Ўзбекистон умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси ўргатилади

Бу бўйича махсус ўқув курслари ҳам ташкил этилади. Унда эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган болаларнинг ота-онаси ўқитилади.

ЕХҲТ Ўзбекистон хавфсизлик ходимлари учун криптовалюта ва Dark Web’да қидириш бўйича тренинг ўтказди

Ўқув курслари Ўзбекистонда бўлиб ўтди. Унда Бош прокуратура, ИИВ ва ДХХ ходимлари анонимлик ва шифрлаш, криптовалюталар, Dark Web бўйича ёндашув ва усулларни машқ қилди.

2022-йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти

2022-йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 760,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 235,8 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу эса 2021-йилнинг шу давридагига нисбатан 21,7 фоиз кўп, демакдир.

Ислом Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? Ҳабиб Нурмагомедов жавоб берди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачевнинг мураббийи ва дўсти Ҳабиб Нурмагомедов ҳамюртининг ғалабасидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди."Жангдан олдин Ислом уни тинчитади, деб айтгандим.

Дзюдо. Вакилларимиз учун Абу-Даби «катта дубулға» турнири ниҳоясига етди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун Абу-Даби «катта дубулға» турнири ниҳоясига етди. Бугун оғир вазн тоифасида қатнашган вакилларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

Си Цзиньпин ХКП раҳбарлигига қайта сайланди, Шавкат Мирзиёев табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпинни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига учинчи муддатга қайта сайлангани билан табриклади. «Сиз, азиз биродарим билан бундан кейин ҳам дўстона ва очиқ мулоқотларни давом эттиришга тайёрлигимни билдираман», — дейилади табрикда.

Сирдарёдаги портлаш оқибатида қанча хонадонга зарар етгани маълум қилинди

Ҳарбий қисм яқинида жойлашган маҳаллалардаги қарийб 3800 турар ва нотурар жойлар қисман талофат кўрган. Куни кеча Сирдарё вилоятида жойлашган Ҳарбий қисмдаги омборхонада портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сурхондарёда тиббиёт ходимлари жанжаллашди

Ҳамшира ва унинг яқинлари шифохона бош ҳамширасига тан жароҳати етказган. Сурхондарё вилояти Денов туманидаги шифохонада ҳамшира фарзандининг кўз ўнгида ваҳшийларча калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Дзюдо: Бугун Абу-Даби «катта дубулға» турнирида 3 нафар ҳамюртимизга мухлислик қиламиз

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21-23 октябрь кунлари БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида «катта дубулға» туркумига кирувчи турнири бўлиб ўтади.Умумий мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 65 давлатидан жами 419 (243 эркак, 176 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади.

UFC-280. Маҳмуд Муродов - Кайо Борральо (видеошарҳ)

UFC-280 мусобақаси доирасида бўлиб ўтган ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов ва бразилиялик Кайо Борральо ўртасидаги жангнинг эътиборга молик вазиятлари видеошарҳи эътиборингизга ҳавола этамиз. Манба: stadion.uz

UFC-280. Чарльз Оливейра - Ислом Махачев (видеошарҳ)

БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган UFC-280 мусобақаси доирасида бўлиб ўтган енгил вазн тоифасида Чарльз Оливейра ва Ислом Махачев ўртасида жанг видеошарҳи билан таништириб ўтамиз. Манба: stadion.uz

Ислом Махачев Чарльз Оливейрани мағлуб этиб, UFC чемпионига айланди

Россиялик Ислом Махачев UFC 280 турнирининг асосий жангида Чарльз Оливейрани мағлуб этди. 31 ёшли доғистонлик енгил вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритди.

UFC. Маҳмуд Муродов ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлди

Абу-Дабида UFC 280 жанглар кечаси бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов бироз аввал бразилиялик Кайо Борральога қарши октагонга кўтарилиб, 3 раунд натижасига кўра имкониятни бой берди.

Сирдарёдаги портлаш: ҳодиса гувоҳлари билан суҳбат

UzNews.uz мухбири портлаш содир бўлган ҳуқуддаги маҳаллага ташриф буюриб, воқеа гувоҳлари билан суҳбатлашди. UzNews.uz мухбири портлаш содир бўлган ҳуқуддаги маҳаллага ташриф буюриб, воқеа гувоҳлари билан суҳбатлашди.

Дзюдо. Шаҳрам Аҳадов — «катта дубулға» турнири совриндори

Абу-Дабида дзюдо бўйича «катта дубулға» турнирининг иккинчи куни ҳам терма жамоамиз учун омадли ўтди. -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган бухоролик полвонимиз Шаҳрам Аҳадов бронза медалини қўлга киритди.

