Тошкентда 6 яшар қизчага тегажоғлик қилган эркак 10 йилга қамалди

47 ёшли эркак қизчага “дом”ларнинг биридаги подъездда тегажоғлик қилган. Cуд эркакка жазо тайинлади.

«Токио Олимпиадасидан кейин фаолиятимни якунламоқчи эдим». Олимпия ва жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов билан интервью (видео)

Оғир атлетика бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари ғолиби Руслан Нуриддинов «Дарё» суҳбатида бўлди. Унда Нуриддинов спортга кириб келиши, допинг можаросидан кейин қайтиши ва Париж Олимпиадасига тайёргарлик жараёни ҳақида гапириб ўтди.

Қисқа муддатли электр таъминотидаги узилишлар жадвалга мувофиқ давом этади — Энергетика вазирлиги

Республика энергетика тизимини яқинлашиб келаётган аномал совуқ об-ҳавога тайёрлаш чора-тадбирлари белгиланди. Энергетика вазири раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида энергетика тизимини яқинлашиб келаётган совуқ об-ҳавога тайёрлаш бўйича барча зарур чораларни кўриш топширилди.

Талабалар харид қилинган авиа ва темир йўл чипталарини бепул алмаштиришлари мумкин

9 январгача харид қилинган чипталар тегишли муддатга алмаштириб берилади. 50 фоиз чегирма муддати ҳам узайтирилди.

Ўзбекистон Афғонистонда қизларнинг ОТМларда ўқиши тақиқланганидан хавотир билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда қизларнинг ОТМларда ўқиши тақиқланганидан хавотирда эканини маълум қилиб, ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид билдирди.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Афғонистонда аёллар ва қизларнинг давлат ва хусусий олий таълим муассасаларида ўқиши тақиқлангани ҳақидаги хабар юзасидан «чуқур хавотир» билдирди.

Фарғонада Gentra'ни ёқиб юборган мактаб ўқувчиларининг шахсига аниқлик киритилди

3-синф ўқувчиларининг ота-оналарига нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларида тарқалган ёш болалар Gentra'нинг олд қисмини ёқиб юборишганлиги тасвирланган видеохабар тарқалди.

Ўзбекистонда 4 баллик зилзила сезилди

Афғонистонда содир бўлган ер силкиниши Ўзбекистонда сезилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун, 5 январь куни Тошкент вақти билан 19:25 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Сурхондарёда ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатган фуқаролар қамалди

Ушбу ҳолат Термиз шаҳар эски «Юбилейный» бозор ҳудудида ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланувчи шахсларни савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилаётганда содир бўлган. Жорий йилнинг 4 январь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар эски «Юбилейный» бозор ҳудудида ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланувчи шахсларни шаҳар ҳокимининг қарори билан «Яшил дунё» савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилаётганда, бир гуруҳ сотувчилар норозилик билдириб, ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатишган ва жамоат тартибини бузишган, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсов.

Умра зиёратидан қайтган аёлнинг оёғи остига ёш бола бостирилди

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази муносабат билдирди. Умра зиёратини адо этиб келган аёлни кутиб олишда унинг қадами остига шолчалар, кийимлар тўшалгани, ёш болани зиёратчининг оёғи остига бостирилиши акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Жиззахдаги манзил-колониядан 2 нафар маҳкум қочиб кетди

Маҳкумлардан бири соғлиғига кўра ўзи жойлаштирилган тиббиёт муассасасидан қочиб кетган. Манзил-колониядан 2 нафар маҳкумнинг қочиб кетганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Жиззахда ноқонуний овчилар экология давлат инспекторини калтаклаб, ташлаб кетишди

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 2 январь куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани экология бўлими давлат инспекторларига тумандаги A.Икромов ЦИУ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги раҳбари томонидан ҳудудда ноқонуний ов қилиш ҳолатлари кузатилаётганлиги ва ушбу овчиларга нисбатан қонуний чора кўришлик ҳақида сўраб мурожаат қилинган.

Талабаларга контракт тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабарига кўра, Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди.

Халқаро бокс ассосиацияси рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўринни эгаллади

Халқаро бокс ассоциацияси (IBА) жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.Унга кўра, Ўзбекистон бокс терма жамоаси 37600 очко билан 2-ўринни эгаллади.

Тошкент вилоятида 9 нафар бола “Док-1 Макс” сиропидан заҳарланди

Вилоят ССБ мазкур доридан 2 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарни рад этди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида “Док-1 Макс” дори воситасини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.

Оғир атлетика. Денгиз сатҳидан 2600 метр баландликда кечган жаҳон чемпионати

Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг натижалари “ҳамма жойда қизил чироқлар” тарзда қўлга киритилди, дея иқтибос келтирди ахборот воситалари. Чунки оғир атлетикачилар Богота мусобақаларида энг баланд супага кўтарилишда азоб чекишди (Богота денгиз сатхидан 2600 метрда баландликда жойлашган).

