ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан электрошокерни ишлатган. Шокерлар қайси ҳолатларда қўлланилиши мумкинлиги хусусида Адлия вазирлиги изоҳ бермоқда

Наманган вилоятида инпекторнинг қонуний талабларини бажармаган ҳайдовчига нисбатан ЙПХ ходими электрошокерни ишлатган.

Токио-2020 иштирокчиси қитъа чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди

Тожикистонда велошоссе бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун ўтказилган пойгалар давомида терма жамоамиз яна бир медални қўлга киритди.

Янина Кускова Осиё чемпионатидаги иккинчи олтин медалини қўлга киритди

Велоспорт бўйича терма жамоамиз вакиласи Янина Кускова Тожикистонда ўтаётган қитъа биринчилигида навбатдаги олтин медалга сазовор бўлди. Бугун 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги алоҳида стартда спортчимиз энг яхши натижани қайд этди.

3х3 баскетбол: Қизларимиз Жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга кирита олишмади (видео)

Қатарда баскетболнинг 3х3 йўналиши бўйича Жаҳон кубоги йўлланмаси учун Осиё минтақасининг саралаш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда аёллар жамоамиз финалгача етиб борди.

Усик ва Жошуаларнинг реванш жанги қачон бўлади?

Промоутер Эдди Хирн оғир вазн тоифасидаги чемпион Александр Усик ва экс-чемпион Энтони Жошуалар ўртасидаги реванш жангининг вақти ва жойи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. “Жанг ўтказиш учун жой бўйича бутун дунёдан тўрт-бешта таклиф бўлди.

Шумахернинг ўғли Саудия Арабистонидаги гран-прида ҳалокатга учради (видео)

Haas жамоаси ҳайдовчиси Майк Шумахер Саудия Арабистони Гран-присининг бугунги саралаш босқичи пойгасида ҳалокатга учради. Пойгаларнинг иккинчи сегментида 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, катта тезликда деворга бориб урилган.

Таиланддан хушхабарлар давом этади

Районг шаҳрида ўтказилаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги куни ҳам ортда қолди. Кутилганидек, бугунги баҳслар ҳам жамоамиз учун муваффақиятли якунланиб, қатор медалларни қўлга киритдик.

Душанбедаги Осиё чемпионатида навбатдаги олтин медални қўлга киритдик

Тожикистон пойтахтида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида делегациямиз яна бир олтин медалга сазовор бўлди. Бугун ҳамюртимиз Анна Кускова ёшлар орасида энг яхши натижани қайд этди.

Баскетболчиларимиз Жаҳон кубоги йўлланмаси учун баҳс олиб боришади

Қатар пойтахтида 3х3 баскетбол бўйича Жаҳон кубоги йўлланмаси учун Осиё минтақаси саралаш босқичи ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган аёллар жамоамиз бугун жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритиши мумкин.

Ўзбекистонлик боксчи Фаррух Жўраев техник нокаут эвазига Камшибек Кункабаевга ютқазиб қўйди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.Унда ўзбекистонлик Фаррух Жўраев (6-6-1, 2 КО) ҳам иштирок этди.

Гандбол: Қизларимиз Осиёда учинчи бўлишди, Сарвиноз эса энг яхши ўйинчи деб топилди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида гандбол бўйича 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ИХ Осиё чемпионати баҳслари ўз якунига етди. Дунёда пандемик вазият ҳанузгача барҳам топмагани боис мусобақада атиги 5та жамоа қатнашди.

Давлат органлари 2021 йилда кўпинча давлат харидлари бўйича маълумотларни очиқламаган

Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов давлат органлари очиқлигининг мониторинги юзасидан маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, 135 та давлат органидан 80 таси (60 фоизи) 2021 йилнинг IV чорагидаги давлат харидларига оид маълумотларни эълон қилмаган.

Савдо-саноат палатасига раис тайинланди

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Даврон Ваҳобов Савдо-саноат палатасига раҳбар этиб тайинланди.Ваҳобов Даврон Абдужалолович Савдо-саноат палатаси раиси этиб тайинланди, дея хабар қилди ССП матбуот хизмати.

ДХХ: Наманганда «Калашников» автоматини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, 1983 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 182- (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган «А.О.» Қирғизистон Республикасининг Жалолобод области Ола-буқа районига бориб, жиноий алоқасидан 1 дона АКС — 74 жанговор ўқотар қуроли, 3 дона ўқдон ва 43 дона ўқ-дориларни олади ҳамда контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига ўтказади.

Қашқадарёда Наврўз байрамини нишонлашда мактаб ўқувчиси вафот этган

Мухбиримиз берган хабарга қараганда, Қашқадарёда Наврўз байрамини нишонлашда мактаб ўқувчиси вафот этган. Бу ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган.

Таиландда яна бир бор мадҳиямиз янгради

Таиландда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Спортчиларимиз куннинг иккинчи ярмида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, яна 6 та медалга сазовор бўлишди.

Украинадан яна 146 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Чоршанба куни Украинадан яна 146 нафар ўзбекистонлик, шу жумладан, 42 нафар аёл, 12 нафар вояга етгаман бола ва 2 нафар чақалоқ Польша орқали олиб келинди. Эвакуация бошланган кундан то ҳозирга қадар 27 та авиарейс ёрдамида жами 6030 нафар фуқаро ватанга қайтарилди.

Президент ЕТТБ ва ОТБ раҳбарларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари Одиль Рено-Бассо хоним ҳамда Осиё тараққиёт банки президенти Масацуга Асакавани қабул қилди. Учрашувларда шериклик муносабатларини кенгайтириш бўйича «йўл хариталари»ни тайёрлашга келишиб олинди.

