Музаффар Камилов президентнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлди

Музаффар Муротович Камилов президентнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Музаффар Камилов март ойидан буён Президент администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Фурқат Сидиқов Бразилия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган элчиси Фурқат Сидиқов Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силвага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Мулоқот чоғида мамлакат президенти Ўзбекистонни истиқболли ва ишончли ҳамкор сифатида кўришини таъкидлаб, икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Лукашенко Ўзбекистон фуқароларини Беларусга ишлаш учун оилалари билан бирга келишга таклиф қилди

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Ўзбекистон раҳбари ушбу ҳужжатни «ҳақиқий тарихий воқеа» деб атади.

Дилноза Каттахонова Ўзбекистон бош вазири ўринбосари бўлиши мумкин — манба

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Gazeta’га ҳукуматдаги манба маълум қилди.

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Беларусь стратегик шериклик муносабатларини ўрнатди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко 9 июль куни Минскдаги музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади, деб хабар берди БЕЛТА.«Бу — тарихий қадам.

Қонунда мустақил, амалда қарам: ўзбек фермерининг тизимли муаммосига назар

Ўтган июнь ойида «планни ёпмасанг, тиқиб юбораман» дея фермерларга таҳдид қилган Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими интизомий жазога тортилганди. Худди ўша ойда Фарғонанинг Қува тумани ҳокимига тегишли экани айтилган, фермерни ҳақоратлаб, ерни мажбуран топширишга кўрсатма берилган аудио ҳам тарқалди.

«Парда ортидаги барча масалаларни муҳокама қилиб оламиз». Лукашенко ва Мирзиёевнинг норасмий учрашуви қандай кечди?

8 июль куни кечки пайт Беларусь ва Ўзбекистон президентлари Александр Лукашенко ва Шавкат Мирзиёев расмий музокаралар олдидан норасмий учрашув ўтказди. Ўзбекистон етакчиси 8−9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлиб турибди.

«Марказий Осиё — Жанубий Кавказ алоҳида форматини тузиш учун замин бор, аммо шошилмаслик керак» — сиёсатшунос

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2−3 июль кунлари давлат ташрифи билан Грузияда бўлди. Музокаралар якунида томонлар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади.

Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоирнинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиси Жамила Ашурдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида хабар қилди.

Ўзбекистон ва Беларусь: оддий алоқалардан тизимли ҳамкорлик сари

Ўзбекистон президенти 8−9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлади. Тошкент ва Минск ўртасидаги муносабатлар устувор аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатнинг очиқлик сиёсати ва Беларуснинг янги бозорларга қизиқиши билан янги босқичга чиқди.

Шавкат Мирзиёев Беларусга боради

Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 8−9 июль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Президентга Ўзбекистон нефть-газ тармоғининг қишга тайёргарлиги ҳақида ахборот берилди

Шавкат Мирзиёев 6 июль куни нефть-газ тармоғини 2026−2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш жараёни тўғрисидаги ҳисобот билан танишди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Тақдимотда у совуқ даврда аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирларини кўриб чиқди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ Мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Трампни табриклади

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга АҚШ миллий байрами — Мустақиллик куни ҳамда мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Сергелида ер тайёр ҳужжатлар билан бирга аукционга чиқарила бошланди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ер участкаларини аукционга тайёр пакет — қурилиш учун рухсатнома, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳа билан бирга чиқариш бўйича янги тажриба бошланди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 4 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.

Президент Сергелидаги Ўзгариш маҳалласи ва у ердаги когенерация марказини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Сергели туманидаги Ўзгариш маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳамда ер усти метро йўналиши остида ташкил этилган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти билан танишди, дея хабар қилди Президент матбуот хизмати.Ўзгариш маҳалласида 45 та кўп қаватли уй, 1 минг 620 та хонадон мавжуд.

