Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонни ишончсизлик вотуми билан муддатидан олдин лавозимидан четлаштирди. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилиш таклифини билдирган мухолифат партия уни пандемия фонида издан чиққан иқтисодиётни тиклай олмаганликда, Покистонни коррупциядан ҳоли қилиш ваъдаларини бажармаганликда айблаган.
Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “Ramadan open” халқаро турнири якунланди. Анъанавий тарзда 27-маротаба ташкил этилган ҳамда рапид ва блиц йўналишларида ўтказилган ушбу мусобақада дунёнинг 35 давлатидан 200 нафардан ортиқ маҳоратли шахматчи ғолиблик учун дона суришди.
БААда қиличбозлик бўйича ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бугун якунига етади. Биз учун тарихий мусобақага айланиб улгурган чемпионатда терма жамоамиз вакиллари яна бир медаль қўлга киритишга яқин.
Олимжон Нурматов соғлиғи сабабли Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бунгача ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Қосимов ҳоким в.б.
Афсонавий швед футболчиси Златан Ибраҳимович бразилиялик Гилберт Бернсга қарши жанг олдидан ҳамюрти, UFC спортчиси Ҳамзат Чимаевни қўллаб-қувватлади. Эслатиб ўтамиз, ярим ўрта вазн тоифасидаги жанг 10 апрелга ўтар кечаси Жексонвиллда (АҚШ) UFC 273 турнири доирасида бўлиб ўтади.
1 майдан хорижликларга Ўзбекистонда қурилаётган кўчмас мулкка сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилди, уларнинг рўйхати ҳукумат томонидан тасдиқланади. Бундан ташқари, хориж фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида харид қилиш талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати ҳам камайтирилди.
Қирғизистон президенти протокол хизматини бошқарган Муса Жаманбаев мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра Муса Мураталиевич Жаманбаев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
От спортининг конкур йўналиши бўйича терма жамоамиз мураббийи ва айни вақтда сардори Бекзод Қурбонов Германияда бўлиб ўтаётган Жаҳон кубогининг ҳал қилувчи босқичида қатнашмоқда. “Кинг Корнет Л” лақабли тулпори билан иштирок этаётган Қурбонов дастлабки саралаш кунида ўз омадини синаб кўрди.
Жума куни Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Унинг қурилиши қарийб тўрт йилдан бери давом этмоқда, бугунги кунда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатиб туриш бўйича резолюцияга қарши овоз берди. Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов бундай қарорлар «гумонланаётган инсон ҳуқуқлари бузилишининг пухта тергови натижасига» асосланган бўлиши кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг жавоб ташрифи билан Қирғизистонга бориши стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашини таъкидлади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Фарход” деҳқон бозори директори ва унинг ўринбосарини сотувчидан пул талаб қилгани учун қўлга олинган.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев қўшни мамлакатнинг муваққат ҳукумати томонидан кўкнори етиштиришни тақиқланишини қўллаб-қувватлашини билдирди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида бу қарорни Афғонистондаги гиёҳвандлик моддалари муаммосини илдизи билан йўқ қилишдаги муҳим қарор деб атади.
Президент “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. 2022 йил 1 майдан бошлаб:➖ Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади.
БМТ Бош Ассамблеяси фавқулодда махсус сессиясида Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатди. Украина ва 50 дан ортиқ бошқа давлатлар таклиф қилган резолюцияни 93 давлат қўллаб-қувватлади.
2019 йилдан бери энергетика вазири сифатида ишлаб келаётган Алишер Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.Президент фармонига асосан Алишер Саидаббасович Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан энергетика вазири лавозимидан озод этилди.
Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов (8-0, 7 КО) 7 май куни Лас-Вегасда (АҚШ) профессионал рингда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.Элнурнинг рақиби кубалик Мануэль Корреа (11-0, 7 КО) бўлади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Чиноз туманидаги тижорат банкларидан бирининг ходими “Х.А.” содир этган ноқонуний фаолият фош этилди.
