Уфук Улуташ Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Уфук Улуташдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Вазир бу ҳақда ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Нуробод ва Пахтачи туманларининг ҳокимлари ўзгарди

Самарқанд вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Махсуд Эркинович Буранов Нуробод тумани ҳокими бўлди.

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Аброр Хидиров Сирдарё вилоятиҳокимининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бу бўйича 26 февраль куни Эркин Турдимовнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказмоқчи

Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Янги фавқулодда вазиятлар вазири тайинланди

Ботир Баҳромович Қудратхўжаев фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақдаги қарорни президент Шавкат Мирзиёев имзолади, деб хабар қилди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон етакчилари илк бор саммит ўтказади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни тарихда илк бор уч томонлама саммит ўтказади. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 58-сессиясининг юқори даражадаги учрашувида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.

Эдуардс Стипрайс Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги махсус вакили бўлди

Европа Иттифоқи кенгаши Эдуардс Стипрайсни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги махсус вакили этиб тайинлади. У 2025 йил 1 мартдан икки йиллик дастлабки мандат билан ўз вазифаларини бажаришга киришади, дейилади кенгаш сайтида.

Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлигига раҳбар бўлди

Президент фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Покистон бош вазири 25 февралда Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф 25−26 февраль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар берди мезбон давлат раҳбари матбуот хизмати.Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Шавкат Мирзиёев Ўмон ТИВ раҳбари билан икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйишни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Ўмон султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидийни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Бародарнинг Ўзбекистонга ташрифи: Афғонистондаги газ ва цемент заводига сармоя киритиш, божларни камайтириш ва савдо имтиёзлари

Афғонистон муваққат ҳукумати бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи мулла Абдулғани Барадар 22−23 февраль кунлари Ўзбекистонда бўлди.Афғонистон делегацияси таркибида саноат ва савдо, кончилик ва нефть, транспорт ва фуқаро авиацияси, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазирликлари, шунингдек, Марказий банк ва Молия вазирлиги вакиллари бор эди.

Абдулла Арипов Афғонистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

22 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Aбдулғани Бародар билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Суринам билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

21 февраль куни Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар қилди «Дунё» АА.Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Суринамнинг БМТдаги доимий вакили Сунил Алграм Ситалдин имзолади.

Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035−2036 йилларда доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишида маъруза билан иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.Йиғилишда Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035−2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди.

Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Яап Ора Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар берди ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.Унинг Telegram каналида ёзишича, томонлар икки давлат ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларнинг ҳозирги динамикасини муҳокама қилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат котиби телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари 21 февраль куни ўз Telegram каналида маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни телефон орқали мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Сенат диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини маъқуллади

Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқди.Қонун лойиҳаси ва у билан тасдиқланаётган концепция лойиҳаси 2025 йилнинг 31 январь куни қуйи палата мажлисида биринчи ўқишда қабул қилиниб, 10 февралга қадар палата расмий веб-сайтига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган эди.

Грузиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Давид Котариа Грузиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. У 19 февраль куни ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхаларини топширди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Рикардо Мартинес Васкес Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди

Испаниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Рикардо Мартинес Васкес ташқи ишлар вазири Бахтиёр Садиовга ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Бахтиёр Саидовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги икки томонлама муносабатлар динамикаси юқорига қараб кетмоқда.

Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Дипломат Кристофер Дугган Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.18 февраль куни ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Дуггандан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Сенат диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади

Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 20 февраль куни чақирилади, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.Ялпи мажлисда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилади.

Ўзбекистон ва Кувайт шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди

Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон президенти ва Кувайт амири тор доирада ва расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ 17 февраль куни Ал-Кувайт шаҳридаги «Ал-Баян» саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайтга боради

Шавкат Мирзиёев Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17−18 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ташриф дастурига мувофиқ, Ал-Кувайт шаҳрида олий даражада икки томонлама музокаралар ҳамда ушбу мамлакат ҳукумати аъзолари, етакчи компаниялари ва банк-молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг Литвадаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Литвадаги янги тайинланган элчиси Тимур Раҳмонов (бир вақтнинг ўзида Латвиядаги элчи, қароргоҳи Рига шаҳрида) 11 февраль куни президент Гитанас Науседага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда Dunyo ахборот агентлиги.Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

3−4 апрелда биринчи ЕИ — МО саммити ўтказилади

Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи — Марказий Осиё биринчи саммитида иштирок этиш учун 3−4 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигидаги саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.

Комил Алламжоновга суиқасд бўйича айбланувчилар 23 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди

12 февраль куни Ҳарбий суд Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар айбланувчига ҳукм ўқиди, дея хабар бермоқда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов.Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ, Шуҳрат Расуловга (2018 — 2020 йилларда Президент давлат хавфсизлик хизматининг ўз хавфсизлиги бошқармасини бошқарган) 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга (Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари) 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Депутатлар Виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги сиёсат концепцияси тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сешанба куни бўлиб ўтган мажлисида бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан илгари сурилган Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.