Дунёдаги ҳодисалар муносабати билан афғон масаласи жаҳон сиёсатида иккинчи даражага тушиб кетди. «Бунга йўл қўйиб бўлмайди.
Пайшанба куни Светлана Артикова Бош прокуратура ишда вафот этган ходими оиласига нафақа ва маънавий зарарни тўлаши масаласига муносабат билдирди. Унинг фикрича, суднинг 971 млн сўмни тўлаш тўғрисидаги қарорида қонун талаблари бузилган.
Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди. Ташриф доирасида у икки давлат чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этади.
Самарқанд вилоятида ҳайдовчилардан пул талаб қилиш билан шуғулланган яна бир гуруҳ аъзолари ушланган.
Ўзбекистон, Тошкент Batafsil.uz. Самарқанд давлат университети талабасининг ўлими юзасидан 103 - “ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Енгил атлетика бўйича терма жамоамиз аъзоси Роксана Худоёрова айни кунларда Австралияда мавсумга тайёргарлик доирасида бир қатор халқаро мусобақаларда ўз омадини синаб кўрмоқда. Спортчимиз ўтказилаётган Австралия очиқ чемпионатида уч ҳатлаб сакраш дастурида ғалаба қозонди.
Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бугун 7 нафар дзюдочимиз татамига чиқади.
Президент жаҳондаги нобарқарор вазиятда Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш бўйича топшириқлар берди. Жумладан, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божлари қайта кўриб чиқилади, тадбиркорларга 10 трлн сўм «револьвер» кредитлар берилади.
Шавкат Мирзиёев Жиззах, Самарқанд ҳамда Тошкент шаҳрида захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли, шакар нархи кескин ошганини танқид қилди. «Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?», — деди у.
Президент видеоселектор йиғилишида валюта бозори барқарорлашгани, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланганини айтди. «Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли», — деди Шавкат Мирзиёев.
Қашқадарёда икки нафар тиббиёт ходими коронавирусга қарши ўғирланган вакцинани пулламоқчи бўлган.
Меҳнат вазири Нозим Хусанов мамлакат ютуғининг 50 фоизи болалар ва мажбурий меҳнатга чек қўйишга эришилганида бўлса, қолган 50 фоизи уни сақлаб қолишга боғлиқлигини айтди. Сенат раиси Танзила Нарбаева эса «одамлар яратилган шароитлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоя тизимидан қониқиши кераклигини» таъкидлади.
Коррупцион схемаларнинг давлат, жамият ва тадбиркорликка етказадиган зарари мамлакат ривожланишига тўсиқ бўлади. ТДЮУ «Бизнес ҳуқуқи» кафедраси мудири Хусаин Раджапов давлат харидларида учраши мумкин бўлган коррупцион схемаларни таҳлил қилди ва ушбу қоидабузарликларга қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар билдирди.
“Ўзбекнефтгаз”: “Гулистон нефть базаси”да манфаатлар тўқнашуви, маҳсулотларни ноқонуний етказиб бериш ва нефть маҳсулотлари камомади аниқланди “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, молиявий ва комплаенс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом этмоқда. Навбатдаги ўрганиш “Гулистон нефть базаси” МЧЖда ўтказилди.
30 март куни Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған ҳамда уларнинг рафиқалари Хоразмга ташриф буюрди. Давлат раҳбарлари биргаликда Хивадаги қадимий обидаларни, жумладан Ичан қалъани зиёрат қилди.
Бугун тонгда дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта таркибда Туркияга йўл олди. Жамоамиз 1-3 апрель кунлари Анталья шаҳрида ташкил этиладиган “Катта дубулға” турнирида иштирок этади.
Ўзбекистонлик икки нафар боксчи 7 май куни Лас-Вегасда (АҚШ) профессионал рингда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда World of Boxing промоутерлик компанияси маълум қилди.
Ўзбекистонда стратегик тармоқларнинг хусусийлаштириладиган айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи — «олтин акция» бекор қилинмоқда. Қолаверса, энди унитар корхонада кузатув кенгаши ташкил этилиши ва у корхона бошқарув органи бўлиши мумкин.
Президент фармойиши билан Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси «одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун» лавозимидан озод қилиниб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяларининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Хабарингиз бор, 24-27 март кунлари Таиландда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда муваффақиятли иштирок этган жамоамиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Ўзбекистон ва Туркия президентлари икки давлат ўртасидаги муносабатлар мақомини «кенг қамровли стратегик шериклик» босқичига кўтаришга келишиб олди. Музокаралар якунида 10 та ҳужжат, шу жумладан, имтиёзли савдо, мудофаа соҳасида ҳамкорлик ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Тошкентга келди. Тошкент халқаро аэропортида уларни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди.
Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Украина халқаро хавфсизлик кафолатлари масаласида ўз таклифларини тақдим этди.
Бугун Тожикистонда велошоссе бўйича Осиё чемпионатининг энг қизиқарли дастури – катталар ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида гуруҳ пойгаси баҳслари бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, ушбу дастурда ҳам юртдошларимиз шоҳсупага кўтарилишди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг «ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида» хорижда даволанаётгани хабар қилинди.Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олди, — дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Душанбе шаҳрида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Терма жамоамиз бугунги кун ҳисобидан иккинчи, мусобақадаги бешинчи олтин медалини қўлга киритди.
Фирибгарлар ижтимоий тармоқларда оилали болаларга 650 минг сўм тўланилиши ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатишмоқда.
«Адолат» партияси вакили Гулнисо Саидова «Очиқ бюджет» порталида фуқаролар муаммолар ечими бўйича ташаббусларни таклиф этиб, бунга овоз тўплаш жараёнини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, «бу ўзларига қадрдон бўлган ташкилот, мактаб, боғча ва ҳоказоларга давлатнинг маблағ ажратилиши учун тиланчиликдир».
Тунисда стол тенниси бўйича ёш тоифалари бўйича жаҳон сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган ҳамюртларимиз 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Тожикистонда ўтаётган велошоссе бўйича қитъа биринчилигининг навбатдаги кунида терма жамоамиз яна бир олтин медални қўлга киритди. Бугун ёшлар ўртасидаги гуруҳ пойгаси ҳамюртимиз София Каримованинг ғалабаси билан якунланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.