Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Мўғулистоннинг мамлакатимиздаги элчиси этиб тайинланган Дааданхуу Батбаатарни қабул қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА . «Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Дааданхуу Батбаатар жанобларини қутладик ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.

2024-йил 26-сентабрь куни Буюк Британиянинг Лондондаги Британия музейида “Ипак йўллари” кўргазмаси ўз ишини бошлайди

Ўзбекистоннинг музей коллексияларига мансуб 14 та экспонат Буюк Британиянинг бош музейида намойиш этилади. Қулочи бўйича кенг қамровли ва жўғрофий миқёси бўйича улкан бўлган “Ипак йўллари” кўргазмасида кишилар, буюмлар ва ғояларнинг муттасил ҳижрати маданият ва тарихни шакллантиришга қай йўсинда туртки бергани кашф этилади.

“Биз – донормиз!” аксияси ташкил этилди

21-июн куни “Юксалиш” ҳаракати Республика қон қуйиш маркази кўмагида “Биз – донормиз!” хайрия аксиясини ўтказди. Мақсад – саратон касаллигига чалинган, оғир жароҳат олган, мураккаб операциялардан сўнг қон қуйишга жуда муҳтож бўлган беморларни қўллаб-қувватлаш.

«Перевод» учун қабул 15 июлдан бошланади

Хорижда таҳсил олаётган талабалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Ўзбекистондаги ОТМга ўқишини кўчириш тартиби ва муддатини сўраб сўровлар юборишган. Мазкур саволга вазирлик Матбуот котиби Назокат Абдуқундузова жавоб берди.

Тошкентда 2 ўғлини танишига ташлаб кетган аёл 1,5 ой давомида хабар олмади

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи Қ.Н. (аёл) ижтимоий тармоқ орқали танишган М.М.

Тошкентдаги кўприклардан бири 1 августгача ёпилди

Темур Малик кўчасини кенгайтириш ишлари сабаб Буюк Ипак йўли кўчаси билан кесишмадаги кўприк ёпилди. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабар берди.

Инфарктдан кейин юрак қайта тикланадими: Массачусетс олимлари катта кашфиёт қилишди

«Massachusetts General Hospital» (MGH) тадқиқотчилари инфарктдан кейин юрак регенерациясида катта муваффақиятга эришди. Бу ҳақда «Nature Communications» журналидаги мақолaда маълум қилинган.

Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Ногиронларнинг пандуслар орқали биноларга киришида катта муаммолар бор, махсус лифтларни гапирмаса ҳам бўлади” — сенатор

Бугун, 21 июнь куни Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлисида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонунини кўриб чиқилди. Қонун ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга монеликсиз кириши учун мослаштириш асосларини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.

Ҳасанбой Дўсматов чемпионлик камари учун жанг қиладиган бўлди

Ҳасанбой Дўсматов WBA чемпионлик камари учун жанг қилади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси. Манбага кўра, WBA ташкилоти минимал вазн тоифасида жаҳон чемпиони Тамману Ниёмтронгнинг навбатдаги ҳимоя жангига буйруқ берган ва таиландлик чемпионга айнан ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов рақиб сифатида кўрсатилган.

Вазирлар Маҳкамасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорларига асосан, лавозимларга тайинланган ва тасдиқлаган бир қатор номзодлар Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ҳукумат аъзоларига таништирилди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот котиби хабар берди.

Тошкентдаги ресторанлардан бирида ёнғин чиқди

Бугун, 21 июн куни соат 08:08 да Учтепа тумани Катта Қани кўчасида жойлашган ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар қилмоқда.

Ходимларини урган боғча мудираси жазоланди

Андижонда ходимларига қўпол муносабатда бўлиб, уларни урган боғча мудираси жазога тортилди. Бу ҳақда Андижон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими хабар берди.

Тошкент вилоятидаги чегарада фуқаролар 2 млрд сўмлик тиллаларни олиб ўтишга уринди

Тошкент вилоятида қимматбаҳо металллардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.  Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

ФАО Ўзбекистонда янги ташаббус билан кичик фермерларнинг салоҳиятини мустаҳкамлайди

Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, аҳоли даромадларини ошириш, иш ўринлари яратиш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга салмоқли таъсир кўрсатади. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш қишлоқ хўжалигининг муҳим бўғини сифатида мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодиётни ривожлантириш учун ушбу соҳа салоҳиятни оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Самарқандда рухсат этилмаган биноларга қарши кураш доирасида беш қаватли бино бузиб ташланди

Самарқандда рухсат этилмаган биноларга қарши кураш доирасида беш қаватли бино бузиб ташланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими ўринбосари Феруз Нажмиддинов хабар берди.

Бугундан бошлаб 1-синфга қабул учун онлайн ариза топшириш мумкин

1-синфга Онлайн-қабул электрон тизими 20 июнь куни, соат 12:00 да ишга туширилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

UzAutoMotors 21 июнь куни Cobalt автомобилига шартнома очилишини эълон қилди

UzAutoMotors 21 июнь куни соат 10:00 да Cobalt автомобилига шартнома очилишини эълон қилди. Қайд этилишича, 21 июнь куни, соат 10:00 да 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади.

WBC июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Янгиланган рейтингга умумий 8 нафар ўзбекистонлик боксчи киритилди.

Бўстонлиқда адашиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқаручилари томонидан Бўстонлиқда адашиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

SIUT Кореянинг Кремний водийсидаги саноат комплекси корпорацияси билан ҳамкорликни амалга оширади

13-15-июн кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон-Корея саммитида қатор ўзаро манфаатли масалалар муҳокама этилди. Унда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дўстона ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

“Ўзгидромет” 20-24 июнь кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Мазкур огоҳлантириш амал қиладиган ҳудудлар: Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида; Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Сув тақчил ҳудудларда гидрогелдан фойдаланишнинг афзалликлари

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари гидрогель ва сув танқис бўлган ҳудудларда ундан фойдаланиш имкониятларини таҳлил қилди. Сўнгги йилларда дунё ҳамжамиятини қурғоқчилик, сув танқислиги, тупроқ деградацияси ва чўлланиш каби муаммолар ташвишга солмоқда.

Тошкентда «Matiz» даҳшатли тарзда ЙТҲга учради

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «Matiz» русумли транспорт воситаси йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

19 июнь куни Тошкент вақти билан 17:09да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, зилзила координаталари: 41,58 градус шимолий кенглик; 71,21 градус шарқий узунлик.

Сурхондарёнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви нархлари ошади

«Термиз темир йўл сув таъминоти» шўъба корхонасида ичимлик ва оқова сув нархларини белгилаш тўғрисида қарор эълон қилинди. Мазкур ҳужжат Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан қабул қилинган.

Россия шаҳарларидан Тошкент орқали бошқа давлатларга боғловчи рейслар ташкил этилади

Москвада туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича Россия–Ўзбекистон қуйи қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» AA хабар берди.

Хитойликлар Фарғонада газ, электр ва гибрид моторли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойга ташрифи давомида China Xiaou Group компанияси билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси вафот этди

Ўзбекистоннинг Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Василевич Фен вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.