Аичи–Нагоя — 2026: ўзбекистонлик параспортчилар мусобақанинг учинчи кунида 31 та медални қўлга киритди

Аичи–Нагоя-2026: ўзбекистонлик параспортчилар мусобақанинг учинчи кунида 31 та медални қўлга киритди

Япониянинг Аичи–Нагоя шаҳрида бўлиб ўтаётган пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунги беллашувлар якунига кўра, ўзбекистонлик спортчилар паравелошоссе, параенгил атлетика, парадзюдо, парапауэрлифтинг, паратаэквондо ва парасузиш йўналишларида жами 31 та медални қўлга киритди.

Бугунги кун баҳслари ўзбекистонликлар учун чинакам рекордларга бой бўлди. парапауэрлифтинг бўйича 73 кг вазн тоифасида иштирок этган Рўза Қўзиева 152 кг натижа билан Жаҳон рекордини ўрнатиб, чемпионликни тантана қилди. парасузувчи Егор Болотов эса (С13 класси, 100 м чалқанча) 58,43 сония натижа қайд этиб, Осиё рекордини янгилади. Шунингдек, Достон Қаҳҳоров (Т36, 400 м югуриш, 54,42 с), Бобуржон Омонов (Ф41, ядро улоқтириш, 13,07 м) ва Қудратиллохон Маруфхўжаев (Ф37, диск улоқтириш, 57,39 м) ўз йўналишларида параОсиё ўйинлари рекордларини ўрнатишди.

Ўзбекистонликлар ўртасидаги рақобатлар ҳам қизиқарли кечди. паравелошосседа аёллар ўртасидаги (Т1–2) вақт пойгасида Маржона Пардабоева ва Одина Ҳамдамова маррага кетма-кет етиб келиб, олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди. Худди шундай ҳолат Т37 классида узунликка сакраш баҳсларида ҳам кузатилиб, Сабина Суханова кумуш, Шаҳина Азимова эса бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон спортчиларининг бугунги медаллари рўйхати:

Олтин медал:


  • Маржона Пардабоева (пара велошоссе, Т1–2 класси, вақт пойгаси) — 25:58.04;

  • Довурхон Кароматов (пара дзюдо, J2 класси, — 95 кг);

  • Бекзод Жамилов (пара пауэрлифтинг, эркаклар, 80 кг) — 229 кг;

  • Рухшона Ўктамова (пара пауэрлифтинг, аёллар, 67 кг) — 127 кг;

  • Достон Қаҳҳоров (пара енгил атлетика, Т36 класси, 400 метр) — 54,42 сония (Пара Осиё ўйинлари рекорди);

  • Гулжаной Наимова (пара таэквондо, аёллар, +65 кг);

  • Рўза Қўзиева (пара пауэрлифтинг, аёллар, 73 кг) — 152 кг (Жаҳон рекорди);

  • Бобуржон Омонов (пара енгил атлетика, F41 класси, ядро улоқтириш) — 13,07 метр (Пара Осиё ўйинлари рекорди);

  • Муслима Одилова (пара сузиш, С13 класси, 100 м чалқанча) — 1:12.99;

  • Егор Болотов (пара сузиш, С13 класси, 100 м чалқанча) — 58,43 сония (Осиё рекорди);

  • Қудратиллохон Маруфхўжаев (пара енгил атлетика, F37 класси, диск улоқтириш) — 57,39 метр (Пара Осиё ўйинлари рекорди).

Кумуш медал:

  • Одина Ҳамдамова (пара велошоссе, Т1–2 класси, вақт пойгаси) — 31:36.76;

  • Моҳигул Шаробидинова (пара енгил атлетика, F56/57 класси, диск улоқтириш) — 25,12 метр;

  • Моҳинур Пармонова (пара дзюдо, J2 класси, +70 кг);

  • Робияхон Тошпўлатова ва Олга Забелинская (пара велоспорт, B класси тандем вақт пойгаси) — 32:45.82;

  • Бунёд Ҳайитмаҳаммадов (пара велоспорт, C1–C5 класси, вақтга қарши пойга) — 25:39.46;

  • Исломжон Тўхтабоев (пара дзюдо, J1 класси, +95 кг);

  • Умаржон Мўйдинов (пара таэквондо, эркаклар, +80 кг);

  • Сабина Суханова (пара енгил атлетика, Т37 класси, узунликка сакраш) — 4,39 метр.

Бронза медал:

  • Жаҳонгир Халилов (пара велошоссе, Т1–2 класси, вақт пойгаси) — 20:56.10;

  • Ботир Муҳаммедов (пара енгил атлетика, Т13 класси, узунликка сакраш) — 6,24 метр;

  • Темурбек Ғиёсов (пара енгил атлетика, Т64 класси, баландликка сакраш) — 1,86 метр;

  • Хабиба Жўраева (пара дзюдо, J2 класси, +70 кг);

  • Феруза Эргашева (пара дзюдо, J1 класси, +70 кг);

  • Каромат Қосимова (пара таэквондо, аёллар, +65 кг);

  • Отабек Аматов (пара таэквондо, эркаклар, — 80 кг);

  • Диас Мирманов (пара сузиш, С9 класси, 400 м эркин сузиш) — 4:32.18;

  • Қудратой Тошпўлатова (пара пауэрлифтинг, аёллар, 73 кг) — 130 кг;

  • Асадбек Тоштемиров (пара таэквондо, эркаклар, +80 кг);

  • Шаҳина Азимова (пара енгил атлетика, Т37 класси, узунликка сакраш) — 4,12 метр;

  • Асила Мирзаёрова (пара енгил атлетика, Т11 класси, 100 м югуриш) — 12,73 сония.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Пара Осиё ўйинларининг бугунги кунида 11 та олтин, 8 та кумуш ва 12 та бронза, жами 31 та медални қўлга киритди. Шу тариқа, делегациянинг умумий медаллари сони 88 тага етди. Ўзбекистон умумий медаллар жадвалида Хитой ва Япониядан кейин учинчи ўринда бормоқда.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.