Бош прокуратура ва тегишли идора вакиллари томонидан пойтахт архитектура иншоотлари ҳолати ўрганилди. Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, пойтахтда мавжуд 290 та тарихий биноларнинг 167 таси ташкилот ва идоралар томонидан фойдаланилмоқда. Ўрганишлар фойдаланувчилар томонидан объектлардан нотўғри фойдаланиш ва зарар етказиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатди.
Ушбу чора-тадбирлар UZCARD тўлов тизими томонидан зарур техник ишлар билан боғлиқ. Жорий йилнинг 23 сентябрь куни эрталаб соат 9 дан бошлаб UZCARD тўлов тизими инфратузилмасида “Мир” карталарига хизмат кўрсатиш ва UZCARD -Мир қўшма карталарининг хорижда ишлаши тўхтатилди, деб хабар бермоқда Ягона Республика процессинг Маркази Матбуот хизмати.
Қассоблар ундан молни отиб беришни сўраган. Ҳолат юзасидан иккита модда билан иш қўзғатилган.
Тошкент тўқимачилик саммити – Марказий Осиё миқиёсидаги жаҳон тўқимачилик бизнеси етакчилари ва мутахассисларини бирлаштирувчи бизнес платформадир. Саммит “Жаҳон тўқимачилик бозорида янги мувозанат – янги иштирокчилар ва тенденциялар” мавзусига бағишланади ва тадбир қатнашувчиларининг эътибориресурслар барқарорлиги ва кузатилиши, тўқимачиликда инновациялар ва қайта ишлаш масалаларига қаратилади.
Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредитларини қайта молиялаштиришда етакчи компанияга 300 млрд сўм берилади. Президент тегишли қарорга имзо қўйди.
Президентимизнинг жорий йил 22 сентябрда “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.
Улар банкоматларга нақд пулларни жойлаштириш вақтида махсус муҳрларни бузиб, пулларни талон-торож қилишган. Андижон вилояти Булоқбоши тумани АТБ филиалининг пенсия ва нафақа тўловлари билан ишлаш шўъбаси, пенсия ва нафақа тарқатиш бўйича кассири ва филиалнинг шу ўйналиш бўйича бухгалтерлар назоратчиси филиал бошлиғи томонидан филиалга қарашли банкоматларга масъуллик хизмати бириктирилганлигидан фойдаланиб банкоматларга нақд пулларни жойлаштириш вақтида махсус муҳрларни бузиб, пулларни талон-торож қилишган.
АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи виза бўйича Green Card (DV-2023) лотереясининг ғолиблари сони давлатлар кесимида ҳисоблаб чиқилди. Маълумотда келтирилишича, бу йил энг кўп ғолиб бўлган давлатлар рўйхатида биринчи ўринни Миср эгаллаган (5 529).
“Менинг биринчи уйим” ипотека дастури, оилавий тадбиркорлик дастурлари учун 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратиш, туристик кластерлар ва логистика марказларини ташкил этиш каби таклифлар билдирилган. Нурафшон шаҳрида Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон президенти Туркманистон президентини таваллуд куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, туркман халқига эса фаровонлик тилади.
“Худога шукр, халқимизда пул бор. Лекин уларга етарли шароит йўқ” - дейди президент.
Вилоятда келгуси йилдан эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратилади. Тошкент вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев бир қатор вазирлар, вилоят масъуллари ва фаоллари иштирокида ўтказилаётган йиғилишда аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасидаги мавзуга тўхталди.
Президент дам олиш кунлари Бўстонлиқ йўлида тирбандликлар бўлишини танқид қилди. «Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз?
Овоз бериш натижасига кўра Зойир Мирзаев расман вилоят ҳокими этиб тасдиқланди. Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шавкат Мирзиёев Нурафшонда халқ вакиллари билан суҳбатда Қирғизистон билан чегара борасидаги келишувларга тўхталиб ўтди ва илгари чегара ҳудудларда миналар бўлганини айтди. «Одамлар қариндошларининг на тўйига бора оларди, на азасига.
Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб мамлакатда синтетик дизель ёқилғисининг бир тоннаси бошланғич нархи қарийб 14 млн сўмга арзонлаштириш белгиланди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларни ишлаб чиқариш жорий ҳолатини ўрганиш, уларнинг сифати ва стандартларга мувофиқлиги доимий назорат қилиш, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилиши жараёнларини ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлди.
Келгуси йилнинг ноябрь ойидан январь ойигача бўлган суҳбатларга рўйхатдан ўтиш учун 600 дан ортиқ ўрин ажратилади. АҚШ Консуллик бўлими 28 сентябрь, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да 600 дан ортиқ ноиммиграцион визалар учун суҳбат ўринлари очади.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистонда дарё сув ресурсларидан фойдаланган ҳолда “яшил” электр энергиясини ишлаб чиқаришга таъсир этувчи омилларни ўрганди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг умумий йиллик қуввати 12,9 ГВтни ташкил этади.
Кадрларда қўриқхона ҳудудида озиқ-овқат излаб юрган жигарранг айиқлар тасвирланган. Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонлар Тян-Шан қўнғир айиқларини камера объективига муҳрлади.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бир нечта жаҳон компаниялари билан электропоездлар ҳамда замонавий йўловчи вагонларни харид қилиш бўйича музокара ўтказмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Жанубий Корея ва Европа компанияларидан 140 та электропоезд ва вагонлар сотиб олмоқчи.
Нафақа фарзанд туғилгунигача деярли 2 млн сўм миқдорда берилади. Низом билан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланди. Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади.
Қалбаки маҳсулотлар ишлаб чиқарган ва мактабларга сотган тадбиркорга нисбатан маъмурий баённома тузилди. Бир неча кун олдин хорижий брендлардан фойдаланиб, мактаб ўқувчиларига президент совғаси сифатида сумкалар тарқатилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилганди.
Улар фуқаро ва тадбиркорларнинг энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилишган. Электр энергиясидан қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.
Ҳукумат қарори (510-сон, 19.09.2022 й.) билан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланди. 🔰Эслатиб ўтамиз, олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида: 🔹олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади; 🔹олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.
Археологик топилмалар Паркент туманидаги уйларнинг биридан чиққан. Ўзбекистон Фанлар академияси Матбуот хизматининг маълум қилишича, 16 сентябрь куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Хўжа” МФЙда яшовчи фуқаро ўз уйи ҳовлисида тупроқ ишлари олиб борилаётган вақтда мис тангалар хазинаси топиб олган.
8-16 октябрь кунлари Баҳрайнда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг энг кучли полвонлари қатори ҳамюртларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Улар Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеани муҳокама қилди.
Ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТнинг Нью-Йоркда ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бош котиб Ўзбекистон ва БМТ ўртасида кенгайиб бораётган ҳамкорликни олқишлади.
Шунингдек, қўшни қабрлар ҳудудларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишнинг олди олинади. Ҳукуматнинг тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Улардан айримлари 5 йилдан 10 йилгача муддатга қамалди. Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш ва қурилишига масъул бўлган 29 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.