Дзюдочимиз халқаро мусобақа ғолиби бўлди

Дзюдочимиз халқаро мусобақа ғолиби бўлди

Қозоғистон Республикасининг Актау шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича катталар ўртасида Осиё очиқ кубоги мусобақасида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани спорт мактаби тарбияланувчиси Фотимахон Турсунбоева 48 килограмм вазн тоифасида татамига тушиб, барча рақибларидан устун келган ҳолда ғолибликни қўлга киритди.

Эътиборлиси шундаки, мазкур ажойиб натижа орқали Фотимахон халқаро рейтинг очколарига 500 очко қўшиб, ўз рейтингини янада мустаҳкамлади.

Умуман олганда, мамлакатимиз дзюдочилари Осиё очиқ кубоги баҳсларида 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза, жами 13 та медалга эга чиқишди. Қолаверса, чемпионлик нашидасини сурган ҳар бир спортчи жаҳон рейтинги учун ўз ҳисобларига 100 очкодан ёзиб қўйишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.