“ … коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши шарт. Бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилиши зарур”.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида: “Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур этказмасликлари шарт”, деб кўрсатилган. Кўриниб турибдики, жаҳондаги қатор ривожланган мамлакатлар каби Ўзбекистонда хам инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини та’минлаш давлат томонидан кафолатланган.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ва Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан хамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олиш юзасидан хамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Р.Д.Давронов томонидан қайта сотиш учун олиб келинган Яшнобод туманида жойлашган уйларнинг бирида юклашга тайёрлаб қўйилган божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 8 дона картон коробкалардаги 218 дона Золотой дракон номли (салют), 230 дона Новий век номли (салют), 2736 дона Соловей разбойник номли (бомбочка) ва 4 дона 9Д номли (салют) пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ушбу пиротехника воситалари холислар иштирокида баённома расмийлаштирилилган холда вақтинча сақловга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ 7) га эришиш контекстида аҳолининг соф энергиядан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш бўйича эришилган натижаларни баҳолади. Ижобий ўзгаришларни баҳолашда индекслар (SDG) ва рейтинг кўрсаткичлари қўлланилди.
2024-йилнинг август ойида автомобиллар нархи июль ойидагига нисбатан ошган бўлсада, сентябрь ойида нархларда пасайиш кузатилди. Маҳаллий оммабоп автомобиллар («Lacetti», «Cobalt», «Nexia», «Spark», «Damas», «Labo») нархлари.
Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан деярли уч килолик қалқонсимон без тугуни жарроҳлик йўли билан олиб ташланди. 60 йилдан кўпроқ вақт давомида дарддан азият чекиб юрган 80 ёшли бемор ўзини яхши ҳис этмоқда.
Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) жамоаси томонидан шаҳар куни тантанали, ӯзига хос кӯтаринки руҳда нишонланди. Унда университет профессор-ўқитувчилари, талабалар, жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таʼминлаш ҳамда Халқаро ҳарбий спорт кенгашининг 2024-йил учун календар режасига мувофиқ, 16-октябр куни пойтахтимизнинг “Юнусобод” спорт мажмуасида Ўзбекистонда илк бор ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича 42-жаҳон чемпионати бошланди. Мудофаа, Спорт, Маданият ва Ташқи ишлар вазирликлари, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу чемпионатда дунёнинг 30 та мамлакатидан 400 га яқин ҳарбий спортчилар, делегация раҳбарлари ва ҳакамлар, шунингдек, Халқаро дзюдо федерацияси вакиллари ва қатор мартабали меҳмонлар ташриф буюрган.Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг), Абдураҳим Нутфуллаев (-66 кг), Нигина Сапарбаева (-63 кг) кумуш, Лазиза Ҳайдарова (-48 кг), Баҳром Ботуров (-60 кг) ва Нилуфар Эрмаганбетова (-57 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди.
14-18-октабр кунлари Италиянинг Рим шаҳрида “Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми” бўлиб ўтди. Глобал аҳамиятга эга тадбир бутун дунёдан соҳа мутахассислари ва экспертлари, ўнг минглаб иштирокчиларни жорий йилги мавзу, “Сифатли озиқ-овқат барча учун: бугун ва келажак” шиори остида бирлаштирди.
Шу йилнинг 17-октабридан 26-октабрига қадар мамлакатмизда «Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида қатор халқаро анжуманлар бўлиб ўтади. Кенг кўламли тадбирнинг биринчи куни сайловнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари ва амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга бағишланган сессия билан бошланди.
Инсоният пайдо бўлибдики, қайси даврда яшашидан қатъий назар ерга бўлган эҳтиёж ва муносабатлар муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланган. Бугунги кун мисоли билан оладиган бўлсак, Республикамизда аҳоли сони ўсган сари ерга бўлган талаб албатта ўз ўзидан ошиб бориши табиий ҳолдир.
Ҳеч кимга сир эмаски, собиқ иттифоқ даврида меҳнат қилиш ҳар бир фуқаронинг мажбуралар ияти ҳисобланган ва бунинг учун инсонлар таъқибларга учраганлигини ота-боболаримизнинг ҳикояларида эшитганмиз. Холбуки, меҳнат қилиш бу инсоннинг мажбурияти эмас – балки ҳуқуқидир.
London, Buyuk Britaniya – 2024-yil 18-sentabr – Raqamli to‘lovlar bo‘yicha jahon yetakchisi — Visa jahon miqyosidagi fintech kompaniyasi TransferGo bilan hamkorlikni davom ettirmoqda. Yangi aksiya TransferGo Buyuk Britaniya va Yevropa Ittifoqi mijozlariga Markaziy Osiyo, Kavkaz va Moldovaning to‘qqizta davlatidagi Visa karta egalariga pul jo‘natish va 5 foizgacha keshbek olish imkonini beradi.
Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Тошкент вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган оммавий қабуллар ҳам бир ҳақиқатни яна бир бор исботлади: жавобсиз савол, ечимсиз масаланинг ўзи йўқ. Ноҳақдан ҳақни ажратиш учун, аввало, икки томонни ҳам тинглаш керак.
Озарбайжон Республикаси жорий йилнинг ноябр ойида БМТ нинг Иқлим ўзгариши бўйивҳа Доиравий Конвенсияси иштирокчилари конференсиясининг 29-сессиясига мезбонлик қилади. Саксон мингдан ортиқ меҳмон – дунёдаги давлатларнинг президентлари, бош вазирлари, бошқа расмий шахслар, шунингдек халқаро ташкилотларнинг вакиллари Озарбайжонга ташриф буюриб, иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалаларни атрофлича музокара қиладилар.
Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари олдида турган энг долзарб аҳамиятга эга бўлган масала бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари баҳорнинг илк кунларида Хоразм вилоятига қилган ташрифи чоғида аҳолини бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қатор топшириқлар берган эди.
БМТ Тараққиёт Дастури ва ҳамкорларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари доирасида 2024-йил 30-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти негизида ташкил этилган Рақамли Ресурс Марказига янги замонавий ускуналар топширилди. Рақамли ресурс маркази энергия сарфини самарали кузатиб бориш ва энергияни тежаш йўлларини ишлаб чиқиш учун замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни бирлаштирган, ҳам бюджетга, ҳам атроф-муҳитга фойда келтирадиган асосий муассаса ҳисобланади.
Барчамизга маълумки, юртимизда ёши улуғ инсонларни қадрлаш миллий қадрият ҳисобланади. Чунки, кексаларнинг маслаҳат ва ўгитларига амал қилиб яшаш, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик-осойишта ҳаётимиз мазмунига айланган.
Мулкий муносабатлар тўғрисида сўз юритадиган бўлсак, ибтидоий жамоа тузуми даврларидан бошлаб дастлаб жамоа ва ҳар кимнинг меҳнатига яраша улушидан хусусий мулкчилик шакллана бориши биланоқ уни тасарруф этишга бўлган эҳтиёж ўз ўзидан ҳуқуқий муносабатларни келтириб чиқара бошлаган. Собиқ иттифоқ даврига келиб хусусий мулк тушунчасига деярли эътибор берилмасдан корхона ташкилотлардан тортиб колхоз совхоз ва қишлоқ хўжалик техникаларигача барчаси давлат мулки сифатида эътироф этилиши натижасида охир оқибат талон тарожликка олиб келинди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асоан жойларда аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида барча ҳудудлар кесимида сектор раҳбарлари, ташкилот ва идора масъуллари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Қабулларга ҳокимлар, аҳолидан энг кўп эътирозлар келиб тушаётган масалалар бўйича мутасадди ташкилот ва идоралар, секторлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла раислари жалб этилди.
У айни чоғда, энг асоси—ҳаётининг маъноси ва мазмуни бўлган фарзандларга нисбатан меҳрлари қўшилиб, юзага келувчи ўта мураккаб ва муқаддас туйғудир. Бу ошиқ-маъшуқлик меъёридан ортиқ ўлдим-куйдим, осмондаги ойни ато қилишлардан хийла холи ва ойдинроқ бўлиб, ҳаёт нашидаси бошланди демакдир.
Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланмоқда ва унинг муваффақиятли келажаги кўп жиҳатдан юқори малакали мутахассисларнинг мавжудлигига боғлиқ. Мамлакатимизда технологик тараққиёт ва саноат ишлаб чиқаришининг жадал суръатлар билан ўсаётган шароитда муҳандис кадрларни тайёрлаш масаласи янада долзарб бўлиб бормоқда.
Туризм қўмитаси раиси У.Шадиев ва Туркия маданият ва туризм вазирлиги вакиллари ўртасида видеоконференсия орқали учрашув ўтказилди. Тадбирда бу давлатда туризм соҳасида илғор тадқиқотларни амалга ошириб келаётган Каппадокия университети ректори ҳам иштирок этди.
Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) давлатимизнинг кучли ижтимоий сиёсатини амалда татбиқ этиш борасида ибратли ишлар қилинмоқда. Ота-онаси ёки ўзи биринчи ё иккинчи гуруҳ ногирони бўлган талабаларга, ўқишда юқори натижа кўрсатаётганларга университет васийлик кенгаши қарори бўйича грант ажратилмоқда.
Мен санъатдан йироқ соҳа вакилиман. Лекин кейинги пайтда рўй бераётган воқеалар бевосита санъат соҳасига аралашишни тақозо қилаётир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда, Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида “Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш бўйича техник кўмак” лойиҳасини амалга оширмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида, Экология вазирлиги ҳузуридаги Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ва ФAО мутахассислари Хоразм вилоятига ташриф буюришди.
26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади. Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари учун “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали матбуот маркази иш бошлади.
Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбайини шакллантириш ва шу асосда турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган “Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Президент маслаҳатчиси ўринбосари — Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятидан Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам масаласида мурожаат қилган эҳтиёжманд, ишсиз аёлларга Президент совғалари – тикув машиналари ҳамда турли ускуна ва анжомлар тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2019-йилнинг январ ойидан 2024-йилнинг июнь ойигача бўлган давр учун сўмнинг номинал ва реал самарали алмашув курслари ҳисоблаб чиқилди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2019-йилдан 2023-йилгача реал самарали алмашув курси 7,6 фоизга мустаҳкамланган, номинал самарали алмашув курси эса деярли 6,6 фоизга пасайган.
Ўзбекистон темир йўллари учун Корея Эксимбанки иштирокида 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар харид қилинади. Бу борада 2024 йил 14 июнда Корея Республикасининг «Hyundai Rotem» компанияси билан шартнома имзоланган бўлиб, 12 август куни лойиҳани амалга оширишга тдоир Президент Қарори қабул қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.