ИИВ ЖХД ЙҲХБ бошлиғи мазкур йўлакда истисно тариқасида ҳаракатланишга рухсат берилган автотранспорт воситаларини санади. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг айтишича, ушбу йўлакчаларда автобуслардан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкин.
Йил бошидан буён "Солиқ" иловаси орқали фуқаролар 881,9 млрд сўм пулни қайтариш имкониятига эга бўлди. 2022 йилнинг 11 ойи давомида "Солиқ" мобил иловасида 881,9 миллиард сўм кешбэк билан 203,4 миллион истеъмол чеки рўйхатга олинди.
Исроилда ўтаётган дзюдо бўйича Мастерс мусобақасининг биринчи кун беллашувлари якунланди. 66 кг.гача бўлган вазндаги спортчимиз Сардор Нуриллаев ярим финалгача етиб бориб, финал остонасида мағлубиятга учради.
Ўзбекистонлик гройссместер Нодирбек Абдусатторов Озарбойжонда ўтказилган Вугар Гашимов халқаро турнирида ғалаба қозонди.Ўн нафар спортчи иштирокида рапид йўналишида ўтказилган мазкур мусобақада ҳамюртимиз 5 ғалаба ва 4 дуранг қайд этди.
Ҳатто қизларнинг Ҳиндистонга бориш ва виза харажатларини ўзлари тўлаб берган. Тошкент вилоятида қизларни фоҳишаликка юбораётганлар қўлга олинди.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси якуний Гран-придан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. 2022 йил якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар вакили ўз вазн тоифасида кучли ўнликдан ўрин олган.
Интернетда Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги мактабларнинг бирида бепул овқатланиш учун берилган озиқ-овқатлар сифатсиз эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хусусан, 12 декабрь куни Беруний тумани янгиликларини бериб борувчи Telegram-каналида тумандаги 63-ўрта мактабда шундай ҳолатлар содир бўлаётгани ҳақида фото ва видеохабарлар жойланган. Шунда сўнг, озиқ-овқатларни таъминловчи корхона масъули ҳаво совуқлиги сабаб маҳсулотлар иссиқдан совуққа чиққанидан сўнг сифатсиз кўринишга келиб қолганини айтган.
Президент давлат бошқарувида «қўл бошқаруви»дан аниқ натижага ишлайдиган тизимга ўтиш вақти келганини таъкидлади. «Вазирларнинг Ҳукумат қабул қилаётган қарорларда «овози йўқ».
Президент парламентга мурожаатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришларга тўхталди: адвокатларни танлаш бўйича электрон тизим яратилади, вилоят судлари масъулияти ва ваколатлари оширилади, прокурорларнинг холислиги қонун билан мустаҳкамланади, айблов хулосалари эса фақат ҳимоя фикри билан қабул қилинади.Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни парламентга йўллаган мурожаати давомида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга тўхталиб ўтди.
Сотиб олинган чипталар пуллари йўловчиларга қайтариб берилади. Ҳаддан ташқари совуқ туман туфайли Aндижон халқаро аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда UzAirports матбуот хизмати Aндижондаги ноқулай шароитлар туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY049 (Aндижон — Самарқанд), HY050 (Самарқанд — Aндижон), HY092 (Aндижон — Тошкент) йўловчи рейслари бекор қилинди, дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, «менинг фарзандим чет тилларини биладию, она тилини билмайди, деган гап Янги Ўзбекистонга маъқул эмас». «Чет тилини билиши керак, лекин она тилини билишга мажбур», — дея қўшимча қилди президент.
Шавкат Мирзиёев маҳкумлар ҳуқуқлари бузилишига қарши курашиш чора-тадбирларини маълум қилди. Президент охирги пайтларда айрим ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича оғриқли масалалар кўтарилаётгани ҳақида гапирди.
Келаси йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади. Президент ўз мурожаатномасида айтишича, 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади.
Ҳар йили 500 нафар мутахассис энг нуфузли хорижий олийгоҳ ва марказларда ўқитилади — Президент. Шавкат Мирзиёев бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилиш ҳақида гапирди.
Шавкат Мирзиёев бундан буён ўзига юклатилган вазифаларни бажара олмаган вазир истеъфога чиқишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вазирлар ҳар йил бошида жамоатчилик олдида соҳадаги режаси ва йил якуни билан эса унинг натижаси бўйича ҳисобот беради.
