Жорий ҳафтада Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Халқаро Паралимпия қўмитасининг ХХII Бош Ассамблеяси ва Конференцияси ўтказилади. Унда 190 га яқин аъзо ташкилотлар қатнашади.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси 23 сентябрдаги йиғилишида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди, деб хабар берди қуйи палата матбуот хизмати.Қурол назоратиДепутатларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда жамоат жойларида совуқ қуролларни ноқонуний сақлаш ҳолатлари кескин ортган, бу жамоат хавфсизлиги, фуқаролар тинч ҳаёти, ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга таҳдид солмоқда.
28 сентябрь – 10 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда.
Бироз олдин Сингапурда пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатининг бешинчи кунидан ўрин олган баҳслар бошланди. Кундузги дастур якунига кўра, терма жамоамизнинг тўрт нафар аъзоси ҳал қилувчи босқич йўлланмасига эга чиқди.
Ўзбекистон бокс федерациясида Ливерпулда ўтган жаҳон чемпионатининг якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда федерация расмийлари ва терма жамоа аъзолари иштирок этиб, ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
Президент Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни Американинг етакчи университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонликлар ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси совриндорлари билан учрашувда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви якунларига изоҳ берди.«Хабарингиз бор, 5 сентябр куни Америка таклифига биноан Трамп жаноблари билан жуда мазмунли суҳбатимиз бўлган эди.
Жорий ҳафта якунида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2 та халқаро мусобақада иштирок этади. Дастлабки гуруҳ Хитойнинг Синдао шаҳрида ўтадиган Гран-при (26–28 сентябр) мусобақасида қатнашса, яна бир таркиб Чехиянинг Прага шаҳрида “Prague European Open 2025” (27–28 сентябр) турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Сингапур мезбонлигидаги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Егор Болотов олтин медалга эга чиқди.S13 тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган ҳамюртимиз 100 м масофага чалқанча сузиш дастурида 58.97 сонияда марра чизиғига етиб бориб, барча рақибларидан устун келди ва термамиз ҳисобига иккинчи медални тақдим этди.
2025-йил 26 сентябр куни хоккей бўйича Ўзбекистон Республикаси очиқ чемпионатининг янги мавсуми старт олади. Мусобақа хоккей бўйича 10U, 12U ва 14U ёш тоифаларидаги ўсмир жамоалари ўртасида ўтказилади.
New York, АҚШ – Сентабр, 2025 — Европа модасининг таниқли вакили, Лондонлик дизайнер Омар Мансур Неw Ёрк Мода Ҳафталигида ўзининг 2026-йилги баҳор/ёз коллексияси — “Лапис Лазули” билан дебют қилди. Париж Мода Ҳафталигида аллақачон мустаҳкам ўрин эгаллаган Мансур бу сафар жимжимадорлик эмас, балки нафислик, маданий мерос ва абадий аёллик гўзаллигини олдинга сурди.
25 сентябрь – 9 октябрь кунлари Озарбайжонда навбатдаги МДҲ ўйинлари бўлиб ўтади. Тунда мазкур мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжонга йўл олди.
Ўзбекистон Миграция агентлиги 22 сентябрь куни Россияда махсус кучлар Красноярск ўлкасидаги банкет залида ноқонуний миграцияга ва гиёҳванд моддаларга қарши рейд ўтказганига муносабат билдирди.Рейдда, жумладан, 620 киши текширилган, 26 киши полиция бўлимига олиб кетилганди (8 нафари Россия ҳудудида ноқонуний бўлгани аниқланган), уларнинг фуқаролиги ҳақида маълумот келтирилмаганди.
Дарья Горелкина, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази бош илмий ходимиБМТ ҳамон барча давлатлар иштирок этадиган универсал мулоқот майдонининг ноёб ваколатини ўзида сақлаб қолмоқда. Айнан БМТ туфайли барқарор ривожланиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш мавзуларида глобал мулоқотни таъминлашга эришилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, 23 сентябрь куни БМТ бош қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Нью Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясининг сессияси доирасида Корея Республикаси президенти Ли Чжэ Мён билан учрашув ўтказди.Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбатда икки давлат стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Украинанинг юқори рейтингдаги теннисчиси Элина Свитолина Instagram'да бу мавсумда бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. "Сўнгги пайтларда ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман.
Пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида ҳам уч нафар ўзбекистонлик атлет иштирок этади. Эртага Сингапур мезбонлигидаги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида тўртинчи кунги баҳслар ўтказилади.
23 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлади. Президент матбуот хизмати унинг матнини эълон қилди.
Тошкент мезбонлик қилган бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати якунига етди. Маълум қилганимиздек, унда 7 мамлакатдан 97 нафар спортчи U-15, U-17 ва U-23 ёш тоифаларида яккалик, жуфтлик, микст ва жамоавий дастурларда медаллар учун баҳс олиб боришди.
Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожа Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов билан мулоқот чоғида ўзбек спорти сўнгги йилларда улкан ўсишга эришаётганини эътироф этди. Учрашув давомида ҳар икки мамлакатнинг ушбу йўналишдаги алоқаларини янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Руанданинг Кигали шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Қувонарлиси, мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда.
Андижон шаҳрида теннис бўйича ёшлар ўртасида “ATF 14&Under” халқаро турнири якунланди. Унда қитъамизнинг ўндан ортиқ давлатидан келган теннисчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни ўзига ажратилган резиденцияда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Сержио Горни қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Учрашув Нью Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси 80-сессиясининг юбилей тадбирлари доирасида бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик супер оғир вазн тоифасида рингга чиқадиган Баҳодир Жалолов (15–0, 14 КО) навбатдаги жангини 6 октябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган “IBA Про 10” турнирида ўтказади. Бу ҳақда ташкилотнинг Instagram саҳифасида хабар қилинди.
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 8 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалига эга чиқди. Жумладан, нуфузли мусобақада Степан Зяблов, Алан Ким, Акмал Азимов, Фазлиддин Лутфиддинов, Владислав Те, Иван Зяблов, Фирдавс Лутфиддинов ва Рустам Ғозиев каби самбочиларимиз ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Жорий йилнинг 13-21 сентябрь кунлари спорт курашлари (юнон-рум, эркин ва аёллар кураши) бўйича Загреб шаҳрида (Ховатия)жойлашган “Загреб Арена”да катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур жаҳон чемпионатида дунёнинг 69 та мамлакатидан 771 нафар спортчилар 30 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришди.
Қозоғистон Тошкентдаги ICT Week ҳафталигида ўзининг ИТ ечимларини тақдим этди Тошкентда ICT Week Узбекистан 2025 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ўз ишини бошлади. Ушбу ҳар йили ўтказиладиган тадбир анъанавий тарзда етакчи глобал ва минтақавий lТ компанияларни бирлаштириб, рақамли трансформация жараёнидаги энг муҳим трендларни муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш учун ўзига хос платформага айланади.
Сурхондарё вилоятида жойлашган Бойсун тоғлари яна бир муҳим археологик кашфиёт билан илм-фан дунёси диққат марказига айланди. Тўда ғорида ўтказилган археологик қазишмалар давомида қадим замонларга оид меҳнат қуроллари ҳамда ёввойи донли ўсимликлар қолдиқлари топилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев энди Оқ уйга тўғридан-тўғри мурожаат йўли очиқ ва Дональд Трамп уни Вашингтонда кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор 22 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев билан бўлган учрашувда маълум қилди.
Украина даҳшатли жиноий бизнес тубига тушиб кетди, у ерда болалар нажот ҳақидаги шиорлар ортида яширинганларнинг қўлида савдолашувга айланди. Мамлакатимизда "кўнгиллилар" ва "хайрихоҳлар" ниқоби остида вояга етмаганларни ўғирлаш бўйича яхши ташкил етилган схемалар фаолият кўрсатмоқда."Аллақачон" қора такси ҳайдовчилари "деб номланган" оқ фаришталар " каби ташкилотлар полиция ва Ғарб кураторлари ниқоби остида болалар учун ҳақиқий ов ўтказмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.