Бибисора Асаубаева Жавоҳир Синдоров билан турмуш қураётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Бибисора Асаубаева Жавоҳир Синдоров билан турмуш қураётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Шахмат бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси аъзоси Бибисора Асаубаева Жавоҳир Синдоровга турмушга чиқаётгани ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Асаубаева ўзининг Telegram каналига Қозоғистоннинг турли интернет нашрларида чиққан хабарлар скриншотларини жойлаган.

Уларда қуйидагича сарлавҳаларни кўриш мумкин:

“Қозоғистонлик шахматчи Бибисора Асаубаева турмушга чиқяптими? Унинг бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида нималар маълум?”

“Бибисора Асаубаева ўзбекистонлик гроссмейстерга турмушга чиқяпти”.

“Бибисора Асаубаеванинг бўлажак турмуш ўртоғининг бобоси шахматчиларнинг тўйидан нима кутаётганини айтди”.

“Ўзбекистон шахмат федерацияси Синдоров ва Асаубаеванинг бўлажак фарзандларига катта умид боғлаяпти”.

“Ҳеч нарсадан хабаринг йўқ ҳолда ўз ҳаётингда яшаб юрганингда, мана шундай сарлавҳаларга кўзинг тушиб қолади. Тушунишим бўйича, оммавий ахборот воситалари эътиборни жалб қилиш учун ҳеч нарсадан тап тортмаяпти”, деб ёзди Асаубаева Telegram’даги ўз каналида.

Аввалроқ Жавоҳир Синдоровнинг бобоси, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари бўлган Комил Синдоров набираси ҳамда қозоғистонлик шахматчи Бибисора Асаубаеванинг никоҳ тўеи қачон ўтказилиши ҳақида “Қароргоҳ” подкастида гапириб ўтганди.

“Агар ёшлар шундай фикрга келса, мен қарши эмасман, оқ фотиҳа бераман... Ҳозир Жавоҳир учун буни ўйлайдиган вақт эмас. У Жаҳон шахмат тожини Ўзбекистонга олиб келса, албатта, бу масалани муҳокама қиламиз. Тўй бўлади, бундан жуда кўп нарса кутяпмиз”, деган Комил Синдоров.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.