Дзюдо бўйича ЖЧ. Бугун Тўрабоев ва Қурбонбоева баҳсларда иштирок этади

Доҳада ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида оғир вазн тоифасидаги спортчилар чемпионлик учун кураш олиб боришмоқда. Бугун эркаклар ўртасида -100 кг, аёллар ўртасида эса -78 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Ўзбекистонда бир қатор транспортларни бошқариш учун "права" талаб қилиш тўхтатилди

Президент "товарларни етказиб бериш хизматларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди. Қарорга кўра, бир қатор транспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январгача тўхтатиб турилади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигида қўшма автомобиль заводи қурилиши бошланди

Чуй вилоятида жойлашган янги завод биринчи босқичда йилига 10 мингта автомобиль ишлаб чиқаради. Қирғизистоннинг Чуй вилоятида "Алтын Тулпар Унаа Курулуш" автомобиль ва тижорат ускуналарини ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланди.

Сурхондарёдаги шифохонада фуқаро қўли кишанланиб, ИИБ ходими томонидан калтакланди — видео

Маълум бўлишича, калтакланган эркак маст ҳолда фуқароларнинг тинчлигини бузгани сабаб шифохонага олиб келинган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ИИБ ходими қўли кишанланган фуқарони қийнаб, уни калтаклагани акс этган видео тарқалди.

Бокс-2023. Жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари рўйхати ва бошланиш вақтлари

Тошкентдаги жаҳон чемпионатида ярим финал жанглари ўтказилади. Соат 14:00 да бошланадиган кундузги дастурда 7 та вазнда, кечки дастурда (18:00) эса 6 та вазнда жанглари бўлиб ўтади.

Экопартия Ўзбекистон президентлигига номзодини эълон қилди

Ўзбекистон Экологик партияси ўз раҳбари Абдушукур Хамзаевни президентликка номзод сифатида кўрсатишни режалаштирмоқда. У бу лавозимда декабрь ойидан буён фаолият юритади.

Тошкентдаги кўп қаватли бинода ёнғин юзага келди— видео

3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган мазкур ёнғин тўғрисида ФВВ расмий изоҳ берди. Бугун, 11 май куни соат 15:24 да Юнусобод тумани 14-даҳа "Севинч" МФЙда жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шахрисабзда “Ethno and modern fashion week” халқаро фестивали ҳамда миллий ҳунармандчилик ва заргарлик ярмаркасига старт берилди

Маданият ва туризм вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан жорий йилнинг 11-13 май кунлари Қашқадарё вилояти бўйлаб “Ethno and modern fashion week” халқаро фестивали ҳамда этноспорт ўйинлари, гастрономик фестиваль, миллий ҳунармандчилик ва заргарлик ярмаркаси ташкил этилади. Шу муносабат билан бугун махаллий ва хорижий журналисталар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тошкентда содир бўлган ЙТҲда Nexia 2 иккига бўлиниб кетди — қурбон бор (видео)

23 ёшли ҳайдовчи автомашинани бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида ЙТҲ содир бўлган. Тошкентда Nexia 2 автомашинаси ЙТҲга учраб, иккига бўлиниб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Андижонда машина уриб юборган ободонлаштириш ходимлари кечаси ишга мажбуран чиқарилгани аниқланди

ЙТҲ натижасида улардан бири вафот этган. Меҳнат инспекцияси ҳолат юзасидан текширув ўтказди.

Жанубий Кореянинг шаҳри мезбонлик қилаётган катталар Осиё чемпионатининг аёллар ўртасидаги -87 кг вазнгача ўтказилган мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчимиз Ригина Адашбаева кумуш ва бронза медалларга эга чиқди.Даст кўтаришда 103 кг билан кумуш медалга эга чиққан ҳамюртимиз, силтаб кўтаришда 127 кг натижаси эвазига иккикурашда 230 кг билан бронза медали соҳибига айланди.

Боксчиларимиз медаллар сони бўйича рекордни янгилашди. Энди навбат сифатга

Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида саралаш беллашувлари ниҳоясига етди. Регламентга кўра, бугун дам олиш куни.

Тошкентда 3 қават қилиб қурилиши керак бўлган бино 12 қават қилиб қурилди

Дастлаб, лойиҳада уч қават қурилиши кўзда тутилган эди, бироқ тадбиркор огоҳлантиришларга қарамай, қўшимча бир неча қават қурди. Тошкентда 3 қават қурилиши режалаштирилган бинода ноқонуний тартибда қўшимча 9 қават ва мансарда қурган тадбиркор аниқланди.

NBU йиллик 7 фоизгача бўлган валюта омонатларини таклиф қилмоқда

Маблағингиз кўпайиши учун уни қаерга ва қандай қилиб жойлаш мумкин? Бу саволингизнинг жавоби жуда осон.

Пойтахт кўчаларига 59 та янги электробуслар чиқарилди — рўйхат

Хитойдан олиб келинган электробусларнинг яна 59 таси қатновни бошлади. Улар қайси йўналишларга қўйилгани маълум қилинди.

