«UZAUTO MOTORS» КОМПАНИЯСИ ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИНИ БАЖАРДИ ВА ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РЕКОРДИНИ ЎРНАТДИ.

“UzAuto Motors” компанияси Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғини бажариб, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 160 000 дона автомобиль ишлаб чиқарди. Компания ўз фаолиятини бошлаганидан буён, биринчи марта биринчи ярим йилликда заводда 160 000 дона автомобиль ишлаб чиқарилди.

Шавкат Мирзиёев: «Тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш — барчамизнинг бурчимиздир»

«Қорақалпоғистоннинг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистоннинг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Шавкат Мирзиёев Нукусда.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесида нутқ сўзламоқда.

Ольга Забелинская аёллар «Jiro d'Italia Donne» биринчи босқичида иштирок этди

Таниқли велоспортчимиз Олга Забелинская Италияда ўтказилаётган аёллар ўртасидаги “Жиро дЪИталия донне” кўпкунлик велопойгасида қатнашмоқда. Ҳамюртимиз бугун иккинчи босқичда стартга чиқади.

Елорда кубоги. 1 июль куни 11 боксчимиздан 10 нафари ғалаба қозонди

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида бокс бўйича халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўтказилмоқда. Бугун мусобақа доирасида 11 нафар ( 8 нафари эркак, 3 нафари аёл) боксчимиз рингга кўтарилди.

Велосипедчимиз Олга Забелинская ўзбек велоспорти тарихида илк бор «Jiro d'Italia Donne» мусобақасида иштирок этмоқда

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская машҳур «UCI» профессионал пойгаси – "Jiro d'Italia Donne" босқичида иштирок этмоқда. Бу Ўзбекистон велоспортчиларининг бу каби нуфузли пойгада биринчи иштироки ҳисобланади.

Ўзбекистон ёшларига бериладиган имтиёз ва субсидиялар сони кўпайди

«Ёшлар дафтари»даги имтиёзлар сони 25 тагача кўпайтирилади, ёшларга IT ва чет тилини ўрганиш учун 1,2 млн сўмдан субсидия ажратилади, халқаро олимпиадалар иштирокчиларига харажатлари учун 12 млн сўмдан берилади, фортепиано, мақом ва бахшичиликка ўқийдиганларнинг контрактини давлат тўлаб беради.Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни «Янги Ўзбекистон» боғида Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда ёшлар учун янги имтиёз ва субсидиялар тақдим этилишини маълум қилди.

Самарқандда тошкентлик оғуфурушлар қидирувга берилган

Самарқандда синтетик ва психотроп моддаларни Интернет орқали сотиб келган жиноий гуруҳнинг уч нафар аъзоси қидирувга берилган.

1 июлдан нималар ўзгаради?

Қисман бепул бўлган «тонировка», 100 ва 200 фоизлик устама олувчи айрим шифокорлар, солиқ маъмурчилиги соддалаштирилган бизнес, «Хавфсиз йўл» индекси юритилиши, мустақил оилавий шифокор сифатида ишлашга рухсат берилгани, тунгача ишлайдиган музейлар — 1 июлдан нималар ўзгаради?«Газета.uz» 2022 йил 1 июлдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этади.

Президент: «Мен нафақат Ўзбекистон, Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман»

Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзлаган нутқида «бағрикенг, танти, қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтаётган қорақалпоқ халқини эъзозлашини» таъкидлади. «Меҳр ва ғурур билан айтаман, мен нафақат Ўзбекистон, Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман», — деди президент.

Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш дастури — Мамлакатдаги энг йирик ўғит ишлаб чиқарувчи корхона: Тhe Financial Times» нашрида чоп этилган мақола

Асосий тезислари: Хусусийлаштиришнинг ҳозирги босқичи аввалгисидан фарқи шундаки, Ўзбекистон ҳукумати давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини мақсадли равишда қисқартирмоқда. 2021 йилда хусусийлаштириш кўлами 2020 йилга нисбатан 8 ва ўтган тўрт йилга нисбатан 3 баравар кўплиги ҳукуматнинг қатъиятидан далолат беради.

