Иккиламчи автомобиль бозорида маҳаллий автомобиллар ҳамда элекромобиллар нархида пасайиш тенденцияси 2025-йилнинг январь ойида ҳам давом этди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг январь ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи таҳлил қилинди. Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи.

Табиий офатлардан жабрланган оилалар учун БҲМнинг 150 бараваригача маблағ ажратилиши мумкин

Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилмоқда. Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб ижтимоий ёрдамлар ва моддий қўллаб-қувватлаш тизими қайта кўриб чиқилади.

Яқинлари депортация қилиниб, Россияда қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Кеча, 11 февраль куни, Москвадаги вақтинчалик сақлаш маркази ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўмагида, уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган болалар Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимои ҳимоя миллий агентлиги хабар қилди.

Пенсияга чиққанимдан кейинги ишлаган йилларимни қайта ҳисоблатиб, пенсиямнинг миқдорини оширишим мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси ”Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги қонунинг 48-моддасига кўра пенсияларни қайта ҳисоблаш асослари қуйидагича: пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда; ногиронлик гуруҳи ўзгарганда; боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда; пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;  даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади. Юқоридаги асослар мавжуд бўлганда сизнинг пенсиянгиз қайта ҳисоблаб чиқарилади.

Бухорода ноқонуний сақланган шер боласи ҳайвонот боғига топширилди

Бухоро вилояти Ромитан туманининг Қоқиштувон маҳалласида яшовчи фуқаро ўз хонадонида ёввойи шер боласини ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкентда руҳий ҳолати бузилган аёл мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлди

Бегона аёл мактаб ўқувчисининг қўлидан ушламоқчилиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Мавсумий ходимлар ўз ташаббуси билан ишдан бўшаши учун қанча олдин ариза ёзиши керак?

Кўплаб ташкилотларда мавсумий ходимлар фаолият юритади. Айниқса, куз-қиш мавсумида таълим, тиббиёт ва бошқа турли ташкилотлар ишхонани иситиш ишлари учун мавсумий ходимларни жалб қилади.

2025/2026-ўқув йилидан бошлаб боғчада дарс берадиган хорижий тил ўқитувчиларига ҳам Б2 сертификат талаб қилинадими?

Оъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 312-сонли қарорининг 9-бандига коъра, 2025-2026-оъқув йилидан умумий  оърта, оърта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар оъқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга боълишлари лозимлиги белгиланган Яъни бу ерда мактабгача таълим ташкилотлари деб санаб ўтилмаган. Шунинг учун, ушбу қонун мактабгача таълим муассасалари (боғчалар) да фаолият юритаётган хорижий тиллар ўқитувчиларига тегишли бўлмайди.

2025-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.

Самарқанд ва Коняга биродар шаҳарлар мақоми берилди

Ўзбекистон делегацияси Туркияда ҳокимлар учун ўтказилаётган малака ошириш дастурида иштирок этмоқда. Ташриф доирасида 10 феврал куни Туркиянинг Коня шаҳрида “Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ва Турк дунёси муниципалитетлари иттифоқи президенти, Коня мери Иброҳим Aлтай ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларининг иш ҳақига қўшимча ҳақ тўланади.

Хитойда никоҳлар сони 2024 йилда 20 фоизга камайди

Ҳукуматнинг ёш жуфтликларни турмуш қуришга ва фарзанд кўришга рағбатлантиришга қаратилган кўплаб саъй-ҳаракатларига қарамай, 2024 йилда Хитойда никоҳлар бешдан бир қисмга камайди. Бу эса туғилиш даражаси билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтирди.

Сут маҳсулотлари устига унинг табиий ёки қуруқ сутдан ишлаб чиқарилганини ёзиб қўйиш шарт бўлади

2025 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, саноат шароитида қайта ишланган ва импортдан келтирилиб реализация қилинаётган сут ва сут маҳсулотларини камида ҳар олти ойда бир марта даврий баҳолашдан ўтказилади. Бунда даврий баҳолаш билан боғлиқ ҳаражатлар Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Республикамизнинг энг кам аҳоли истиқомат қиладиган шаҳри қайси?

Юртимизда аҳоли сони энг кам бўлган туман ва шаҳарлар ўнталиги эълон қилинди. Бу ҳақида Статистика агентлиги маълумот берди.

Ўриндош ўқитувчиларга лавозим маошларига нисбатан неча фоиз ҳақ тўланади?

Меҳнат кодексининг 432-моддасига мувофиқ шахснинг асосий иш жойида иш вақтидан бўш бўлган ҳолатда бошқа жойда ишлаши ўриндошлик ҳисобланади.  Бунда ходим асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтидагина ўриндошликда ишлашингиз мумкин.

Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари 2024-йил ноябрдан бери арзонлашишда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг январ ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди. Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари декабрь ойига нисбатан 0,1 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,3 фоизга арзонлашди.