Қашқадарёда бир гуруҳ аёллар мактабга келиб, ўқувчи қизларини дўппослашди — видео

8-синф мактаб ўқувчилари 4 нафар аёллар томонидан зўрлаш билан таҳдид қилиниб, калтаклаб кетилганлиги айтилди. Қашқадарёда вояга етмаган мактаб ўқувчилари (қизлар) зўрлаш билан таҳдид қилиниб калтаклаб кетилганлиги ва жабрланувчиларнинг ота-оналари бу бўйича мурожаат қилиб чиқишгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Байроқли тасмани елкасига таққан йигитни олиб кетган ИИБ ходимларига нисбатан текширув бошланди

Ҳолат юзасидан ИИО ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича туман прокуратураси томонидан тақдимнома киритилган. Қашқадарёда елкасига Ўзбекистон байроғи туширилган тасмани тақиб олган йигит ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилгани ва прокуратура аралашуви билан мазкур маъмурий иш бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Самарқандда Open Budget'га мажбуран овоз йиғишга мажбурлаган туман ҳокимлиги ходими ишдан олинди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи танлаган лойиҳаларга мажбуран овоз беришни сўраб маҳалла раисларига топшириқ берган. Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Тоҳир Қосимов томонидан "Менинг йўлим" лойиҳаси доирасида ўзи танлаган лойиҳаларга мажбуран овоз беришни сўраб маҳалла раисларига топшириқ бергани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Туркияда Европа мегалитик маданият йўналиши

Европа мегалитик маданият йўналиши — Европа Кенгашининг маданий тармоқларидан бири бўлиб, у бетакрор табиат ва ўзига хос манзилларни мужассам этган, милоддан аввалги тош мажмуалар – ёдгорликлар, мақбаралар, қадимги жамоалар томонидан иншо этилган зиёратгоҳларни кўриш имконини беради ҳамда қадим ўтмишнинг ғайриоддий изларини ўзида акс эттиради.           Туркиянинг машҳур тарихий маркази Гўбеклитепа ушбу маданий йўл тармоғига янги иштирокчи сифатида рўйхатга олинди.

Дзюдо бўйича ЖЧ. Бугун икки қизимиз баҳсларда иштирок этади

Бугун Қатарда дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили татамига чиқади.

Фарғонада эр хотинини рашк сабаб аёвсиз калтаклади

Эр хотини бошқа эркак билан гаплашиб юрганликда гумон қилиб, уни “самосуд” қилган. Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса 2023 йил 7 май куни Қўқон шаҳрида содир бўлган.

Бокс-2023. Ўзбекистонлик боксчиларнинг ярим финалдаги рақиблари кимлар?

Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун дам олиш куни. Эртага ярим финал жанглари ўтказилади.

Бокс-2023. Ярим финалга қайси мамлакатдан нечта спортчи етиб келди?

Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун чорак финал босқичи жанглари ўтказилди ва ярим финалга чиққан спортчилар номи аниқ бўлди. Ярим финалдаги иштирокчилари сони бўйича Ўзбекистон 1-поғонани эгаллаб турибди.

Бокс. Баҳодир Жалолов Конкабаевни яна бир бор мағлуб этди

Энг оғир вазн тоифасида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов чорак финалда азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Камшибек Конкабаев билан тўқнаш келди. Ҳамюртимизнинг яққол устунлигида кечган жанг якунда ҳакамларнинг балларида ҳам ўз тасдиғини топиб, Жалолов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди!

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманда камбағалликдан чиқариш дастури амалга оширилади

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Корхоналар билан малакали ишчилар тайёрлаш бўйича шартномалар тузилади.

Бокс-2023. Шоҳжаҳон Абдуллаев ярим финал йўлида Озарбайжон вакилига имкониятни бой берди

Тошкентда ўтаётган жаҳон чемпионати баҳсларида -86 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳжаҳон Абдуллаев чорак финалда Озарбайжон вакили Альфонсо Домингесга қарши жанг ўтказди ва афсуски 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Олдинда яна 1 нафар боксчимизнинг жанги кутиб турибди.

MND France компанияси "Чимён" халқаро умуммавсумий курортини қуришни бошлади

Montagne et Neige Développement (Франция) компанияси Бўстонлиқ туманидаги халқаро дам олиш маскани қуриши бўйича шартнома имзоланди. MND France компанияси "Чимён" халқаро умуммавсумий курортини қуришни бошлашга тайёр "Белдорсой – Чимён – Нанай" халқаро мавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳа идораси давлат унитар корхонаси томонидан "Чимён туристик зонасини қуриш" лойиҳаси доирасида эълон қилинган тендерда Франциянинг Montagne et Neige Développement (MND) компанияси ғолиб деб топилган эди.

Бокс-2023. Энг ёш боксчимиз ҳам ярим финалга йўл олди

Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу мусобақадаги энг ёш боксчиси Аълохон Абдуллаев ҳам мағлубияциз одимламоқда. -75 кг вазн тоифасида жанг қилаётган Абдуллаев бу гал венгриялик Филип Акилов устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бирига айланмоқда.

Бокс-2023. Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам икки карра Олимпиада чемпионини мусобақадан чиқариб юборди

Яна бир Ўзбекистон ва Куба боксчиларининг қарама-қаршилигида ҳамюртимизнинг қўли баланд келди. -67 кг вазн тоифасида кашфиёт бўлаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев чорак финалда икки карра Олимпиада чемпиони Рониел Иглециасни мағлуб этиб, номдор рақибини “қуруқ қўл” билан уйига қайтариб юборадиган бўлди.

Бокс-2023. Мужибилло Турсунов россиялик номдор рақибига енгилди

Афсуски, бугунги беллашувлар орасида биринчи йўқотиш. -60 кг вазн тоифасида жанг қилаётган юртдошимиз Мужибилло Турсунов чорак финалда россиялик Всеволод Шумковга мағлуб бўлиб, чемпионлик учун курашни тарк этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.