Тошкентда эгалари ўзбекистонликларнинг пулини ўзлаштириб юрган сохта автосалон фаолиятига чек қўйилган.
“Андижон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи ва унинг икки нафар ходими ҳибсга олинган.
Самарқанд вилоятида сохта блогер ушланган.
Руминиянинг Тиргу-Муреш шаҳрида 6 апрель, чоршанба куни бокс бўйича Golden Belt сериясига кирувчи «Николае Линка» халқаро мусобақаси бошланди.Мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида ўн нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди ва уларнинг саккиз нафари мусобақани ғалаба билан бошлади:-57 кг: Дилшод Абдумуродов испаниялик Антони Фернандесни мағлуб этди;-67 кг: Жавлонбек Йўлдошев Андрей Мустет (Руминия) устидан ғалаба қозонди;-71 кг: Камронбек Турғунбоев ирландиялик Валш Аиданга имкониятни бой берди;+92 кг: Лазизбек Муллажонов Украина вакили Димитро Ловчинскини мағлубиятга учратди;+92 кг: Жаҳонгир Зокиров Разван Филип Кристиандан (Руминия) устун келди;-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев германиялик Кевин Шуманни ютди;-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров Влад Гавруличга (Молдова) имкон қолдирмади;-80 кг: Дилшодбек Рўзметов молдовалик Дмитри Коссюкни мағлуб этди;-80 кг: Одилжон Аслонов Эхис Бендан (Германия) устун келди;-86 кг: Темур Мержанов Грузия вакили Артём Йорданянга енгилди.
Норвегиялик теннисчи Каспер Рууд ATP рейтингида 7-ўринни эгаллаганидан сўнг кутилмаган таклиф билан чиқди. Рууд футбол афсонаси Криштиану Роналдудан CR7 тахаллусини олмоқчи.
Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор ходимлари томонидан Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг жиноий шериги пора олиш пайтида ушланган.
Москвадаги оммавий муштлашишдан сўнг 85 нафар ўзбекистонлик мигрантлар ушланган, улардан 20 нафари давлатдан чиқариб юборилади.
Қашқадарё вилоятида алдов йўли билан ўзбекистонликларнинг миллиардлаб пулларини олган молиявий пирамиданинг тўрт нафар асосчиларига нисбатан суд ҳукми ўқилган.
Бугун Руминиядаги "Golden Belt" сериясидаги турнирда 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади: Тошкент вақти билан 16:00дан сўнг: -57 кг: Дилшод Абдумуродов - Антони Фернандес (Испания) -67 кг: Жавлонбек Йўлдошев - Андрей Мустет (Руминия) -71 кг: Камронбек Турғунбоев - Валш Аидан (Ирландия) +92 кг: Лазизбек Мулложонов - Димитро Ловчински (Украина) +92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Разван Филип Кристиан (Руминия) 20:00дан сўнг: -75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев - Кевин Шуманн (Германия) -75 кг: Саиджамшид Жаффаров - Влад Гаврулич (Молдова) -80 кг: Дилшодбек Рўзметов - Дмитри Косцюк (Молдова) -80 кг: Одилжон Аслонов - Эхис Бен (Германия) -86 кг: Темур Мержанов - Артём Йорданян (Грузия) Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2023 йилга қадар Ўзбекистон ташқи савдо операцияларини тартибга солишнинг вақтинчалик механизмларини жорий қилиш ваколати берилди. Қолаверса, «Ўзтрейд» ва «Ўзсаноатэкспорт»даги давлат улуши Экспортни рағбатлантириш агентлигига берилди.
Бугун тарихий сана. 1896 йил 6 апрель куни замонавий Олимпия ўйинлари старт олган.
UzAuto Motors бош директори ва «АвтоВАЗ»нинг собиқ топ-менежери Бу Андерссон ўзбек журналистларига берган қатор интервьюларида республикадаги бугунги фаолияти ҳақида сўзлаб берди. — Ўзбекистоннинг бугунги автомобил саноатини қандай баҳолайсиз?
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.