Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда уни таваллуд куни билан табриклади. Шунингдек, зилзилалар муносабати билан яна бир бор далда сўзларини изҳор этди ва зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.
Болгариянинг София шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Странжа-2023 мусобақасининг финал баҳслари 26 февраль, якшанба куни бўлиб ўтади.Бокс федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Баҳодир Жалолов (+92 кг) ва Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг (-86 кг) рақиблари рингга чиқишда бош тортган.
Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтаётган Странжа—2023 мусобақасида 26 февраль, якшанба куни финал баҳслари ўтказилади.Кундузги дастурда аёл боксчилар ўз жангларини ўтказади.
Болгарияда ўтаётган бокс бўйича нуфузли "Странжа кубоги" мусобақасида бугун аёллар ва эркаклар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилди. Ярим финалга етиб келган ўзбекистонлик икки аёлдан бир нафари — Саидахон Раҳмонова (48 кг.) ярим финалда ҳиндистонлик рақибини мағлуб этиб, финалга чиқди.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун сўнгги 9-тур доирасида АҚШ вакили Со Уэслига оқ қора доналарда ўйнади. Спортчилар тенгма-тенг кураш олиб боришди ва ўйин сўнгида ватандошимиз рақибга нисбатан битта ортиқча пиёдага эга бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ сўнгги 5 йилда бола ўғирлаш ҳолати содир бўлмагани, интернетда тарқалган хабарлар ўз тасдиғини топмаганини билдирди. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда гўёки бола ўғрилари пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
У 2021 йилда Туркия орқали Сурияга ўтган ва у ерда террористик ташкилот жойлашган ҳудудни қўриқлаш билан шуғулланган. Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро 2020 йилнинг сентябрь ойида мавсумий ишлаш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига бориб, тикувчилик цехида ишлаши даврида интернет орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти собиқ етакчиси “Абу Салоҳ”нинг маърузаларини мунтазам тинглаши натижасида, унда экстремистик қарашлар шаклланган.
Болгарияда ўтаётган бокс бўйича нуфузли мусобақа ҳал қилувчи паллага кирди. Регламентга кўра, бугун мусобақанинг ярим финал жанглари ўтказилади.
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2023 мусобақасининг бешинчи кунги жанглари якунланди.24 февраль куни 10 нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангларини ўтказди.
Хонанда интернетда турли хил одоб-ахлоқ қоидаларига зид видеоларини жойлагани сабаб унга лицензия бериш рад этилди. Агар Каниза бу ишини тўхтатмаса, унга лицензия бериш бутунлай тўхтатилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Қаршида фаоллар билан суҳбатда ОАВ, сўз эркинлиги ҳақида тўхталди. У кўпчилик ОАВни ёпиб қўйишни айтишини маълум қилди.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 8-тур доирасида нидерландиялик Аниш Гирига қарши қора доналарда ўйнади.Ҳамюртимиз ўйиннинг дебют қисмидан кейин 15-юришда хатога йўл қўйганди.
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Россиянинг тажовузкор ревизионизми ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлари Марказий Осиё мамлакатларига ҳам таъсир қилувчи глобал таҳдид эканини айтди. Унга кўра, Россия истилоси Европа ва Марказий Осиё учун ҳаддан ташқари қарамликдан қочиш зарурлигини таъкидлади.
Isuzu юк автомашинаси ҳайдовчиси номаълум ҳайвон гўштини Тошкентга олиб кетаётган бўлган. Сирдарё вилояти “Сирдарё” ЙПХ масканида Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган А.Р.
Автобусдан автобусга бир соат ичида биринчи марта ўтиш 70 фоизга арзонлашади, иккинчи ва кейингилари эса бепул бўлади. Апрель ойидан бошлаб жамоат транспортида дифференциал тариф режалари жорий этилади.
Давлат раҳбари савдо мажмуасидаги маҳсулотларнинг сифати ва нархларига эътибор қаратди. Бугун, 24 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги озиқ-овқат, маиший техника, хўжалик моллари дўконлари ва кўнгилочар масканлар жойлашган кўп қаватли савдо мажмуасига ташриф буюрди.
ёки “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари биринчи бош муҳаррири Аҳмаджон Мухторов ҳақидаги хотиралар Тўғриси, моҳир ташкилотчи ва журналист Раҳимжон Султоновдан устозимиз Аҳмаджон Мухторовни хотирлаб, шу кунларда Миллий матбуот марказида тадбир ташкил этилиши, “Аҳмаджон Мухторов – замондошлар хотирасида” номли китоб шаклидаги ёднома нашрга ҳозирлик кўрилаётганини эшитиб, таъсирландим. Устозни ёд этишга, бирга ишлаган кезларимдаги хотираларни эслашга фурсат етганидан қувондим.
Қонунчилик палатасидаги қўшма йиғилишда қонун билан «ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас» деган норма ўрнатилаётгани маълум қилинди.Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Бир ҳолатда тадбиркор "Улкан Тўйтепа" ёдгорлиги ҳудудидан ўзига тегишли ер участкасини ноқонуний равишда ўзлаштириб олган бўлса, иккинчисида "Қиличли ота" зиёратгоҳини таъмирлаш учун мўлжалланган маблағларни ўғирлаган. ДХХ маданий мерос объектларига зарар етказган шахсларни аниқлади, дея хабар бермоқда ЎзА.
У автомобилнинг давлат рақамига қирқилган рақамларни ёпиштириш орқали жарималардан қутилиб қолиш йўлини топган. Бухорода йўл-ҳаракати қоидаларини бузиб, қоидабузарликни аниқлашда машина рақамини беркитиш учун турли белгилардан фойдаланган ҳайдовчи аниқлади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг икки масъул қўмитаси бугун Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилади. Ҳужжат ноябрь ойида қайта кўриб чиқиш учун қайтариб юборилганди.
"Минор” масжидига келиб, таҳоратхонага кийимини илиб қўйган йигитнинг пуллари ўғирлаб кетилди. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги “Минор” масжидида ўғрилик содир бўлди.
Цехда 250 литр пахта ёғи ва 1,5 тоннадан кўпроқ кунжара маҳсулоти ҳамда 27 кг чигит борлиги аниқланган. Бухорода ноқонуний ёғ ишлаб чиқарувчи цех фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Матбуот хизмати.
Бу биноларда яшовчи фуқаролар ҳаётини хавф остига қўйган ҳуқуқбузарлар билан профилактик суҳбат ўтказилди. 15 кун ичида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмаса, улар жавобгарликка тортилади.
24 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қашқадарёга жўнаб кетди.Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен қатор минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилиш учун келаси ҳафта Ўзбекистонга келади. Шунингдек, у минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашувида қатнашади.
Давлат раҳбари у ерда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишади. Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа кубоги мусобақасининг бешинчи кунги баҳслари 24 февраль, жума куни бўлиб ўтади. 10 нафар ватандошимиз бугун ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда республикамизда қарийб 1,8 млн. тонна узум етиштирилган.Узум етиштириш 2021 йил билан солиштирилганда 3,9 фоизга ошган.
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2023 мусобақасининг тўртинчи кунги жанглари якунланди.Кечки дастурда 14 нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.