Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатида 5 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатида 5 та медални қўлга киритди

Испанияда ўтказилган FIDE U7–U17 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритдилар.

1-ўрин — олтин медал


  • Лазизабону Комилжонова — U13 қизлар ўртасида жаҳон чемпиони.

2-ўрин — кумуш медал

  • Сайфуддин Эркинбоев — U9 ўғил болалар ўртасида.

  • Сарвиноз Бегмуратова — U13 қизлар ўртасида.

  • Акбар Мустафакулов — U11 ўғил болалар ўртасида.

3-ўрин — бронза медал

  • Ҳуснорахон Ҳуснитдинова — U11 қизлар ўртасида.

Шунингдек, Фазлиддин Фарҳодов U9 ўғил болалар баҳсларида 7-ўринни эгаллади. Аминабону Зоҳирова — U9 қизлар ўртасида 5-ўрин эгаллаб кучли 10 таликдан жой олишди.

Испанияда бўлиб ўтган мусобақада жами 82 та мамлакатдан келган 700 нафардан ортиқ шахматчи иштирок этди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.