Бокс бўйича U22 Осиё чемпионати. Стартдаёқ дерби!

Бугун Бангкокда бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати бошланади. Биринчи кун доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 1 нафар вакили рингга кўтарилади.

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8 КО) ўзининг навбатдаги жангини 28 январь куни АҚШда ўтказади.Калифорния штатидаги Инглвуд шаҳрида ўтадиган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчига америкалик Улисес Сиерра (17-2-2, 10 КО) рақиб бўлади.

Ўзбекистонлик олимлар Қорағат ва қулупнайнинг янги навларини яратишди

Резаворларнинг янги навлари юқори ҳосилдорлиги, ташиш қобилияти, чидамлилиги, макро ва микроелементларга бойлиги билан ажралиб туради. Ўрганиш натижаларига кўра, академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти олимлари олтин смородинанинг учта янги нави: “Ўзбек ширинлиги”, “Ойдин” ва “Ёдгор” патент олинди.

2022 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 3 бараварга ошди

Ўтган йили Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан энг кўп фуқаролар туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 5,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

ХВЖ глобал инфляциянинг секинлашувини таъкидламоқда

Глобал инфляция 2023 йил ва 2024 йилда секинлашади, деб ҳисобламоқда, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарув директорининг биринчи ўринбосари Гита Гопинат.«Агар бизнинг ҳисоб-китобимиз тўғри чиқса, бу йил ва келаси йилда инфляция глобал миқёсда секинлашади», — деди у, Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида сўзга чиқиб.

«Tata Steel-2023». Абдусатторов 6 соатли ўйинда ғалаба қозонди, Синдаровда дуранг

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» нуфузли халқаро турнирда тўртинчи кун баҳслари ўтказилди."Мастерс" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда эронлик Пархам Мақсудлуга қарши оқ доналарда ўйнади.

Пойтахт кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорчилик билдирди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Кенгашнинг собиқ раҳбари, ишдан олинган пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга шаҳар ривожига қўшган ҳиссаси ва ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.

Тошкент ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёрдамчисини ишдан бўшатди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Музаффар Абдураҳмонов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Музаффар Абдураҳмонов ўз лавозимини тарк этди.

Талабаларга харид қилинган темир йўл чипталари бепул алмаштириб берилади

Олий таълим вазирлиги талабалар учун темир йўл чипталарига қўйилган чегирмалар узайтирилишини маълум қилди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабар қилишича, Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларга ўқув графикларини мослаштирган ҳолда амалга оширилади.  Назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.

Дзюдочиларимизнинг Португалиядаги Гран-прида қатнашадиган таркиби маълум

27-29 январь кунлари Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг дастлабки йирик турнири – Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Жаҳоннинг 80 га яқин мамлакатидан ташриф буюрадиган терма жамоалар иштирокидаги мусобақада ҳамюртларимиз ҳам медаллар қатори Олимпиада рейтинг очколари учун кураш олиб боришади.

Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 млн сўмгача устамалар берилади

Устамалар ходимларнинг рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳри бўйлаб ҳарбий дала ошхоналари ташкил этди — манзил

Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳарбий дала ошхонаси фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда. Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида ҳарбий дала ошхоналари фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 6 та йўналишда ҳамкорликка келишиб олинди

Шавкат Мирзиёев Сингапур раҳбарияти билан учрашди. Давлат бошқаруви учун кадрлар тайёрлаш, инвестициялар, «яшил» технологияларни жалб қилиш, шаҳарсозлик ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.

«Tata Steel-2023». Синдаров ғалаба қозоди, Абдусатторов Гукеш билан дуранг ўйнади

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли халқаро турнирда учинчи кун баҳслари ўтказилди."Мастерс" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Доммарджу Гукешга қарши ўйнади ва дуранг натижа қайд этди.

Италия киносининг афсонаси Гина Лоллобригида 95 ёшида вафот этди

Италиялик кино афсонаси Жина Лоллобригида 95 ёшида вафот этди, деб хабар берди AНСA ахборот агентлиги унинг оила аъзоларига таяниб.Унинг невараси, Италия қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобригида унинг ўлими ҳақидаги хабарни Twetterда ёзиб, уни “Италия кинематографияси ва маданиятининг энг ёрқин юлдузларидан бири” деб атади. РAИ давлат матбуоти ҳам унинг ўлими ҳақида хабар берди.

Россиядан Ўзбекистонга ўқишга кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати тасдиқланди

Рўйхатга Россиянинг Украина билан чегарадош саккизта шаҳрида таҳсил олаётган 80 нафар талаба киритилган. Истисно тариқасида Россия олий ўқув юртларидан Ўзбекистондаги давлат университетларига кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати эълон қилинди.

