шу йилнинг 13-14 март кунлари Нидерландиянинг Алкмар шаҳрида трамполин бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Фарғона шаҳрида Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг рациясини олиб, қочиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўрилган.
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми учун овоз бериш жараёнига старт берилди. Овоз бериш босқичи 4 апрель соат 23:59га қадар давом этади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Чехия ва Словакияда ер ислоҳотларининг ўтказилиши бўйича хориж тажрибасини ўрганди. Чехия ва Словакия (ўша пайтдаги Чехословакия)да ер ислоҳотлари 1991-йилда “Ер тўғрисида”ги қонун ва 1992-йилда “Жамоа хўжаликларининг ўзгариши тўғрисида”ги қонун қабул қилинганидан кейин бошланди.
Учувчисиз учадиган аппаратларни ноқонуний олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки фойдаланишга маъмурий жазо белгиланади. Аввал уч йилгача қамоқ жазоси бор эди.
Видео ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Аёлларга нисбатан маъмурий тартибда чора кўрилди.
Бунга акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши сабаб бўлган. Жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб, акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши муносабати билан нефть маҳсулотлари нархлари ўзгармоқда.
"Ангрен иссиқлик электр станцияси”да атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар меъёридан ошганлиги аниқланди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, вазирликнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан “Ангрен иссиқлик электр станцияси” (Ангрен ИЭС) фаолияти текширилган.
Экология вазирлиги томонидан “Ангрен иссиқлик электр станцияси” фаолияти текширилди ва углерод оксиди белгиланган меъёрдан 4,37 баробар, азот оксиди 7,68 баробардан 15,24 баробаргача юқори эканлигини маълум бўлди. Ҳолат бўйича 2023 йил 4-чораги ва 2024 йил январь февраль ойларида атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар меъёридан ошганлиги учун қўшимча равишда 140,7 млн сўм компенсация тўлови белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 2893-моддасига мувофиқ, 2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб нефт маҳсулотлари ва бошқа аксиз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари ўзгарди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Шу сабабли қуйидаги ўзгпришлар белгиланди: 1. Нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги аксиз солиғи: — АИ-80 бензини маҳсулотининг 1 тоннаси учун 303 000 сўмдан 340 000 сўмга (37 000 сўмга); — Авиакеросин (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 242 000 сўмдан 271 000 сўмга (29 000 сўмга); — Дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 291 000 сўмдан 326 000 сўмга (35 000 сўмга); — ЭКО дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 262 000 сўмдан 293 000 сўмга (31 000 сўмга); 2. Нефт маҳсулотларини ва суюлтирилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда аксиз солиғи: — АИ-80 бензин учун маҳсулотининг 1 тоннаси учун 565 000 сўмдан 633 000 сўмга (68 000 сўмга); — Дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 516 000 сўмдан 578 000 сўмга (68 000 сўмга); — Суюлтирилган газ маҳсулотининг 1 тоннаси учун 807 500 сўмдан 904 000 сўмга (96 500 сўмга) ошиши белгиланган.
Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашевнинг рингга қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳамюртимиз 28 март куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этиладиган DAZN ҳамда Salita Promotions ҳамкорлигидаги проф бокс оқшомида рингга кўтарилади.
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси масъулиятли давр - Париж-2024 Олимпиадаси циклининг квалификацион босқичини катта муваффақият билан тугатмоқда. Жамоа олдига қўйилган биринчи вазифа максимал даражада бажарилди.
Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Уларнинг рўйхати: Бектемир тумани — “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ; Миробод тумани — “Миробод деҳқон бозори” АЖ; Мирзо Улуғбек тумани — “Наврўз деҳқон бозори” АЖ; Сергели тумани — “Сергели деҳқон бозори” АЖ; Олмазор тумани — “Қора Қамиш деҳқон бозори” АЖ; Учтепа тумани — “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ; Шайхонтоҳур тумани — “Эски Жува деҳқон бозори” АЖ; Яшнобод тумани — “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ; Юнусобод тумани — “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ ва “Олой деҳқон бозори” АЖ; Яккасарой тумани — “Аския деҳқон бозори” АЖ; Чилонзор тумани — “Чилонзор деҳқон бозори”АЖ.
Хитойнинг Тайян шаҳрида давом этаётган таэквондо WТ бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун Осиё лицензион турнир бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этган икки спортчимиз олимпиада йўлланмасини қўлга киритишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди. Давлатимиз раҳбари Бош вазир Олжас Бектановни яқинда ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий қутлади ва масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.
2024 йил 1 январь ҳолатига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия ва нафақа олаётган 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан катта ёшдагилар сони 514 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда бюджетдан ташқари Пенсия жамғамаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Индиан-Уэллсда бўлиб ўтаётган “Мастерс” турниридан ўрин олган Зверев — Алкарас баҳси асаларилар “ҳужуми” сабаб тўхтатилди. 14-март куни Индиан-Уэллс шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирда германиялик Александр Зверев (6-рақамли теннисчи) ва испаниялик Карлос Алкарас (2-рақамли теннисчи)га қарши 1/4 финал учрашувини ўтказди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.