Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги старт олди. Мусобақанинг илк куни доирасида 3 нафар ватандошимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ғалабани қўлга киритди.
«Ҳумо» Қозоғистон чемпионати плей-оффининг финал сериясига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда. Кеча жамоамиз Тошкентда "Торпедо"га қарши олтинчи ўйинни ўтказди.
Бугун Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги бошланади. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси рингга кўтарилади.
Британиялик таниқли промоутер Эдди Хирннинг айтишича, ушбу жанг шу йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши мумкин. Бунинг учун иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлиб турган япониялик боксчи ҳам, WBA Interim чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳам 4 май тонгида Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомидаги ўз жангларида ғалаба қозонишлари талаб этилади.
Бугундан Жаҳон кубоги баҳслари старт олади. Илк кундан 3 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олган.
25-30 март кунлари Иорданияда спорт курашлари бўйича қитъа биринчилиги ташкил этилди. Мусобақанинг сўнгги икки кунида эркин кураш баҳслари бўлиб ўтди.
Иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA Interim чемпиони бўлиб турган Муроджон Аҳмадалиев вазннинг мутлақ чемпиони Наоя Иноуэга қарши рингга кўтарилади. Фақат бунинг учун 4 май тонгида Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Иноуэ америкалик Рамон Карденасни, Аҳмадалиев эса ҳозирча номаълум бўлган рақибини енгиши талаб этилади.
Иорданияда мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун мусобақа ўз якунига етади.
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) ташкил этадиган Гран-при 17 апрель куни бошланади. Бу ҳақда ташкилот президенти Маурисио Сулейман ўзнинг X (Twitter)даги саҳифасида хабар берди.
Иорданияда ташкил этилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида аёллар кураши баҳслари якунига етди. Ортдан қолган кун ҳамюртларимиздан 18 ёшли Шаҳзода Алланиязова (-65 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Кун хушхабари! Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларига лицензиясига эга чиқишди.
Ўзбекистоннинг профессионал боксдаги етакчи спортчиларидан бири Шаҳрам Ғиёсов (16-0, 9 КО) навбатдаги жангини 12 апрель куни ўтказади. Унинг бу сафарги рақиби аргентиналик Франко Окампо (17-2, 8 КО) бўлади.
«Ҳумо» Қозоғистон чемпионати плей-оффининг финал сериясига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда. 30 март куни соат 17:00 да «қанотлилар» ярим финалнинг олтинчи ўйинида «Торпедо» билан ўз майдонида тўқнаш келишади.
Туркиялик чанғичи Беркин Уста Бурса яқинидаги Улудағдаги тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда BBC. 25 ёшли спортчи Туркия тоғ чанғиси ва сноуборд ўқитувчилари уюшмаси президенти лавозимида ишлаган 57 ёшли отаси Яҳё Уста билан бирга ҳалок бўлди.
30 март – 7 апрель кунлари Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтади. World Boxing ташкилоти томонидан ўтказиладиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади.
Октагон лигаси менежери Султан Жакупов ўзбек MMA жангчилари Одилхон Камолов ва Ҳумоюн Тўхтамуродовни шахсий низоларини профессионал жанг орқали ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақда Sportnews нашри хабар берди.
Бостон (АҚШ) шаҳрида ўтаётган фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш қисқа дастурда 62.33 балл жамғариб, 11-натижани қайд этишди.Энди улар 28 мартга ўтар кечаси соат 03:15 да эркин дастурда ўз чиқишларини намойиш этишади.
Амманда давом этаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида юнон-рум кураши беллашувлари якунланди. Иккинчи кун натижаларига кўра ҳамюртларимиз иккита кумуш медални қўлга киритишди:Алишер Ғаниев (-60 кг)Абдулло Алиев (-72 кг)Шу тариқа, жамоамиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади!
UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ўзбекистонлик спортчиларини Қозоғистоннинг Octagon лигасида қатнашмасликка чақирди. Бу ҳақда “Sportnews.kz” хабар бермоқда.
Қозоғистоннинг Ўскемен шаҳрида «Торпедо» ва «Ҳумо» хоккей клублари ўртасидаги ярим финал сериясининг бешинчи баҳси бўлиб ўтди.Меҳмон жамоа учрашувни фаол бошлаган бўлса-да, «Торпедо» футболчилари биринчи бўлимда устунликка эришишди.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди: Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) 3-ўриндан жой олди; Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) 7-ўринни эгаллаб турибди; Исроил Мадримов (суперўрта вазн тоифаси -69,9 кг) 9-ўринга жойлаштирилди; Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) 10-ўринга жойлашди.
Дзюдо бўйича сўнгги икки “Катта дубулға” турнирларининг якунига кўра ўзбек спорти учун муҳим бир фактга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Тошкент ва Тбилиси шаҳарларида ўтган мусобақаларнинг -90 кг вазн тоифасида кечган баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар Шаҳзодхўжа Шарипов ва Умар Бозоров олтин медални қўлга киритишди.
"Интер Майами" форварди Лионель Мессининг қўриқчиси Яссин Чуеко ютубер Логан Полга чақирув ташлади. "Менга қара, Логан.
Ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов супер оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони украиналик Александр Усикга қарши рингга чиқишни хоҳлаётганини маълум қилди. Бу ҳақида The Ring нашрига таяниб sports24.kz хабар берди.
Бугун АҚШнинг Бостон шаҳрида фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Ушбу мусобақа Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим турнирлардан бири ҳисобланади.
Иорданияда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бошлангани ҳақида маълум қилган эдик. Қувонарлиси, мусобақанинг дастлабки кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.
Бугун Иорданияда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олади. Мусобақани юнон-рум кураши усталари бошлаб беришади.
Ҳафта якунида Туркиянинг Анталия шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич баҳслари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулжон Абдураҳимов кумуш медалга сазовор бўлди.
21-23 март кунлари Испаниянинг Марбеля шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқди.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Кечанинг асосий жангида биринчи ўрта вазн тоифасида WBC ва WBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Себастьян Фундора Чордейл Букерга қарши рингга кўтарилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.