Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Украинадаги воқеаларга муносабат билдириб, Россия ва Украина музокаралар столида ўзаро тил топишиб олиши кераклигини айтди. «Биз ҳар иккила давлатни ҳам музокаралар столида тил топишишга чақирамиз.
Хабар бериб ўтганимиздек, Болгариянинг София шаҳрида "кичик жаҳон чемпионати" сифатида эътироф этиладиган "Станжа" халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Ҳиндистонлик 16 ёшли гроссмейстер шахмат бўйича 5 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.Champions Chess Tour турнирлар серияси доирасидаги Airthings Master онлайн-мусобақасида 16 ёшли Рамешбабу Прагнанандҳа 39-юришда норвегиялик шахматчини мағлуб этди.
Ўсмирларимиздан сўнг қиличбозлик бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам пойтахтимизда ўтаётган қитъа биринчилигини муваффақияти бошлади. Бугун жамоамиз 2 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.
Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатида турли давлатлар ўз ҳаво ҳудудини Россия фуқаро авиацияси учун ёпишни бошлади. Ҳозирги вақтда Европа Иттифоқининг барча 27 та аъзо-давлати рус самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган.
Ўз олдига улкан мақсадлар қўйган Ўзбекистон дзюдо федерацияси катта марраларни забт этиш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади. Федерация халқаро майдондаги натижаларни янада кучайтириш мақсадида германиялик мутахассис билан шартнома имзолади.
Россия 22 февраль куни ДХР ҳамда ЛХР мустақиллигини расман тан олганлигини эълон қилди. Жаҳон ҳамжамияти мазкур ҳудудларни Украина ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайди.
Инсон қадри устувор бўлган жамиятда тилга олинажак қадрнинг энг олий омили бу – саломатликдир. Тиббиёт билан бир қаторда бу борада дари-дармон таъминоти ва унинг ишлаб чиқарилиши алоҳида ўринга эга.
22-27 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича нуфузли "Странжа" халқаро турнири бўлиб ўтди. "Кичик жаҳон чемпионати" сифатида эътироф этиладиган мазкур турнир ўз тарихида 73-маротаба ташкил этилди.
Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги мажмуасида Ички ва зиёрат туризм ярмаркаси ўтказилди. Тадбирда соҳа мутасаддилари қаторида Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларидан туристик операторлар, меҳмонхона бизнеси вакиллари, шунингдек, ҳунармандлар, сайёҳлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Оғир вазнли боксчимиз Лазизбек Муллажонов (+92 кг) бугунги финал жангини ғалаба билан якунлади ва делегациямиз ҳисобига олтинчи олтин медални тақдим қилди. +92 кг: Лазизбек Муллажонов – Нелвие Тиафак 5:0 Жамоамизнинг “Странжа-2022” мусобақасида қўлга киритган медаллари: Олтин медаллар: -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов-57 кг: Абдумалик Халаков-63,5 кг: Мужибилло Турсунов-80 кг: Одилжон Аслонов-92 кг: Мадияр Саидраҳимов+92 кг: Лазизбек Муллажонов Бронза медали: -52 кг: Турсуной Раҳимова Манба: Olympic.uz
Ливанда тоғ чанғиси бўйича Осиё чемпионатидан сўнг иштирокчи мамлакатлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган терма жамоамиз 4 та медални қўлга киритди.
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги кун ортда қолди. Бугун ўтказилган баҳслардан сўнг ўсмирлар дастурига якун ясалди.
Бугун Лазизбек Мулложонов "Странжа" турнири финалида германиялик Нелви Тиафакка қарши рингга кўтарилади. Баҳс Тошкент вақти билан тахминан 22:30дан сўнг бошланади.
Тошкент вақти билан 27 февраль тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Вегас 49 мусобақаси бўлиб ўтди.Мусобақанинг асосий жанги енгил вазн тоифасида вакиллари Ислом Махачев (22-1) ва Бобби Грин (29-13-1) ўртасида кечди.
Хабар берганимиздек, тоғ чанғиси бўйича терма жамоамиз Ливанда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этди. Унда Пекин-2022 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Комилжон Тўхтаев олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.
Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича "Странжа кубоги" мусобақасида бугун финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Кундузги дастурда 3 нафар спортчимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барча чемпионлик нашидасини суришди.
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий «Странжа» Кубоги мусобақаси давом этмоқда. Мазкур мусобақада иштирок этаётган -92 килограмм вазндаги Мадияр Саидраҳимов Болгария вакили Родаслав Панталеев билан тўқнаш келиб, ишончли тарзда зафар қучган ҳолда олтин медални қўлга киритди.
Шу йилнинг 24-25 февраль кунлари Ливанда қишки спорт турларининг тоғ чанғиси йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада қитъамизнинг 10та давлатидан жами 86 (шундан 52 нафари эркак, 34 нафари аёл) спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Ўзбекистон боксчи Мужибилло Турсунов «Странжа» турнирида олтин медални қўлга киритди. Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий «Странжа» Кубоги мусобақаси давом этмоқда.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий Странжа мусобақаси давом этяпти. Бугун ушбу турнирнинг ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақаси давом этмоқда. -51кг: Хасанбой Дўсматов рақиби Дмир Абдукадир устидан ғалаба қозонди.
Шавкат Мирзиёев туркиялик ҳамкасби Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти давомида уни туғилган куни билан табриклади. Қолаверса, президентлар Тошкентда ўтадиган Стратегик ҳамкорлик бўйича олий даражадаги кенгашнинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Тошкентда давом этаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги кун дастурлари ортда қолди. Унда ўсмирлар тоифасида жамоавий йўналишда ғолиблар аниқланди.
Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидаги ўзбекистонликлар Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни вақтинча иложи бўлмаётганини маълум қилди. Бунга шаҳарлар ўртасида автомобиль ва темир йўл алоқалари тўхтатилгани сабаб бўлмоқда.
Президент қарори билан Ўзбекистон ҳамда Покистон ҳукуматлари ўртасида транзит савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди. Мазкур ҳужжат 2021 йилнинг 15 июлида Покистон бош вазири Имрон Хоннинг Тошкентга ташрифи доирасида имзоланганди.
Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган Странжа-2022 турнирида бугун дастлабки 10 та вазн тоифасида финаллар ўтказилади. Унда 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади: -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Дамир Абдикадир (Қозоғистон).
Болгариянинг София шаҳрида 25 февраль, жума куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг олтинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.-57 кг вазн тоифасидаги жангда Абдумалик Ҳалоков россиялик рақиби Всеволод Шумков қийинчилик билан мағлуб этди ва финалга йўл олди.
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг олтинчи кунги баҳслари 25 февраль, жума куни бўлиб ўтмоқда.-51 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик Темур Кабдешовга қарши рингга чиқди.
Шу йилнинг 1-14 март кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати ўтказилади. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси катта таркибда иштирок этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.