Николай Валуев ўзбек боксидаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди

Бир неча кун аввал Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Куба бокс мактаби асосчиси бўлган Бокс федерациясининг янги маслаҳатчисини жамоатчиликка тақдим этган эди.Ўтган ҳафтада Карлос Вильянуэва бошчилигида ишчи гуруҳ республика ҳудудларига танишув сафари билан борган эди.

Самарқандда сирка кислотасини ичган келиннинг ўлими юзасидан ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддаси бўйича жиноий иш очилган

Самарқандда сирка кислотасини ичган келиннинг ўлими юзасидан ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддаси бўйича жиноий иш очилган.

Давлат музейларига соат 22:00 гача хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра 2022 йилнинг 1 июлидан музейларда хизматлар соҳасини кенгайтириш бўйича айрим тартиблар ўрнатилади. Жумладан: — давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади, шунингдек, заруратга кўра, давлат музейлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тунги иш вақти муддатларини белгилаши мумкин; — пулли хизматлар кўрсатишда иштирок этган музей ходимларига қўшимча тўловлар тўланади ва улар моддий рағбатлантирилади, қўшимча тўловлар тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби музейлар томонидан уларнинг юқори турувчи органи билан келишган ҳолда белгиланади; — давлат музейларига уларда ташкил этиладиган хизматлар учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги билан келишган ҳамда бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида қўшимча ходимларни жалб этишга рухсат берилади.

«Энди ҳеч ким осонликча бировнинг уйини „снос“ қила олмайди» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири Русланбек Давлетов президент имзолаган ер участкаларини олиб қўйиш тартиб-тамойиллари тўғрисидаги қонун «халқни бир неча йилдан буён қийнаб келган муаммоларга барҳам беришини» таъкидлади. Ҳужжат компенсация турларини белгилаб беради ва 3 млнга яқин уйни бузилишидан суғурталайди.

ТИВда маданий ва спорт дипломатиясидан фойдаланадиган бошқармаси ташкил этилди

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида «юмшоқ куч» воситалари, жумладан, халқ, маданий ва спорт дипломатиясидан фаол фойдаланадиган бошқарма ташкил этилди. Унга вазир маслаҳатчиси Анвар Абдухалимов раҳбарлик қилади.

«Халқнинг ўзи ҳам мухолифат бўлиши мумкин» — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева «Америка овози» нинг Ўзбекистонда ҳақиқий мухолифат йўқлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, мухолифат борлиги ва интернетда расмийлар танқид қилинишини таъкидлади. «Халқнинг ўзи ҳам мухолифат бўлиши мумкин», — деди у.

АҚШ элчиси билан катта интервью: алоқалар, ислоҳотлар, Конституция, сўз эркинлиги ва бошқалар ҳақида

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм «Газета.uz»га берган интервьюсида Америка ташқи сиёсатининг Ўзбекистондаги устувор йўналишлари, ислоҳотлардаги ютуқ ва муваффақиятсизликлар, сўз эркинлиги ва мамлакат ривожи ўртасидаги алоқалар тўғрисида сўзлаб берди. У Конституция ислоҳотлари ҳақида ҳам фикр билдирди.

Бастакор Жасур Бадалбаев ( Jasur Badalbaev) яратган илк қўшиқ!

Бастакор Жасур Бадалбоевнинг илк яратган қўшиғи 2004 йилда хонанда Абдували Ражабовнинг “Сенсиз” таронаси бўлган. Айнан шундан сўнг, бастакорга шоу бизнес оламида талаб кўпайган.

Мирзиёев Бердимуҳамедовни 65 ёши билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни 65 ёшга тўлгани билан табриклади. Суҳбат чоғида президент Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Пенсия тайинлашда яна бир қўшимча ҳужжат талаб этиш бекор қилинди.

