Навоийда Тожикистондан келтирилган қарийб 5 кг наркотик модда мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Дастлаб Кармана туманида жойлашган "Самарқанд мунтазам" ЙПХ масканида Spark' русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Урганч туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган  муқаддам судланган А.Б.нинг ёнида 992 гр.

Ўзбекистонда 250 та микро ГЭС қурилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда микро ГЭСлар қуриш учун 250 та истиқболли участка аниқланди. Ҳисоб-китобларга кўра, улар йилига 675 млн киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.

Президентга электр таъминотини яхшилаш, узилишларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича режалар тақдим этилди

Жорий йилда 197 мегаваттли 7 та лойиҳа ва 10 та микро гидроэлектр станция ишга туширилиши режалаштирилган. Яна 438 мегаваттли 8 та истиқболли лойиҳа ва 50 та микро ГЭС қуриш бўйича ишлар бошланади.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутат ва сенаторлик дахлсизлигини сақлаб қолмоқда

Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимлигидан кетганидан сўнг унга дахлсизлик ҳуқуқини берувчи кенгаш депутати ва сенаторлик лавозимларини сақлаб қолмоқда. Хусусан, у Сенат ва Кенгашнинг розилигисиз жавобгарликка тортилиши, ҳибсга ёки қамоққа олиниши мумкин эмас.

Ўзбекистонга олтин билан қопланган Калашников автоматини олиб киришмочи бўлган

Екатеринбург аэропорти божхоначилари Тошкентга учаётган йўловчининг ёнидан олтин билан қопланган Калашников автоматини топиб олишган.

Самарқандда хўроз уриштириш учун "арена" ташкил қилган шахслар ушланди

300 га яқин томошабиннинг ҳар биридан кириш учун 25-30 минг сўмдан пул йиғиб олинган. Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани "Ғулва" маҳалласида бир гуруҳ фуқаролар хўроз уруштириш учун махсус "арена" ташкил қилган.

Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида тезлик 60 км/соат этиб белгиланди

Пойтахт ва бошқа вилоятларнинг қатор кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни 2023 йил 17 январь куни тасдиқланди.

Бокс U-22 Осиё чемпионати. Қизларимиз бугунги иштирокини якунлади

Боксчи қизларимиз U-22 Осиё чемпионатидаги бугунги жангларни якунлашди. Унда баҳс олиб борган беш нафар вакилимиздан тўрттаси ажойиб ғалаба билан кейинги босқич масаласини ижобий қилишди.

Тарихда илк ўзбек шифокорлари томонидан сиам эгизаклари ўта ноёб операция натижасида ажратиб олинди

Ўзбекистонда танаси бирлашиб туғилган эгизакларни ажратиб олиш бўйича ноёб операция ўтказилди. Эгизаклар муваффақиятли ажратиб олинди.

Россияда фуқаро олтин суви юритилган "Калашников" автоматини Тошкентга олиб ўтмоқчи бўлди

Екатеринбургдан Тошкентга учаётган фуқаро қурол яроқсиз эканлигини айтган. Айни пайтда қурол жанговар ҳолатга ўтиш имкониятини аниқлаш учун мутахассисларга топширилган.

Шахмат. Бугун Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши дона суради

Шу кунларда Нидерландияда шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили Нодирбек Абдусатторов (2713) “Мастерс” ва Жавоҳир Синдоров (2654) “Челленжер” гуруҳларида иштирок этишмоқда.

2022 йилда энг кўп солиқ имтиёзларидан фойдаланган ишлаб чиқарувчи корхона номи маълум қилинди

UzAuto Motors эса энг кўп солиқ имтиёзлари берилган иккинчи ишлаб чиқарувчи компания бўлди. Ўзбекистонда 2022 йилда ишлаб чиқариш соҳасида 72 348 та компания томонидан давлатга 39 трлн сўм солиқ тўланган ҳамда 14,3 трлн сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланилган.  Тўланган солиқлардан 17,5 трлн сўми — 44,8 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади (НКМК ва ОКМК компаниялари ҳисобга олинмаган).

Бобур кўчасидан Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк қисман ёпилади

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиши талаб этилади. Йўл таъмирлаш ишлари сабабли, жорий йилнинг 19 январь кунидан то таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк қисман ёпилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Сурхондарёда қўлбола усулда пахта ёғи ишлаб чиқарган 76 ёшли отахон судланди

У бундан аввал ҳам худди шундай жиноятда айбланиб, унга 1,5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Денов туман судида Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят содир этган, муқаддам судланган 76 ёшли шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

«Tata Steel-2023». Синдаров 5-турда ғалабага эришди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» нуфузли халқаро турнирда бугун "Челенжер" гуруҳидагилар 5-тур баҳсларини ўтказишди.Жавоҳир Синдаров словакиялик Йергус Печак билан оқ доналарда ўйнади ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Москвадан Гоага учаётган самолёт зўравон йўловчи туфайли Урганчга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Урганч аэропортига етиб келгач, экипаж самолёт бортига милиция ходимларини келишини сўраган. Uzbekistan Airports хабарига кўра, Россиянинг Aeroflot авиакомпаниясининг AFL236 йўловчи рейси Москвадан Гоа йўналиши бўйича учаётган вақтида, маст ҳолатда зўравонлик қилган йўловчи сабаб Урганч халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнишга мажбур бўлди.