Андижонда Умрага бормоқчи бўлган 74 киши салкам 1,5 млрд сўмга "ухлади"

Фуқаро Умра зиёратига олиб боришни ваъда қилиб, 74 кишининг пулларини ишлатиб юборган. Андижон вилояти прокуратураси хабарига кўра, фуқаро Ф.А.

Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши ёки таъсир ўтказиши тақиқланади

Кадастр агентлиги органларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриш учун электрон тизим яратилади.  "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

Портлаш юз берган ҳудуд атрофидаги маҳаллаларда етказилган зарарн бартараф этилади — Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлиги Сирдарёдаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган портлаш оқибатида етказилган зарарни аниқлаш чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Маълум қилинишича, айни вақтда мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда, ҳарбий қисм атрофида жойлашган маҳаллалар қамраб олиниб, етказилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф етиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.  Қайд этилишича, ҳарбий қисмдаги ўқ-дори захираси хавфсизлик талабларига жавоб берадиган, Давлат стандартларига мос равишда, замонавий махсус омборларда сақланмоқда.

Тўра Боболовнинг тумани ҳокимлигига 429 млн сўмлик машина сотиб олиш ҳақидаги фармойиши бекор қилинди

Антикоррупция агентлиги Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition сотиб олиш ҳақидаги фармойишига муносабат билдирди. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Давлат манфаатига 60 млрд сўм зарар етказган Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими уй қамоғига олинди

Жамшид Фозилов ўзининг бир ўринбосари, ҳокимлик юрисконсульти ва яна бир нечта мансабдорлар билан жиноий тил бириктирган. Қашқадарё вилояти прокуратураси хабарига кўра, собиқ ҳоким Жамшид Фозилов ўзининг қурилиш бўйича ўринбосари У.Авазов, шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти Ш.Бухаров, шаҳар бош архитектори Ш.Бўронов, Давлат кадастрлари палатаси Қарши шаҳар филиали бошлиғи М.Хушов ва бошқалар билан Қарши шаҳри ҳудудидаги ер майдонлари ва бошқа инфратузилма объектларини ноқонуний равишда сохта ҳужжатлар асосида бериш ҳақида жиноий тил бириктирган.

Дзюдо: Абу-Даби «катта дубулға» турнирининг 2-кунида кимларга мухлислик қиламиз

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21-23 октябрь кунлари БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида «катта дубулға» туркумига кирувчи турнири бўлиб ўтади.Умумий мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 65 давлатидан жами 419 (243 эркак, 176 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади.

Дзюдо. Диёра Келдиёрова Абу-Даби «Катта дубулға» турнирида кумуш медални қўлга киритди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирининг биринчи куни ўз якунига етмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Ашхободда «Тошкент» боғини очиб берди

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Ашхободда «Тошкент» боғининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Шу ерда «Хоразм — Тошовуз» чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросим ҳам бўлиб ўтди.

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътилнинг бошланиш санаси маълум қилинди

Ўқувчилар 6 календарь кун дам олишади. Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, мактабларда I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келади ва 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Шавкат Мирзиёевга Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди

Шавкат Мирзиёевга Махтамқули номидаги Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди. «Ўзбекистонда, Туркманистонда бўлгани каби, таълим-тарбия тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда», — дея таъкидлади президент олийгоҳга ташрифи давомидаги нутқида.

Туркманистон пойтахтидаги “Тошкент” боғи очилди — фото

Боғни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тантанали равишда очиб берди. Ашхободда "Тошкент" боғини барпо этиш тўғрисида Туркманистоннинг ўша пайтдаги президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2021 йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар собиқ вазири А.Комилов билан учрашуви чоғида маълум қилган эди.

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга алабай кучугини совға қилди

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Унда Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон раҳбарига туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди.

Сув хўжалиги вазиридан вилоятлар ҳокимларигача: Президент айрим раҳбарларни огоҳлантирди

Президент қарори билан бир қатор амалдорлар огоҳлантирилди. Уларнинг орасида сув хўжалиги вазири, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ҳам бор.

Тошкентда мигалка ўрнатилган Gentra автомашинаси ҳайдовчиси нима учун қоидабузарлик қилгани сабаби айтилди

Республика Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди. Тошкентда мигалка ўрнатган Gentra ҳайдовчиси қўпол қоидабузарлик содир этгани ва ушбу автомашина Санепидем хизматига тегишли эканлиги ҳақида хабарни хабар берган эдик.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида декларацияни имзоланди

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Қолаверса, икки мамлакат ўртасида электр энерегетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.