Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси эртага якунига етади. Эртага ҳал қилувчи — 11-тур баҳслари ўтказилади.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 10-тур ўйинлари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистоннинг иккинчи жамоасига қарши ўта қийин ўйинларни ўтказди.
Бугун Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Халқаро шахмат федерациясининг йиғилиши бўлиб ўтди.Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Тошкентдаги мавжуд бўлмаган тиббиёт марказига ишга жойлашишни ваъда қилган фирибгар аёл қўлга олинган.
ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда танишининг интим суратларини тарқатмаслик учун пул талаб қилган йигит ушланган.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси энг ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун ва эртага бўлиб ўтадиган 9 ва 10-тур баҳсларидан кейин олимпиада ғолиб ва совриндорлари аниқланади.
Россиянинг Владивосток шаҳрида “Осиё болалари” спорт ўйинлари ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда Ўзбекистон делегацияси муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди!
Нисбатан янги рақамли маркировкалаш тизими ўз самарасини бера бошлади. Аввало, акцизости товарларни сотишдан солиқ тушумлари ошди, бозор сезиларли даражада очиқланди, соғлом рақобат кучайди, шунингдек, экспорт ҳажмининг ўсгани кузатилмоқда.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида эртага 10-тур баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоасига бу сафар мезбонларнинг иккинчи жамоаси рақиблик қилади.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида бугун 9-тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекисон эркаклар терма жамоаси мусобақа пешқадами Арманистонга қарши баҳсда иштирок этиб, ишончли тарзда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 8-тур ўйинлари кеча бўлиб ўтди. 7-тур доирасида ўтказилган АҚШ ва Арманистон ўртасидаги тўқнашувда кутилмаган вазият юз берди.
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8 КО) Тошкент вақти билан 7 август тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчига босниялик Сладан Янянин (32-12, 24 КО) рақиблик қилди.
Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Шарифа Давронова ғолибликни қўлга киритди.
Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича жаҳоннинг энг кучли спортчиларидан бири бўлган ҳамюртимиз Сафина Садуллаева яна бир муҳим ғалабани қўлга киритди. Юртдошимиз кеча Польшада ўтказилган “Бриллиант лига” мусобақасида олтин медални қўлга киритиб, ушбу спортда жаҳон чемпионатидан кейинги нуфузли ўринда турувчи мусобақада ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айланди.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун ўтказилган саккизинчи тур ўйинлари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Германия устидан қозонилган кичик ҳисобдаги ғалабадан сўнг ўз очколарини 14тага етказиб, жадвалда 3-поғонага тушди.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун саккизинчи тур ўйинлари ўтказилмоқда. Ўзбекистоннинг ҳар икки терма жамоаси кичик ҳисобда рақибларини мағлуб этишди.
Ҳукумат қарори билан 1 январдан адвокатлик фаолияти махсус электрон тизим орқали лицензияланади. Талабгор юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик, адвокатлик тузилмасида эса 3 ойлик тажрибага эга бўлиши керак.
Ўзбекистон ТИВ Лондондаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади. Ҳужумчилар Озарбайжон байроғини йиртиб ташлаган ва бинога арабча ёзувлар ёзиб қўйган.
Яхши биласиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги йилларда жаҳон миқёсида кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритди. Бунда шубҳасиз мураббийлар штабининг ўрни юқори.
Жорий йил 28 июлдан 9 августга қадар бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси FIDEнинг энг нуфузли, ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган тадбири ҳисобланиб, унда дунёнинг 200га яқин давлатлари ўз терма жамоалари билан иштирок этишади.Бу сафарги олимпиадада 188та эркаклар ҳамда 162та аёллар терма жамоалари ғолиблик учун дона суришмоқда.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган шахмат олимпиадасида 7-тур ўйинлари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Перу устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгач, 12 очко билан жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди.
Қозоғистонда дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи куни ортда қолди. Ўрта вазн тоифаларида кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 2 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат олимпиадасида бир кунлик танаффусда сўнг бугун 7-тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перуга қарши баҳсларда иштирок этди.
Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишга оид тизим ва қонун лойиҳаси аллақачон тайёр, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. У кейинроқ қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар эътирози туфайли такомиллаштирилаётганини айтди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган шахматчи ва мураббийларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдорлари эълон қилинди. Бу ҳақда Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Ўзбекистондаги болалар боғчаларида олти кун ичида учта бола вафот этган.
Сенатда Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов 2021 йилда соғлиқни сақлаш тизими энг коррупциялашган соҳа бўлганини маълум қилди. ССВ раҳбари эса буни «катта рақамлар ортидан қувиш» деб атади ва судда ўз тасдиғини топганини шубҳа остига олди.
Узоқ шарқнинг марказий шаҳри бўлмиш Владивостокда давом этаётган VII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари дастури учун белгиланган 6-кунги мусобақалар ўз якунига етди.Ёш спортчиларимиз ўйинларнинг яна бир довонидан муваффақиятли ўтишди.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) рейтинги янгиланди. Бутунжаҳон бокс ассоциацияси июль ойи якунига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.
Шу кунларда Россия Федерацияси Приморе ўлкаси марказида ўтаётган VII «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари жараёнида унда қатнашаётган давлат ва жамоа раҳбарлари, мутахассисларининг учрашуви ташкил этилди.Учрашувда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов ва Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Акрам Низаметдинов қатнашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.