Прагматик дўстлик. Тошкент ва Тбилиси яна умумий маршрутни изламоқда

Ўзбекистон ва Грузия муносабатлари йирик постсовет динамикасининг бир қисми сифатида бошланганди: янги мустақил давлатлар фақат Россия билангина чекланиб қолмайдиган шериклар, бозорлар ва йўналишларни изларди. 1990-йилларнинг охирида Тошкент ва Тбилиси сиёсий жиҳатдан бир-бирига жуда яқин эди — Ўзбекистон ҳатто Грузия, Украина, Озарбайжон ва Молдова билан бирлашмага (мамлакатлар номларининг бош ҳарфларидан олинган ГУЎОМ (оригинал қисқартма русча — ГУУАМ) — Демократия ва иқтисодий ривожланиш ташкилоти) аъзо бўлиб кирганди.

Нукуслик талаба қизга президент совғаси сифатида Volkswagen электромобили топширилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукус давлат техника университетининг 2-босқич талабаси Айзада Асановага Volkswagen электромобилини совға қилиш бўйича топшириқ берди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.Бу ҳақда 30 июнь куни Ёшлар куни муносабати билан Олимпия шаҳарчасида президентнинг ёшлар билан учрашуви доирасида маълум қилинди.

Ўзбекистон делегацияси Эронда Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этади

3 июль куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги делегация Эроннинг марҳум олий раҳбари Али Хоманаий билан видолашув маросимларида қатнашади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги Ўзбекистонга ТИВга таяниб хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев 2−3 июль кунлари давлат ташрифи билан Грузияда бўлади

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан 2−3 июль кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

ЙҲХХ бошлиғи Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонига биринчи ўринбосар бўлди

Президент қарори билан Шерзод Шокирович Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.Тайинловга қадар Шерзод Ибрагимов 2024 йил июль ойидан буён Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Шавкат Мирзиёев вазир ва ҳокимларни ёшларга раҳбарлик лавозимларини ишониб топширишга чақирди

Ўзбекистонда ёш лидерларни аниқлаш бўйича «ТОП-100» дастури амалга оширилади. Бу ҳақда 30 июнь куни ёшлар билан учрашувда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский фаолиятини якунламоқда

Швейсариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский мамлакатдаги беш йиллик дипломатик фаолиятини якунламоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.

«Қўшнингизнинг дунёга ёпилиши сизни ҳам камбағалроқ қилади» — иқтисодчилар Асқар Акаевга жавобан

Қирғизистон биринчи президенти Асқар Акаев томонидан Ўзбекистон биринчи президенти марҳум Ислом Каримовнинг иқтисодий сиёсати тўғрисида билдирилган фикрлар экспертлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари орасида муҳокамаларни келтириб чиқарди.Акаев, жумладан, Ислом Каримовнинг ёпиқ иқтисодий сиёсати қўшни Қирғизистон ва Қозоғистон тадбиркорлари учун имкониятлар яратганини таъкидлаган.

Шавкат Мирзиёев АҚШ делегацияси билан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни АҚШ савдо вакили Жеймисон Грирни қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Учрашув аввалида вакил Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти Дональд Трампнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди, дейилади хабарда.

Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан Умид Маҳмудович Мамадаминов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Умид Мамадаминов 1983 йил 24 январда Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида туғилган.

Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ҳаёт Давлатов Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Президент Наманган вилоятига ташриф буюради

23 июнь куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.Давлат раҳбари жойларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда турли соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар ва жорий қилинган илғор ечимлар билан танишади.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараолди ҳудудларини алмашди

Илгари Ўзбекистон ҳудудига тегишли бўлган иккита аҳоли пункти — Чўнғара ва Тош-Тобо чегараларни демаркация қилиш доирасида Қирғизистон таркибига кирди, деб хабар бермоқда Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алагозов ўзининг Facebook саҳифасида.Алагозовнинг маълумотларига кўра, ушбу қишлоқларда 2,5 мингга яқин киши истиқомат қилади, уларнинг аксарияти этник қирғизлардир.

Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Эфиопияга тайинланган биринчи элчиси Ашраф Ходжаев мамлакат президенти Тайе Ацке-Селассиега ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.