Эндиликда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлаш жараёнида оила таркиби тўғрисидаги маълумотлар талаб этилмайди. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, шунингдек давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатларни босқичма-босқич қисқартириш мақсадида Адлия вазирлиги ва Пенсия жамғармаси маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.

МСК референдум ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлаб юборди

Марказий сайлов комиссияси Конституциявий референдум ўтказиш жараёнларига тайёргарлик кўришни бошлаб юборди. Июль-август ойларида 944 нафар тренер 140 мингдан ортиқ участка-округ комиссия аъзоларини референдум ўтказиш қоидалари бўйича ўқитиши режалаштирилмоқда.

Бозорлардаги маҳсулотлар нархининг барқарорлиги: унни қиммат нархда сотганларга қатъий чоралар кўрилмоқда

Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш, деҳқонларнинг бозорларга ҳеч қандай тўсиқларсиз кириб келиши учун тизимли ишлар йўлга қўйилган.Бу борада Давлатимиз раҳбари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти органларига бозорларда ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигининг олдини олиш ва нархининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик чораларини кўриш вазифаларини берган. Хўш, белгиланган вазифалар ижроси қандай амалга оширилмоқда?

Марказий Осиё омбудсманлари инсон ҳуқуқлари бўйича иккита ҳужжатни имзолашди

Марказий Осиёнинг бешта давлати омбудсманлари минтақада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган иккита ҳужжатни имзолади.28 июнь куни Тошкентда Марказий Осиёнинг бешта давлати омбудсманлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан қўллаб-қувватланган минтақада инсон ҳуқуқлари ҳимоясини қўллаб-қувватлашга қаратилган иккита битимни имзолади.

Ўзбекистон пахтани қайта ишлашда йилига $9 млрд йўқотмоқда — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси пастлиги оқибатида йилига 9 млрд доллар йўқотаётганини маълум қилди. Шунинг учун президент маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилашни жорий этди.

Ҳокимларга кластерларнинг ички ишларига аралашиш тақиқланди

Президент айрим ҳокимлар кластерларни кун давомида мажлис ва бошқа ишларга жалб этаётганини танқид қилди. Шунга кўра, у ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашишни тақиқлади.

Дзюдо. Бобонов яна «тахт»да, Келдиёрова илк бор олтинчи ўринга кўтарилди

Мўғулистонда ўтказилган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турниридан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтинг жадвали эълон қилинди. Унда совринли ўринларни эгаллаган ҳамюртларимиз ўз поғоналарини яхшилаб олишди.

Бир гуруҳ эркаклар Тошкентда босқинчилик жиноятини содир этишган. Видео

Бир гуруҳ эркаклар Тошкентда босқинчилик жиноятини содир этишган.

Ўзбекистонда «Ёшлар ва кино» ҳафталиги бошланди

27 июнда Тошкентда, Киночилар уйида Ўзбекистонда 30 июнь куни нишонланадиган Ёшлар кунига бағишланган «Ёшлар ва кино» ҳафталиги бошланди. “Ёшлар ва кино” ҳафталиги Ҳилол Насимовнинг “Ватан остонаси” фильми намойиши ва суратга олиш гуруҳи билан ижодий учрашувдан бошланди.

Шавкат Мирзиёев «Янгиҳаёт» технопаркидаги лойиҳалар билан танишди

Президент «Янгиҳаёт» индустриал паркидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Биринчи босқичда 110 гектар майдон аукционда сотилди, уларда ошхона жиҳозлари, қандолат ва тўқимачилик маҳсулотлари, сантехника товарлари, металл буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, натижада 20 минг иш ўрни яратилади.

Давлат ва фуқаро ўртасидаги низолар инсон фойдасига ҳал қилинади

Конституцияни фуқаронинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилишга оид норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.Умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ва фуқаро ўртасида юзага келган низоларни инсон фойдасига ҳал қилишни қайд этиш таклифи билдирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.