Наманган вилояти ҳокимлиги ушбу тадбирларни ўтказиш бўйича фармойиш лойиҳасини тайёрлашда техник хатога йўл қўйилганини маълум қилди. Аммо, айнан қайси техник хатолиги ҳақида маълумот берилмаган.

«Титаник»ни қурган компания ўз фаолиятини қайта давом эттиради

1912 йилда «Титаник» қурилган Белфастдаги «Harland and Wolff» кемасозлик заводи ўз ишини тиклайди, деб ёзади Financial Times. Уч йил аввал британиялик тадбиркор Жон Вуд кемасозлик заводини олти миллион фунт стерлингга (7,3 миллион доллар) сотиб олган эди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни ривожлантириш ва «ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш» масалаларини муҳокама қилдилар.16 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Хоккей. «Ҳумо» плей-офф босқичида дастлабки ғалабани қўлга киритди

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-офф босқичидан ўрин олган дастлабки ўйинни ўтказди. Тошкентликлар "Горняк" клубига қарши дастлабки ўйинда қийин ғалабага эришишди.

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов «WR Chess Masters» турнирини дуранг билан бошлади

Бугун Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнири старт олди. Ушбу мусобақада жаҳоннинг 9 та энг яхши шахматчилари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.

Бокс. АҚШ, Швеция ва бошқа қатор мамлакатлар Тошкентдаги ЖЧга бойкот эълон қилди. Қозоғистон эса қатнашишини маълум қилди

Ҳиндистон (аёллар ўртасида) ва Ўзбекистонда (эркаклар ўртасида) бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон Чемпионатига бойкот эълон қилди, дея хабар қилмоқда “Gazeta.uz”.8 февраль санасида АҚШ бокс федерацияси ташкилотнинг расмий сайтида жамоанинг эркаклар ва аёллар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатларида қатнашишдан бош тортгани ҳақидаги баёнотни эълон қилди.

Сурхондарёда боғдорчилик бўйича институт тизимидаги станция ҳудудидан 4 туп дарахт кесиб кетилди — фото

"Бандихон илмий-тажриба станцияси" хўжалигининг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиши натижасида ўсимлик дунёсига 216 млн сўм зарар етган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани "Бандихон илмий тажриба станцияси" хўжалиги томонидан мавжуд дарахтлар ва боғлар ноқонуний кесиб кетилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Андижондаги дарё дамбасида емирилиш содир бўлди

Вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигида сел сув тошқин штаби ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолатни бартараф этиш ишлари бажарилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти Балиқчи тумани "Оқтепа" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси чап қирғоқ дамбасида емирилиш содир бўлгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Ўзбекистон Туркия билан маҳкумларни топшириш бўйича келишувни тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маҳкумларни топшириш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Афғонистон Мозори Шарифда вайрон бўлган Навоий ёдгорлигини тиклаш чораларини кўради — Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорликлари вайрон қилинганига муносабат билдирди. Афғонистон томони билан боғланган вазирлик бу вандализм «номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати» эканини билдириб, ёдгорликларни тиклаш чоралари кўрилишини маълум қилди.

Афғонистонда Алишер Навоий ҳайкали бузиб ташланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида номаълум шахслар Алишер Навоий ҳайкалини йўқ қилди, деб хабар берди Independentpersian.com нашри.

Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш бўйича келишувни маъқуллади

Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш битимини ратификация қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳозирда Қозоғистонда 486 нафар ўзбекистонлик қамоқда сақланаётгани айтилди.

Шахмат: Бугун Нодирбек Абдусатторов «WR Chess Masters» турнирида иштирокини бошлайди

Бугун Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнири старт олади.Ушбу мусобақада жаҳоннинг 9 та энг яхши шахматчилари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.

Энди маҳкумларнинг қамоқдалиги даврида бажарадиган иши пенсия тайинлашда иш стажига қўшилади

Бунинг учун ушбу иш бажарилган даврда жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлиши керак. Бу бўйича тегишли қонун қабул қилинди.

Тошкент вилоятида тўрт нафар йигит бир аёлни шафқатсиз уриб, зўрлаган

Тошкент вилоятида тўрт нафар йигит бир аёлни шафқатсиз уриб, зўрлаган.

Хоразмнинг икки туманига ҳокимлар тайинланди

Зафар Абдримов Ҳазорасп туманига ҳоким этиб тасдиқланди. Шунингдек, аввал Урганч тумани прокурори бўлган Руслан Жуманиязов Янгибозор туманига ҳоким бўлди.

Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирининг томига ноқонуний уй қурилди

Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, томдаги уйни бузиш учун 15 кун вақт берди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Янгиҳаёт туманининг "Янги турмуш" МФЙда жойлашган "Megapolis building" МЧЖ томонидан 2021 йил қуриб битказилган 10-сон кўп қаватли уйнинг мансарда қисмида мулкдорлар томонидан ноқонуний равишда қўшимча уй қурилган.  Мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг бир неча бор огоҳлантиришлари ҳам мулкдорларни ушбу фикрдан қайтармаган.

Водий вилоятларида метан-газ "заправкалар" фаолияти тикланиши режалаштирилмоқда

Ҳафта охирига бориб, Фарғона водийси вилоятларидаги газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиши кутилмоқда. Ҳафта охирига бориб Фарғона водийси вилоятларидаги (Андижон, Наманган ва Фарғона) газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиши кутилмоқда.

Тошкентда Captiva ҳайдовчиси орқага ҳаракатланаётиб, 2 ёшли болани уриб юборди

Бола олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йилнинг 14 февраль куни тахминан соат 16:00 ларда "Белтепа" маҳалласидаги йўлда ҳайдовчи 1968 йилда туғилган У.С.

Дзюдо. Матниязова Тель-Авив турниридаги иштирокини кимга қарши бошлайди?

Эртага Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олади. Маълум қилганимиздек, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоасидан фақатгина Гулноза Матниязова иштирок этади.

Ўзбекистонда энергетика назорати бўйича Бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилди

“Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш бўйича президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди.

Транспорт вазирлиги самолётда қўл багажи нормасидан ортиқ бўлган шахсий буюмларни ташишга рухсат берди

Шунингдек, самолёт бортида чақалоқ йўл бешиги, ногиронлар аравачаси ва бошқа нарсаларни олишга рухсат берилади. Транспорт вазирлиги ҳаво транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлади.  Ўзгартиришларга кўра, йўловчиларга қўл юкидан ташқари, самолёт бортида маълум шахсий буюмларни олиб киришга рухсат берилади.

2022 йилда "Ўзсувтаъминот" АЖ тизимида деярли 46 млрд сўмлик хато ва камчиликлар аниқланди

Камомад, ўзлаштириш ва талон-тарож ҳолатлари бўйича ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовнинг маълум қилишича, 2022 йил мобайнида Жамият ҳамда унинг тизим ташкилотларида жами 68 та манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланиб, улардан 44 таси бартараф этилган, қолганлари жойлардаги “Одоб ахлоқ” комиссияларига кўриб чиқиш учун юборилган.

Тошкент шаҳар аҳолиси қарийб 3 млн кишини ташкил этди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги жорий йил 1 январь ҳолатига кўра аҳоли сони ҳақида маълумот берди. Бугунги кунда Ўзбекистонда аҳолининг сони ва унинг ўсиш суръатлари узлуксиз равишда ортмоқда.

"Яхшиям, қўшниларимизда Мирзиёев президент, Каримов эмас" — Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев

Кеча озодликда чиққан Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳал қилинганига муносабат билдирди. Кеча, 14 февраль куни озодликқ чиққан Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев журналистларнинг саволларига жавоб бериб, собиқ президент Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳал қилинганини тарихий ҳодиса деб атади.  "Ўзбекистон билан чегара масаласини ҳал қилишга биринчи навбатда тўғри истак ва хоҳишлар туртки бўлган.

Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи иккита чегара божхона пости вақтинчалик ёпилади

“Қазигурт” (“С.Нажимов”) ва “Атамекен” (“Сирдарё”) ўтказиш пунктлари реконструкция қилиниши сабабли пиёдалар, автобус, енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади. Жорий йилнинг 15 февраль кунидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости орқали фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Собиқ АКТ вазири бош вазир котибияти раҳбарига ўринбосар бўлди

Абдурашид Жўрабоев раҳбарлик қилаётган бош вазир котибиятига собиқ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ўринбосар бўлди. 2021 йил ноябрда у Telegram ва бошқа интернет тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолияти чеклангани ортидан лавозимидан озод этилганди.

Қашқадарёда қалбаки 5 мингни 25 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Маълум бўлишича, ушбу қалбаки хорижий валюталар Қозоғистондан олиб келинган. Давлат хавфсизлик хизматининг хабар қилишича, Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган, муқаддам судланган Ш.Э.

Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди – Табиат ресурслари вазирлиги

Аввалроқ, дунё шаҳарлари орасида ҳаво сифати бўйича тадқиқот натижалари эълон қилиниб, Тошкент унда ҳавоси энг ёмон бўлган топ-20 шаҳарлар орасидан жой олганди. Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди.

Қозоғистонда янги туғилган болаларга ҳисоб рақам очилиб, унга давлат қазилма бойликлари даромадларидан пул бериш тизими ишга тушади

Бола туғилиши билан унга банк ҳисоб рақами очилади. Бола 18 киргунича ҳисоб рақамига пул ўтказиб турилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.