Тошкентда йўллардаги ифлос қор уюмлари канал қирғоқларига олиб бориб, тўкилди

Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган қор уюмларини Бўрижар каналининг сувни муҳофаза қилиш зонасига ўзбошимчалик билан жойлаштирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

«Ҳудудгаз Тошкент»нинг собиқ раҳбари гаров эвазига озод қилинди

Суд «Ҳудудгаз Тошкент» корхонасининг собиқ директори Музаффар Алиевни гаров эвазига озод қилди. У декабрь ойида Ўзбекистондаги энергетика инқирози вақтида ҳибсга олинган эди.

Эртадан халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади

Ўзбекистонда халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари жорий йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилганди. Об-ҳаво шароити ҳамда ҳаракат йўналиши бўйлаб автомобиль йўлларидаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, жорий йилнинг 19 январь санасидан Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади.

Икки нафар фирибгар ОТМ очиб, унда ўқишни истаганлардан пул йиғиб олишган

Сурхондарёда икки нафар фирибгар ОТМ очиб, унда ўқишни истаганлардан пул йиғиб олишган.

Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи қарама-қарши йўналишда тезлик билан ҳаракатланган

Тошкентда тунгги пайтда қарама-қарши йўналиш бўйича тезлик билан машина ҳайдаган яна бир ҳайдовчи қўлга олинган.

Газ танқислиги вақтида қамоққа олинган "Ҳудудгазтаъминот"нинг Тошкент вилояти филиали директори озодликка чиқарилди

У аввалроқ Энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида қонун бузилишига йўл қўйилгани учун қамоққа олинганди. 2022 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда газ танқислиги пайтида "Ҳудудгазтаъминот"нинг Тошкент вилояти филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида қонун бузилишига йўл қўйилгани учун жиноят иши очилган ҳамда у қамоққа олингани ҳақида хабар бергандик.  Бугун, 18 январь куни Бош прокуратура берган хабарга кўра, тергов ҳаракатлари давомида М.Алиевга нисбатан қўлланилган “қамоқ“ эҳтиёт чораси “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.  Бундан ташқари, М.Алиевнинг лавозимидан четлаштириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича суднинг ажрими мавжуд.

COVID-19 сабабли тўхтатилган Тошкентдан Новосибирскга поездлар ҳаракати тикланди

Тошкентдан Новосибирскга қайта тикланган биринчи рейс 2 февралга режалаштирилган. 2 февралдан бошлаб "Тошкент-Новосибирск-Тошкент" йўналишида 369/370-сонли халқаро поезд қатновини бошлайди, деб хабар берди "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати.

Бокс. Эртага қизларимиз ҳам Осиё чемпионатини бошлаб олади (+рўйхат)

19 январь куни Бокс бўйича U 22 Осиё чемпионатининг қизлар ўртасидаги беллашувларига старт берилади. Унда 5 нафар ҳамюртимиз жанг қилади.

Тошкентда қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

Улар овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан шифохонага олиб борилган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланганини маълум қилди.

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланди

Қоидабузарга тегишли бўлган автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган. Тошкент кўчаларининг бирида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бокс. Мирзабек Мирзахалилов қозоғистонлик рақибига енгилди

Бугундан Бангкокда бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати старт олди. Афсуски -57 кг вазнли боксчимиз Мирзабек Мирзахалилов қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга имкониятни бой берди.

Australian Open. Амалдаги чемпион Надаль 2-раунддаёқ турнирни тарк этди

Теннис бўйича Австралияда ўтказилаётган Australian Open турнирининг амалдаги чемпиони Рафаэль Надаль мусобақасининг 2-раундида дунёнинг 65-ракеткасига ютқазиб қўйди. Надаль уч сетда Маккензи Макдональдга 4:6, 4:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бокс. U-22 Осиё чемпионатига оид фактлар

Бугун старт оладиган, ўз тарихида иккинчи маротаба ташкил этилаётган U-22 Осиё чемпионатига оид фактлар:Мусобақага Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилмоқда;Чемпионат йигитлар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 11 та вазн тоифасида ўтказилмоқда;Аввалига қизлар ўртасида ҳам 12 та вазнда мусобақалар ташкил этилиши кўзда тутилганди. Бироқ мазкур вазнда етарлича боксчилар тўпланмаганлиги учун жанглар ташкил этилмайди;Баҳсларда умумий ҳисобда 149 нафар боксчи жанг қилади (шулардан 54 нафари қизлар, 95 нафари йигитлар);Мусобақада қитъамизнинг 20 мамлакатидан боксчилар иштирок этишмоқда;Қатнашувчи мамлакатлар: Камбоджа, Хитой, Индонезия, Ироқ, Қозоғистон, Қувайт, Қирғизистон, Лаос, Малайзия, Мўғулистон, Непал, Покистон, Филиппин, Саудия Арабистони, Сингапур, Шри-Ланка, Тожикистон, Таиланд, Ўзбекистон, Вьетнам;Баҳслар 18-26 январь кунлари бўлиб ўтади;24 январь мусобақада дам олиш куни;Мазкур мусобақанинг дастлабкиси 2022 йили Тошкентда ўтказилган ва унда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганди.

Тошкентда йўл бўйидаги объектлар олдида пуллик “парковкалар” ташкил қилинади — қонун лойиҳа

Бунда мобиль иловалар орқали олдиндан жойни банд қилиш, бўш жойлар тўғрисида маълумотларни олиш каби имкониятлар яратилади. 15 дақиқадан кам турган автомашиналар учун пул ундирилмайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.