Халқаро дзюдо федерацияси қоидаларга ўзгартириш киритди

Ҳар Олимпия циклида деярли барча спорт турларида қонун-қоидаларга ўзгартиришлар киритилади. Бу борада Халқаро дзюдо федерацияси ҳам қоидаларга кичик ўзгаришлар қилишга қарор қилган.

Шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони кутиб олинди

26-30 декабрь кунлари Польшада ўтказилган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлар бўйича жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, рапид дастурида чемпионликни қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов ва терма жамоамизнинг бошқа вакиллари Тошкентга қайтиб келишди. Ярим тун бўлишига қарамасдан қаҳрамонларимизни кутиб олиш учун кўплаб ОАВ, мухлислар ва шахматчимизнинг яқинлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

Эски йилнинг сўнгги жаҳон рекорди

Кеча Барселонада ўтган енгил атлетика бўйича халқаро мусобақада 5 км масофага стадион ташқарисида югуриш дастурида эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон рекордлари қайд этилди. Эътиборлиси, ҳар икки рекорд ҳам эфиопиялик ёш югурувчиларга насиб этди.

Шахмат. Жавоҳир Синдаров блиц бўйича ЖЧда 8-ўринни эгаллади

Польшанинг Варшава шаҳрида блиц шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Бугун ўтказилган баҳслар якунига кўра, Жавоҳир Синдаров ҳамюртларимиз ичида энг яхши натижани қайд этди.

Расман: Хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бекор қилинди!

Ҳалқаро хоккей федерацияси 2022 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини бекор қилишганини маълум қилди.АҚШ, Чехия ва Россия терма жамоалари хоккейчиларида коронавирус аниқланганлиги сабабли, бу қарорга келинди.

МОҚ раҳбарияти кенг спорт жамоатчилигига янги йил табрикларини йўллади

Соат сари яқинлашиб келаётган 2022 йилдан барчамизнинг умидимиз катта. Бугун Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти Қўмита ходимларини кириб келаётган янги йил билан қутлади.

Жаҳон чемпионига Президент томонидан нима тақдим этилди?

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган 17 ёшли гроссмейстеримиз Президент фармонига кўра мукофотга лойиқ кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди ҳамда Президентимиз кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.

МОҚ ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги Янги йил арафаси спорт фахрийларини қутламоқда

Ўзбек спортининг олтин генфонди – фахрийларимиз доимо эътиборда. Яқинлашиб келаётган Янги йил байрами арафасида Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси бир гуруҳ фахрийларимизнинг ҳолидан хабар олди.

“Uzbekistan Sport Awards-2021” қандай ўтди?

29 декабрь куни “Uzbekistan Sport Awards-2021” Миллий мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 30 та номинация бўйича энг яхшилар тақдирланди.

Жаҳон чемпионига айланган Нодирбек Абдусатторов қанча мукофот пули ишлаб олди?

Польшада рапид шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Қувонарлиси, чемпионатда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Непомняшийдан Карлсенгача: Абдусатторов чемпионлик йўлидан кимларни мағлуб қилди?

17 ёшли ўзбек ўғлони Нодирбек Абдусатторов (2593) Польшада якунига етиб бораётган рапид&блиц жаҳон чемпионатида рапид йўналишида ғалаба қозониб, жаҳон нашрларининг диққат-марказида бўлди. Бугун эрта тонгдан унинг сурати бош саҳифаларни безаб турибди.

Павел Хан: “Мақсадимиз янги йилда янги чемпионларни кашф қилиш”

Тугаб бораётган 2021 йил унутилмас воқеаларга бой бўлди. Унда бир йил ортга сурилган Токио-2020 Олимпия ўйинлари ўтказилди.

Шахмат. Бугун блиц бўйича жаҳон чемпионати бошланади

17 ёшли Нодирбек Абдусатторов кеча, жаҳон шахмат оммаси учун кутилмаганда, рапид йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Польшада ўтказилаётган турнирда бугун янада тезроқ йўналиш — блиц бўйича ЖЧ бошланади.

Шавкат Мирзиёев жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга табрик йўллади!

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлатимиз раҳбари Санкт-Петербургдаги саммитдан Тошкентга қайтаётган самолётда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатини катта қизиқиш билан онлайн кузатиб борган.Шавкат Мирзиёев шахматнинг рапид йўналиши бўйича янги ва энг ёш жаҳон чемпионига айланган Нодирбек Абдусатторовга ўзининг энг самимий табрикларини йўллаган ҳамда унинг ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирган.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов чемпионлик тожини кийган энг ёш жаҳон чемпионига айланди

Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Унда 17 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов — жаҳон чемпиони!

Польшанинг Варшава шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпионлиги учун Нодирбек Абдусатторов ва россиялик Ян Непомняшчий ўртасидаги тай-брек босқичи бўлиб ўтди. Бу босқич блиц йўналишида ўтказилди.

Расман! Нодирбек Абдусатторов рапид йўналишида жаҳон чемпиони!!!

Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ФИДЕ жаҳон чемпионатида рапид йўналиши бўйича мусобақа якунланди. 13-турда Нодирбек Абдусатторов полшалик шахматчи Ян Кшиштоф Дуда билан, АҚШ вакили Фабиано Каруана россиялик Ян Непомняший билан, норвегиялик Магнус Карлсен эса яна бир америкалик шахматчи Хикару Накамурага билан дуранг ўйнади.

Нодирбек Абдусатторов сўнгги турда дуранг ўйнади ва энг кўп очко жамғарган 4 шахматчининг бири бўлди

Польшанинг Варшава шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида сўнгги тур баҳслари ўтказилди. Нодирбек Абдусатторов 13-турда польшалик Ян-Кристоф Дудага қарши оқ доналарда ўйнади.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди

Ҳозиргина рапид бўйича жаҳон чемпионатининг 11-тури ниҳоясига етди. Унда Нодирбек Абдусатторов жуда қийин жангда россиялик Владимир Федосеев билан дуранг ўйнади.

Нодирбек Абдусатторов: «Ажойиб ғалабага эришдим, деб ўйлайман»

Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ФИДE жаҳон чемпионатининг 10-турида ҳамюртимиз — 17 ёшли халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенни мағлуб этгани ҳақида хабар бергандик. Ўзбекистонлик шахматчи ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Шахмат. Абдусатторов қай тарзда Карлсенни енгди (видео)

Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ФИДE жаҳон чемпионатининг 10-турида ҳамюртимиз — 17 ёшли халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда шахматнинг классик йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенни мағлуб этгани ҳақида хабар бергандик. Ўйин сўнгида Нодирбек пиёдасини фарзинга чиқаришга яқин келди.

17 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни енгди ва пешқадамга айланди

Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ФИДE жаҳон чемпионати бошлангани ҳақида хабар бергандик.Қувонарлиси, бироз аввал якунига етган 10-тур ўйинлари доирасида ҳамюртимиз, 17 ёшли халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда шахматнинг классик йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенни мағлуб этди.

Ойбек Касимов Хитой Халқ Республикаси элчихонасининг масъулларини қабул қилди

Бугун Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг маслаҳатчиси Чи Рунлинни билан учрашди. Самимий ўтган учрашувда икки мамлакатнинг спорт соҳасида олиб бораётган дўстона алоқаларини янада мустаҳкамлаш, яқинлашиб келаётган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида делегациямиз учун қулайликлар яратиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Украина қишки Олимпиадага мезбонлик қилиши мумкин

Украина 2028 йил ёшлар ва 2030 йил катталар ўртасида ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи. Бу ҳақда мамлакат ёшлар ва спорт вазири Вадим Гутсайт маълум қилди.

Рақамлар гапирганда: Токио-2020 ва Париж-2024 Олимпиадаларида спорт турлари учун ажратилган квоталар таҳлили

Ҳар бир Олимпия ўйинларида барча спорт турлари учун ажратилган умумий лицензиялар, спорт турлари, эркак ва аёл спортчилар учун ажратилган квоталар сони бир-биридан фарқ қилади. Гендер тенгликни таъминлаш мақсадида эркаклар ва аёллар учун ажратилган лицензияларни тенглаштириш йўлида ҳаракат қилган Халқаро Олимпия қўмитаси Париж-2024 Олимпиадасида шундай мувозанатга эришди.

Рақамлар гапирганда: Токио-2020 ва Париж-2024 Олимпиадаларида спорт турлари учун ажратилган квоталар таҳлили

Ҳар бир Олимпия ўйинларида барча спорт турлари учун ажратилган умумий лицензиялар, спорт турлари, эркак ва аёл спортчилар учун ажратилган квоталар сони бир-биридан фарқ қилади. Гендер тенгликни таъминлаш мақсадида эркаклар ва аёллар учун ажратилган лицензияларни тенглаштириш йўлида ҳаракат қилган Халқаро Олимпия қўмитаси Париж-2024 Олимпиадасида шундай мувозанатга эришди.

Дзюдо федерацияси учун келгуси йилдаги бош вазифа нима?

Ўзбекистон дзюдо федерациясида вилоятларда фаолият юритаётган мураббийлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Миллий олимпий қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, раис ўринбосарлари Зафар Мамажонов, Бекзод Тўрабоев, федерация бош котиби Нодир Ғойибназаров, терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис иштирок этди.

Ҳарбий дзюдочиларимиз тақдирланишди

Хабарингиз бор, яқинда Францияда ҳарбийлар ўртасидаги 40-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этган ва якунда 4 та олтин, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Волейбол: «Challenge cup-2021» мусобақасида аёлларимиз пешқадамлик қилмоқда

Шу кунларда Бангладешда Осиё волейбол конфедерацияси Марказий зонасига аъзо давлатларнинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари ўртасида «Challenge cup-2021» мусобақаси бўлиб ўтмоқда.Мусобақанинг очилиш маросимида иштирок этган Бангладеш волейбол федерацияси президенти ва Dakka North City корпорацияси мери жаноб Муҳаммад Атиқул Ислом барча иштирокчи жамоалар ва расмийларни самимий қутлаб, баҳсларни очиб берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.