15 ёшга тўлмаганларга ҳам қонуний ишлашга рухсат берилди

Янги таҳрирдаги "Меҳнат кодекси”га мувофиқ 15 ёшга тўлмаган шахслар билан ҳам қонуний меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилиши белгиланди. Янги таҳрирдаги “Меҳнат кодекси”га мувофиқ, ўн беш ёшга тўлмаган шахслар билан ҳам қонуний меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилиши белгиланди.

Дзюдо: Бугун Боку «катта дубулға» турнирида 8 нафар ҳамюртимизга мухлислик қиламиз

Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа бошланди. Илк кунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг 8 дзюдочиси медаллар ҳамда Париж-2024 йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади.

Тошкентда танишининг уйига бостириб кириб, уй эгасини дўппослаган шахслар ушланди — видео

Босқинчилар олдиндан таниши бўлган уй эгаси билан ўзаро оғзаки жанжаллашиб қолишганлиги бунга сабаб бўлган. Икки нафар шахс бегона инсоннинг уйига кириб, уриб тан жароҳати етказганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Чилонзорда трансформаторнинг авариявий ўчиши сабаб Тошкент шаҳар "электросет" бўлим бошлиғи ишдан олинди

Кеча Чилонзор туманидаги 16 МВА қувватли трансформаторида авариявий ўчиш юзага келган. Натижада, 1,2,4 ва 5-мавзеларида электр таъминотида узилишлар кузатилган.

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити сабаб бир қатор кўчалар ёпилади

10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг I-саммити ўтказилиши муносабати билан тадбир кунлари Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. 10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг I-саммити ўтказилиши муносабати билан тадбир кунлари Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

II Ўзбекистон халқаро иқтисодиёт форуми доирасида “Иқлим ўзгариши: яшил иқтисодиётга ўтиш зарурати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

II Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида “Иқлим ўзгариши: яшил иқтисодиётга ўтиш зарурати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, БМТТДнинг табиат, иқлим ва энергетика соҳаси раҳбари Лаура Альтингер, Осиё тараққиёт банкининг етакчи иқтисодчиси Сигдем Акин, Жаҳон банкининг экологик молиялаштириш бўйича катта мутахассиси Вейген Леу, Глобал яшил ўсиш институтининг Ўзбекистондаги вакили Аарон Русселл, Франция ва Германия экспертлари иштирок этдилар.

Бокс. Бугун 5 нафар боксчимизга мухлислик қиламиз. Ўзбекистон-Қозоғистон дуэли бор

Бугун 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади: -71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Бямба-Ердене Отгонбаатар (Мўғулистон) (16:50 дан сўнг)-48 кг: Асилбек Жалилов - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) (20:10 дан сўнг)-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Панмот Титисан (Таиланд) (21:10 дан сўнг)-57 кг: Абдумалик Халаков - Жасим Муҳаммед (Ироқ) (22:20 дан сўнг)-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Баскон Паул (Филиппин) (23:50 дан сўнг)Жанглар бошланиш вақти тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган. Манба: stadion.uz

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бир қатор халқаро компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказди

Томонлар нефт ва газ соҳасида инвестицион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келишувга эришди. Халқаро даражадаги етакчи иқтисодчилар ва халқаро экспертларни жамлаган II Ўзбекистон иқтисодий форумида Ўзбекистоннинг келгуси беш йиллик тараққиёт стратегияси, иқтисодий имкониятлари, халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.

II Ўзбекистон Халқаро иқтисодиёт форуми доирасида «Муваффақиятли тадбиркорлик йўллари» мавзусидаги бизнес нонушта

Тадбиркорлик иқтисодиётнинг асосий элементи бўлиб хизмат қилади. У қўшимча қиймат, иш ўринлари яратган ҳолда, иқтисодиёт ва истеъмолчиларни товар ва хизматлар билан таъминлайди.

Бокс-2022. Аслонов кореялик рақибини мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугунги кун дастури доирасида иккинчи ҳамюртимиз ўз жангини ўтказди.80 кг.

Ўзбекистонда 18 минг талабага ётоқхоналар қуриш бўйича маслаҳат битими имзоланди

Олий таълим вазирлиги ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида лойиҳа қиймати 115 млн долларлик жами 18 000 ўринли 17 та талабалар турар жойларини қуриш бўйича маслаҳат хизмати битими имзоланди. Самарқандда бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида лойиҳа қиймати 115 млн долларлик жами 18 000 кг ўринли 17 та талабалар турар жойларини қуриш бўйича Маслаҳат хизмати битими имзоланди.

Бокс. Осиё чемпионатида Ўзбекистонни ноодатий жанг кутиб турибди

Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида ўзбекча дерби юзага келди. 92 кг. гача бўлган вазнда турнирга ташриф буюрган Мадияр Сайдраҳимов чорак финалда асли ўзбекистонлик бўлган, аммо мусобақада Камбожа мамлакати номидан келган Абдулла Ражабовга қарши жанг олиб борадиган бўлди.

Бокс-2022. Ҳадичабону Абдуллаева таиландлик рақибига мағлуб бўлиб, мусобақадаги юришини тўхтатди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.-63 кг вазн тоифасида Ҳадичабону Абдуллаева таиландлик Сомнуэк Панпатчарага қарши рингга кўтарилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Андижон сув омборини биргаликда бошқаради

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов қирғизистонлик ҳамкасби Жээнбек Кулубаев билан Андижон (Кампир-Обод) сув омбори бўйича битимни имзолади. Бундан ташқари, вазирлар президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини ҳам муҳокама қилди.