Олимжон Мирзаев маданият вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Маданият вазири ўринбосари Олимжон Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини бунга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул ходим сифатида ишлаган Муроджон Мажидов эгаллади.

Дзюдочиларимизнинг Анталия «катта дубулға» турнири учун таркиби билан танишинг

1-3 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича «катта дубулға» туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Дунёнинг 70 дан зиёд мамлакат вакиллари иштирок этиши кутилаётган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам ғолиблик учун татамига чиқишади.

Оғир атлетика: Хитой жаҳон чемпионатини қабул қила олмайди

Бу ҳақда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) маълум қилди. Жорий йил бир қатор спорт турлари бўйича Париж-2024 ўйинларига рейтинг очколарни тақдим этадиган спорт мусобақалари ўтказилиши белгиланган. Ана шундай баҳслардан бири шу йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Хитойнинг Чунцин шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтадиган жаҳон чемпионати ҳисобланаётган эди. Бироқ, 23 март куни Хитой оғир атлетика федерацияси мамлакатда коронавирус касаллигининг янги тўлқини ёйилиши сабабли ушбу чемпионатни қабул қила олмаслиги бўйича Халқаро оғир атлетика федерациясига мурожаат йўллади. Айнан ушбу чемпионатда жаҳон оғир атлетикачилари 2024 йилги Олимпия ўйинлари учун илк рейтинг очколарини жамлаши лозим эди.  Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) сайтининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур чемпионатни қабул қиладиган янги номзод давлат қидирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Олимпия ўйинларидаги оғир атлетика баҳсларининг эркаклар ва аёллар ўртасидаги вазн тоифалари 5+5 этиб тасдиқланган.

Волейболнинг Ўзбекистондаги ҳолати: спортчиларимизнинг жаҳон майдонига чиқиш имконияти қандай?

Волейбол дунёдаги энг оммавий спорт турларидан бири саналади. Жаҳонда букмекерлар ўртасида энг машҳур компаниялардан бири ҳисобланган "Ligalbit"нинг маълумотига кўра, волейболга қизиқувчилар, ўйинларни бевосита томоша қилувчилар 900 миллион нафардан ортиқни ташкил этади.

Конор Макгрегор ҳибсга олинди. Спортчи машинани хавфли бошқаргани айтилмоқда

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор машинани хавфли бошқаргани туфайли ҳибсга олинди.Хабарга кўра, спортчининг 170 минг евролик Bentley автомобили ҳам вақтинчалик мусодара қилинган.

Шавкат Мирзиёев — инвесторларга: «Президент ва ҳукумат муваффақиятингизни кафолатлайди»

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзлаб, Ўзбекистондаги ислоҳотлар ортга қайтмайдиган реал ҳақиқат эканлигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторларга юзланиб, «2026 йилга қадар иқтисодиётдаги эксклюзив ҳуқуқлар ва 25 дан ортиқ фаолият бўйича монополиялар тугатилишини» маълум қилди.

Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси фаолиятини якунлади

Айни пайт WTA тасниф жадвалида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлиб турган австралиялик Эшли Барти фаолиятини якунлаганини маълум қилди. “Мен биринчи бор бу мавзуда баралла сўз очдим.

Ипотека ва таълим кредитларининг фоиз ставкалари йил охиригача ўзгармайди

Марказий банкнинг асосий ставкаси 17 фоизга оширилганидан сўнг, янги кредитлар фоизи ва кредит ресурсларининг қиймати ҳам ўсиши керак эди. Бироқ, президент йил охиригача ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаларини ўзгартирмаслик тўғрисида топшириқ берди, деб хабар қилди молия вазири Тимур Ишметов.

Тошкент халқаро марафон ўтказилиши муносабати билан бир неча кўчаларида транспорт учун ҳаракати вақтинча тўхтатилади

2022 йилнинг 27 март куни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 01-07/1-341-сонли йиғилиш баёнига асосан, Тошкент шахрида “Тошкент халқаро марафон тадбири” ўтказилиши муносабати билан, пойтахтимизнинг тадбир ўтказилиши мўлжалланган кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. 👉 Олмазор кўчаси: Беш ёғоч кўчасидан И.Каримов кўчасигача 2022 йилнинг 25 март куни соат 16:00дан 27 март куни соат 18:00гача; 2022 йилнинг 27 март куни соат 05:00дан 18:00 гача:👉 И.Каримов кўчаси: Олмазор кўчасидан Ш.Рашидов кўчасигача;👉 Ш.Рашидов кўчаси: И.Каримов кўчасидан Афросиёб кўчасигача;👉 Шахрисабз кўчаси: А.Темур кўчасидан Ойбек кўчасигача;👉 Афросиёб кўчаси: Шахрисабз кўчасидан Беш ёғоч кўчасигача;👉 Ойбек кўчаси: Нукус кўчасидан Шахрисабз кўчасигача;👉 Нукус кўчаси: Истиқлол кўчасидан Ойбек кўчасигача;👉 А.Қодирий кўчаси: Абай кўчасидан Истиқлол кўчасигача.

Россиялик шахматчи Сергей Карякин 6 ойга дисквалификация қилинди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) россиялик гроссмейстер Сергей Карякинни олти ойга дисквалификация қилди.FIDE Карякинни этика кодексининг 2.2.10 банди (шахмат ва FIDE обрўсига доғ тушириш) бўйича айбдор деб топди ва уни олти ой муддатга ташкилот таснифидаги ҳар қандай мусобақалардан четлатди.

Париж-2024 учун 13.4 миллион чипта сотувга чиқарилади

Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун умумий ҳисобда 13.4 миллион дона чипта сотувга чиқарилади. Бу ҳақида ташкилий қўмита маълум қилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.