Шавкат Мирзиёев ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди. Бугун, 20 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини ўқиб эшиттирмоқда.
Президент халққа мурожаатида Нукус воқеаларига ҳам тўхталиб ўтди. «Бизнинг эзгу мақсадимиз — биргаликдаги меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси чоғида 2023 йил номини эълон қилди. Келгуси йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"(Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили) деб эълон қилинди.
Қорақалпоғистон ташвиши — бутун Ўзбекистон ташвиши — Мирзиёев. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида Қорақалпоғистон воқеалари ҳақида гапирди. "Ҳаммамиз кўриб-билиб турибмиз – бугун инсоният ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечирмоқда.
Президент Мирзиёевнинг айтишича, йилга ном танлаш учун аҳолидан тушган «20 мингга яқин таклиф» муҳокама қилинган. «Жуда кўп ўйландик», деди у.
Бугун Исроилда дзюдо бўйича Мастерс мусобақаси старт олади. Бугун енгил вазн тоифасида кечадиган беллашувларда 5 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боради.
Тез тиббий ёрдамни чақириб, шифокорлар етиб келганидан кейин уларни калтаклаган 22 ёшли йигитга жазо тайинланди. Аввалроқ, Тошкентда тез тиббий ёрдам ходимлари чақирув асосида бемор турган жойга борганида беморлиги айтилган 22 ёшли йигит 103” бригадаси ҳайдовчисини калтаклагани ҳақида хабар бергандик.
Ҳудудларда 471 та истеъмолчилар энергиясидан ноқонуний фойдаланиши натижасида энергетика тизимига жами 10 млрд сўмдан зиёд зарар етган. 18 кунда 71 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
“UzAuto TRAILER” МЧЖнинг устав капитали 156,3 млрд сўмни ташкил этади. Давлат активларини бошқариш агентлиги “UzAuto TRAILER” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини 561,1 млрд сўмга “Инновационный индустриальный парк-Технопарк в сфере высоких технологий “Технополис “Химград” АЖ (Татаристон, Россия)га сотиш бўйича келишувга эришди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республика ҳудудида электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситалари ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини саноат усулида ишлаб чиқариш давлат томонидан қўллаб-қувватланади.2030 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йғимидан; белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари (машинокомплект), хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозларни, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмларни божхона божидан озод этилади.
Айланмаси 500 млн сўмгача бўлган тадбиркорлар ойига 1,6 млн сўм, айланмаси 1 миллиардгача бўлганлар ойига 2,5 млн сўм қатъий белгиланган солиқ тўлашга ўтади, дивиденд солиғидан озод бўлади, бухгалтерия ҳисобини юритмайди. ҚҚС 15 фоиздан 12 фоизга тушади.
Гиламчилик юртимизда қадимдан ривожланган бўлиб, Хоразмдаги қазишмалар пайтида милоддан аввалги 1-минг йилликка мансуб гилам намунаси топилган.Марказий Осиё гиламлари учун хос бўлган, нақшининг аниқлиги, гўзал бўлиши ва рангларининг уйғунлиги уларнинг бадиий қимматини оширган. Хива ва Самарқанд гиламчилик мактаби сафига бугун Наманган гиламчилари дадил кириб боришмоқда.«Наманган ипак гиламлари» фабрикасининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 500 минг кв.м бўлиб, бу ички бозор эҳтиёжларини тўла қондиради.
Гуллар фестивалини янги босқичга чиқиб, халқаро мақом олгани маҳаллий гулчиларга янги имкониятлар эшигини очмоқда. Наманган вилояти Гулчиликни ривожлантириш маркази мутахассислари Туркиянинг қатор шаҳарларида бўлиб, турк гулчилари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолашди.
"Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортлар ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспортларни саноат усулида ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди совет даврида қатағон қилинган ва реабилитация қилинмай қолган навбатдаги шахсларга оид жиноят ишларини апелляция тартибида кўриб чиқди. Республика ишчи гуруҳи томонидан илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, айрим сабабларга кўра реабилитация қилинмай қолиб кетган қатағон қурбонлари номларини оқлаш юзасидан таклифлар киритилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.