AҚШ Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига 2,8 млн долларлик ҳарбий техника совға қилди

Мудофаа вазирлиги захиралари 50 та енгил-тактик жанговар техника билан тўлдирилди. AҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонининг ўринбосари генерал-майор Вендул Хаглер Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус операциялар кучларига 50 дона Polaris MRZR енгил-тактик жанговар автомашиналарини совға қилди, дея хабар бермоқда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси $1500 пора билан ушланди

У судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилган. Тошкент вилояти Пискент тумани прокурор ёрдамчиси пора олаётган вақтда қўлга олинган.

Ўзбекистонда 9 ой ичида қарийб 1500 киши ЙТҲ оқибатида вафот этди

Қайд этилишича, ЙТҲларнинг деярли 50 фоизи йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмаганлиги натижасида содир бўлган. Ўзбекистонда жорий йилнинг сўнгги 9 ойи давомида 6449 та ЙТҲ содир бўлган ва 1494 ҳолат ўлим билан якунланган.

Тошкентда тумани Иссиқлик тармоғи бўлими иқтисодчиси пора билан ушланди

У фуқаронинг иссиқлик манбаидан 24 млн сўм қарзини “юқоридаги” танишлари орқали йўқотиб беришни ваъда қилган. Бош прокуратура Департаменти хабарига кўра, Олмазор туманида “V.E.” МЧЖнинг Юнусобод тумани “Иссиқлик тармоғи” бўлими иқтисодчиси Ж.О.

«Бошқалар Ўзбекистонни ўз таъсир доираси остига олишни истайди. Биз эса тенг ҳамкорликни хоҳлаймиз» — Германия ТИВ раҳбари

Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок Ўзбекистонга ташрифи чоғида, унинг келиши — Ўзбекистон ва Қозоғистон учун ҳамкорликни кенгайтириш учун сигнал эканини таъкидлади. Шунингдек, у Марказий Осиёда Россия ва Хитой таъсирининг тўғридан-тўғри ортишига йўл қўймасликка чақирди.

Ўзбекистон Республикасида крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш қоидалари тасдиқланди

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан илғор технологияларни жорий этиш ва иқтисодиётнинг барча тармоқларини, жумладан крипто-активлар айланмаси соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5120-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш, мазкур соҳадаги фаолиятни лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

«Ипотека банк»да кредит комиссияси масъуллари катта миқдордаги кредитни талон-торож қилди

Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан “Ипотека банк” Сирдарё филиали кредит комиссияси раиси Т.И, кредит комиссияси аъзолари, “IL-NUR PROD” МЧЖ раҳбари Н.Б. ва бошқаларга нисбатан жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини талон-торож қилганлиги ҳолати бўйича жиноят иши очилган.

Wizz Air авиакомпанияси Абу-Дабидан Тошкентга қатновларни йўлга қўяди

Авиақатновлар 2023 йил 25 январдан бошланади ва ҳафтада уч марта амалга оширилади. Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси Абу-Даби ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.

Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва уларнинг айланмасини ҳисобга олиш механизми тубдан такомиллаштирилади.Тизим 2023-2024 йиллар давомида босқичма-босқич жорий этилади.

Бухорода 20 яшар қиз 20 нафардан ортиқ эркакка ОИТС юқтирди

Суд ўзининг ОИТСга чалинганини била туриб, эркаклар билан жинсий алоқада бўлган қизга жазо тайинлади. Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг маълумотига кўра, 2002 йилда Ғиждувон туманида туғилган М.Р.

Самарқандда тўрт эгизак дунёга келди

Самарқандлик аёл икки ўғил ва икки қизни дунёга келтирди. ЎзАнинг хабар беришича, Самарқанд вилояти перинатал марказига 29 октябрь куни Самарқанд тумани Хўжа Аҳрор Вали маҳалласида яшовчи ҳомиладор М.Тоҳировани олиб келишган.

Ўзбекистонда шифокорларни ҳам “боди камера” билан таъминлаш таклиф қилинди

ЎзХДП фракцияси аъзоси шифокорларни калтаклаш ҳолатлари кўпайиб бораётганига қандай муносабатда бўлиш кераклигини айтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова тиббиёт ходимларини ҳақоратлаш, фаолиятига тўсқинлик қилиш ва қўл кўтариш билан боғлиқ ҳолатлар кўпайгани сабаб шифокорларни ҳам “боди камера” билан таъминланиши лозимлигини айтди.

Ўзбекистонда иссиқхонада маҳсулот етиштириш ва уни сотишнинг янги механизми ишлаб чиқилди

Шунингдек, иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун 7 йилдан 14 йилгача имтиёзли кредит берилади. Кеча, 2 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Бокс-2022. Бугун икки нафар спортчимизга мухлислик қиламиз

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун Осиё чемпионатида икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Самарқанд форуми ўз ишини бошлади

Қадимий ва навқирон Самарқанд яна бир анжуманга мезбонлик қилмоқда. Бугун Самарқандда иккинчи халқаро иқтисодиёт форуми ўз ишини бошлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.