2024-йил учун номинал ва реал самарали алмашув курси индекслари ҳисоблаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2024-йил учун номинал (NEER) ва реал самарали алмашув курси (REER) индекслари ҳисоблаб чиқилди. Изоҳ: 2024-йилда Ўзбекистон учун NEER ва REER индексларини ҳисоблашда савдо ҳамкорларимиз сифатида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида 83 фоиз ҳиссага эга бўлган 20 та мамлакат, базавий давр сифатида 2019-йилнинг январь ойи танлаб олинди.

“Конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади — Президент

Президент ҳузупидаги йиғилишда қайд этилишича, икки йил олдин савдо ва хизматлар соҳасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланди. Ўтган даврда корхоналар сони 1,5 карра ошиб, улардаги ишчилар 220 мингга кўпайди.

Тошкентдан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига замонавий электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади

Президент ҳузуридаги йиғилишда Тошкент шаҳридан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига қатнайдиган замонавий электропоезд ҳаракатини йўлга қўйиш ишларини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

География фани ўқитувчиси иқтисодиёт фанидан дарс берса бўладими?

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг2024-йил 1-августдаги 238-сонли буйруғи 12-иловасига асосан мактабга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги мезонларга риоя қилиш лозим:  Бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига — бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар; Фан ўқитувчиси лавозимига — фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар. Мана шу қоидага кўра фан ўқитувчи шу фан бўйича тугалланган олий педагогик маълумот ёки олий маълумот + фан бўйича қайта тайёрловдан ўтган бўлиши керак.

ФАО Ўзбекистоннинг пестицидлар таҳлили бўйича лаборатория салоҳиятини кучайтириш ташаббусини илгари сурди

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг пестицидлар сифатини назорат қилиш ва уларнинг қолдиғи таҳлили бўйича лаборатория салоҳиятини кучайтириш мақсадида миллий семинар ташкил қилди. “Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш бўйича техник кўмак” лойиҳаси Ўзбекистоннинг барқарор ва яшил иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлаш бўйича Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилиб келинаётган дастурнинг бир қисмидир.

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади

“Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-41-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатлари кенгайтирилади

5 февраль куни «Пердана Путра» ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда 2024 йил якунлари бўйича камбағаллик даражаси ва аҳоли даромадлари таҳлили (+инфографика)

Ўзбекистонда 2024 йил якунлари бўйича камбағаллик даражаси 2,1 фоиз пунктга қисқарди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари республиканинг барча ҳудудларида камбағаллик профилидаги ўзгаришлар ва аҳоли даромадларининг ўсганини қайд этдилар, бу эса аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ердан самарали фойдаланиш натижасида юзага келди.

Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 3 та «Cobalt» ва «Onix» иштирокида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Дунёда вабо эпидемияси авж олмоқда — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунёда вабога чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда пандемияга тайёргарликни мустаҳкамлашга қаратилган миллий мувофиқлаштирувчи йиғилиш ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон – 2025 йил 30 январ – Тошкентда Марказий Осиёда «Ягона саломатлик» ёндашуви асосида пандемияларга тайёргарлик ва жавоб чоралари бўйича Миллий мувофиқлаштирувчи йиғилиши ўтказилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан миллий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбир пандемиялар хавфини камайтириш ва уларга жавоб чораларини кучайтириш мақсадида турли соҳалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Жиззахда маиший чиқинди полигонидаги газларни қисқартиришга эришилади

Жанубий Кореянинг атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (КЕИТИ) иштирокидаги “Жиззах вилоятида жойлашган маиший чиқинди полигонидаги газларни қисқартириш” истиқболли лойиҳаси амалга оширилади. Маълумот учун, 2024-йилнинг сентабрида Экология вазирлиги “K-eco” компанияси билан Жиззах вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуриш бўйича шартнома имзолаган эди.

ФАО Ўзбекистонда фермерлик дала мактабларини ривожлантириш учун мутахассислар тайёрламоқда

FVC/RER/071/MUL “Кичик фермерлар барқарор қишлоқ хўжалиги экотизимлари учун қишлоқ хўжалиги инноваторлари сифатида” минтақавий лойиҳаси доирасида ФАОнинг минтақавий ва мамлакатлардаги ваколатхонаси томонидан “Фермер дала мактаби” ёндашуви бўйича мутахассисларнинг биринчи тренинги ташкил этилди. Дастур ушбу ёндашувнинг концепцияси, методологияси, дастурлаш ва амалга оширишга, мутахассисларга бундай мактабларни самарали яратиш ва ривожлантириш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни беришга қаратилган.

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил ортиши кузатилмоқда

(2024 йил якуни бўйича) Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2024 йил давомида мўтадил ўзгариш хусусиятига эга бўлиб, йиллик ўртача 1063 бирликни (6,3 %) ташкил этди. Бу эса Ўзбекистондаги ишбилармонлик фаоллиги ижобий эканлигини англатади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.