Бокс. Мутлақ чемпион Наоя Иноуэ камарларидан воз кечиб, Муроджон Аҳмадалиевнинг вазн тоифасига ўтмоқда

Профессионал бокс бўйича ўта енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони Ноая Иноуэ (24-0-0, 21 КО) ўз дивизиони ўзгартиришини маълум қилди.Япониялик боксчи барча камарларидан воз кечган ва биринчи ярим енгил вазн тоифасига ўтмоқда.

Бекзод Абдураҳмонов яна «Ҳарвард»да фаолият олиб боради

Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов АҚШнинг дунёга машҳур «Ҳарвард» университетида фаолият олиб боради. Бу ҳақида спортчимизнинг ўзи маълум қилмоқда.

“Utair” авиакомпанияси Самарқанд ва Фарғонага парвозлар сонини оширди

Компания жорий йилнинг 22 январь кунидан бошлаб Фарғона — Сургут йўналиши бўйича ҳафтада бир марта — якшанба кунлари парвозларни амалга оширишни режалаштирган. Россиянинг “Utair” авиакомпанияси парвозлар частотасини оширди ва Ўзбекистонга парвозларнинг янги йўналишини очди, дея хабар бермоқда Uzbekistan airports.

"Ўзбекистон темир йўллари" ҳафта охирига қадар Тошкентдан Бухорога бўлган рейсларни бекор қилди

Компания Афросиёб поездларининг Бухорога қатновини бекор қилди. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизматининг хабар қилишича, Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишидаги Афросиёб тезюрар электропоездлари қатновлари 2023 йилнинг 16,17,18,19,20 январь кунлари 5 та рейсга бекор қилинади.

Бухоро ва Хоразм вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Жамшид Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўрибосари бўлди. Ўктам Машарипов эса Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистондан учиб кетишга уринганида тўхтатиб қолингани айтилмоқда

Пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев оиласи билан Туркияга учиб кетмоқчи бўлган вақтда Тошкент аэропортида тўхтатиб қолинган бўлиши мумкин.Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда «Газета.uz» манбаси.

The Ritz-Carlton Hotel – Dubai мехмонхонасида UZINVEST Халкаро инвестиция форуми бўлиб ўтди

Тадбирда қуйдагилар иштирок этишди: Айман Эль-Хашем (Самолет Девелопмент), Сергей Полонский (ex Mirax group), Юлия Соловьева (Google), Регина фон Флемминг, Антон Немцов, Евгения Линович (Masterpeace), Сергей Васильев (Altus Capital), Тимур Беликов (Газпромбанк) ва бошқалар. 11 январ куни бўлиб ўтган Форумда кўплаб лойихалар инвесторлар билан ўз лойихаларини молиялиштириш бўйича келишиб олдилар.

«Қуруқ гап ва ёлғон ҳисоботи учун». Президент — Жаҳонгир Ортиқхўжаев нега ишдан бўшатилгани ҳақида

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни лавозимидан озод этганига тушунтириш берди. «Қуруқ гап, ёлғон „сводка“ билан пастга тушмагани учун кечаси штабда ишдан олдим», — деди президент.

ДХХ ва Бош прокуратура лавозимидан бўшатилган Ортиқхўжаев устидан ўрганиш олиб боради

Президент ДХХ ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортишни буюрди. Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.

«Тизим ичидан емирилган». Президент — энергетика тизимидаги коррупциялар ҳақида

Ўзбекистонда охирги ойларнинг ўзида нефтгаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам «тизим ичидан емирилганидан» далолат беради, деди президент. ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди.

Энергетика тизимини яхшилаш бўйича хориждан малакали мутахассислар олиб келинади

Президент вазиятни ўнглаш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берди. Йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов ва энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.

Президент электр ва газ идоралари тизимидаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича ДХХ ва Бош прокуратурага топшириқ берди

Сўнгги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқланган. Президент иштирокидаги йиғилишда бугунги кундаги муаммоларда тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Президент учта йирик давлат энергетика компанияси раҳбарларини эгаллаб турган лавозимларидан озод этди

«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарлари Улуғбек Мустафоев, «Ўзтрансгаз» АЖ Беҳзот Норматов ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарлари Мехриддин Aбдуллаев 3 ой синов муддати билан раҳбарлик лавозимларидан озод қилиниб, вақтинчалик вазифаларни бажарувчи этиб тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилмоқда.

Қўшни давлатдаги газ қазиб чиқариш конларида авария сабаб табиий газ импорти тўлиқ тўхтади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги “свет” ва газ танқислиги юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан аҳолига мурожаат қилди. Маълум қилинишича, бугунги кундаги максимум талабни қондириш учун газ қувурлари ва магистрал электр тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти етарли бўлса-да, ресурслар етарли эмаслиги ҳисобига истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлашда муаммолар кузатилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.