2022 йилда Ўзбекистонда 27 миллион доллардан ортиқ чиройли авторақамлар сотилди

Энг қиммат рақам 348 миллион сўм бўлди. 2022 йилда республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди. Мулоқотда иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, турли соҳаларда, жумладан, энергетика соҳасида манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Эртага Тошкентдаги туманларнинг бирида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Шайхонтоҳур туманидаги бир қатор маҳаллаларда газ таъминоти тўхтатилади. Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги хабарига кўра, Ибн Сино мавзеси Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида носозлик юзага келгани боис, 2023 йил 5 январь соат 10:00 дан 19:00 га қадар Шайхонтоҳур туманининг бир неча маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади.  — Белтепа кўчасидаги 23 та кўп қаватли уй; — Ибн Сино мавзесидаги 13 та кўп қаватли уй; — Жарариқ мавзесидаги 21 та кўп қаватли уй; — Мингтепа кўчасидаги 4 та кўп қаватли уй; — “Янги Жарариқ” маҳалласидаги 900 та хонадон; — Оқибат кўчасидаги 150 та хонадон; — Уйғун кўчасидаги 150 та хонадон; — Ипакчилик маҳалласидаги 140 та хонадон.

Қашқадарёда "зам ҳоким" ва бозор раҳбари фуқаролар томонидан калтакланди

Ҳоким ўринбосари ва бозор раҳбари Қамаши туманида жойлашган деҳқон бозори атрофига экскаватор машинаси ёрдамида бетон ариқ ўрнатиш ишларини олиб бораётган бўлган. Қашқадарё вилояти Қамаши туманида бозор кўчирилиши ортидан фуқаролар ва ИИО ходимлари ўртасида можаро келиб чиққани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди

Гиёҳвандлик воситалари номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган. ДХХ ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бормоқда.

Ўзбекистон делегацияси қишки Универсиада ўйинларида иштирок этади

Жорий йилнинг 12-22 январь кунлари АҚШнинг Лейк-Плэсид шаҳрида ХХХ Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари бўлиб ўтади. Дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади.

"Қамчиқ"да қолиб кетган фуқаролар эвакуация қилинди

Аввалроқ, довон автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди. Маълум қилинишича, йўлларда қолиб кетган фуқаролар учун исиниш масканлари ташкил этилган.

Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўйича келишувга эришилди

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ва IBF йўналишидаги мажбурий даъвогар Марлон Тапалес (36-3, 19 КО) ўртасидаги жанг бўйича келишувга эришилди.IBF ташкилоти ушбу баҳсга буйруқ бериб, 3 январь кунига промоутерлик савдосини белгилаган эди.

Самарқандда янги йил байрами куни машинасида "дрифт" қилган ҳайдовчи қамалди

У байрамга йиғилган одамларни ўзига қаратиш мақсадида автомашинасида "дрифт" қилган. 2022 йилнинг 31 декабрь кунидан 2023 йил 1 январь кунига ўтар кечаси соат тахминан 01:00 атрофида Самарқанд шаҳри Х.А.Вали кўчасида қора рангли Mercedes Benz 270 автомашинаси ҳайдовчиси Р.К байрамга йиғилган одамларни ўзига қаратиш мақсадида автомашинасида "дрифт" бажариб, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузган.

Шерзод Қудратхўжа физика, кимё фанлари ҳақидаги фикрини изоҳлаб берди

Унинг айтишича, унинг фикрлари нотўғри талқин қилинмоқда. Бу фанлар жуда мураккаблаштириб юборилган.

“Бу фикр ҳеч бир асосга эга эмас" — мактаб таълими вазири физика ва кимиё фанларини олиб ташлаш таклифига муносабат билдирди

Аввалоқ, Журналистика университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа мактабларда физика ва кимиё фанлари жуда чуқурлаштириб ўргатилиши сабаб бу фанларни олиб ташлаш ҳақида таклиф билдирганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мактабларда физива ва кимиё фанларини олиб ташлаш ҳақидаги таклифга муносабат билдирди.  Унинг ёзишича, мактаб — ҳар қандай соҳа ва йўналишда инсонга билим пойдевори бўлиб хизмат қиладиган маскан саналади.

"Жанубий Тандирча" кони бир кунлик табиий газ қазиб олиш ҳажмини 500 минг куб метрга оширади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси “Жанубий Тандирча” конига ташриф буюриб, кучайтиргич-компрессор станцияси қурилиши билан танишди. Аввал маълум қилинганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда табиий газ ва суюқ углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни ошириш бўйича кўплаб инвестиция лойиҳалари ва чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бошланғич синф ўқувчилари учун дарсликлар вазни 300 грамдан ошмайди

Шунингдек, 1-4-синфлар адабиётларида рангли шрифтни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш қўлланилмайди. Тегишли регламент тасдиқланди.

Тошкентдаги бир қатор олийгоҳларда ўқиш соат 09:30 да, айримларида эса 08:00да бошланади — рўйхат

Бундай талаб жорий йилнинг 9 январь кунидан бошлаб пойтахтдаги олий ўқув юртларида амал қилади. Олий таълим вазирлиги дарслар жадвалини ўзгартириш сабабини тушунтирди.

Спортчиларимизнинг халқаро майдондаги йилнинг илк ғалабасига Достон Ёқубов муаллифлик қилди

Қатарнинг Доҳа шаҳрида оғир атлетика бўйича халқаро мусобақа ўтказилмоқда. Унда ўз омадини синаб кўрган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достон Ёқубов -73 кг вазн тоифасида олтин медалларни қўлга киритди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.