Қўлга олинган эркак фуқарони Европа ва Мексика орқали АҚШга олиб киришни ваъда қилган. Маълум қилинишича, 1996 йилда туғилган самарқандлик Ж.Й.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2023 йилги (ҳижрий 1444 йил) закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Қайд этилишича, закот нисоби 35,7 млн сўм деб белгиланди.
Вазирлик зилзилага оид тарқалган хабарлар ёлғон эканлиги бўйича огоҳлантириш билан чиқди. Бугун, ижтимоий тармоқларда яна бир бор зилзила рўй бериши мумкинлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалиб, унинг манбаси сифатида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий веб-сайти кўрсатилган эди.
«Қўйлиқ-Қурувчилар» участкасининг бешта янги бекатида тест режимида поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бугун, 24 март куни Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ-Сергели йўналишидаги бешта янги бекатида поездлар синов режимида ҳаракатлана бошлади, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Андижон вилояти Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихоновга нисбатан Жиноят кодексининг 5 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ, президент қарори билан Андижон вилояти Асака тумани ҳокими Мансур Алихонов ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонун бузиш ҳолатлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.
Йўлларда қоидабузарлик ёки ҳодисаларни, қидирувдаги автомобилларни аниқлаш ва шу каби бошқа мақсадларда учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Маҳкумларга навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш тарзидаги интизомий жазо чораси киритилди. Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун президент томонидан имзоланди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га маълум қилишича, мазкур ҳодиса бугун, 23 март куни соат 01:55 да Фарғона вилояти Риштон туманида содир бўлган.
Иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш муносабати билан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир қатор манзилларда навбати билан узилишлар кузатилади. Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминоти ташкилоти Матбуот хизмати хабарига кўра, 27 мартдан 5 апрелгача Тошкент шаҳрида қуйидаги сана ва манзилларда иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар амалга оширилади: 1-ИМ (М-1,4) (28 март) Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3-кўчаси, Ясси, Қаландар, Бўзкўча, Сайрам 5-тор кўчаси, Сайрам 7-тор кўчаси, Чуст, Катта Дархон, Катта Дархон 2-тор кўчаси, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқйигит, Тамарахоним тор кўчаси, Озодлик кўчалари, Ялонғоч, Тошқишлоқмаш, Мавлоно Риёзий, Бўз-1 даҳалари, ТошГРЭС посёлкаси, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент Давлат Аграр Университети ҳудуди.
1 апрелдан педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар, ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди. "Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ижтимоий тармоқларда яқинлашиб келаётган зилзила ҳақида огоҳлантирувчи хабарлар тарқалмоқда. Вазирликнинг қайд этишича, бугунги кунда дунёнинг ҳеч бир давлатида зилзила содир бўладиган сана ва ҳатто тахминий вақтни башорат қила оладиган технологиялар мавжуд эмас.
60 млрд сўмни ўзлаштиришда айбланган собиқ ҳоким Жамшид Фозилов уй қамоғига олинган эди. Аввалроқ, Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Жамшид Фозилов уй қамоғига олингани ҳақида хабар берган эдик.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳодисага изоҳ бериб, унинг зилзила билан алоқаси йўқлигини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда кеча юз берган зилзила оқибатида Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли биноларнинг фасад қисмига зарар етказилгани юзасидан видео тарқалган эди.
Вилоятнинг тоғли қишлоғида беморларнинг ёнига эшакда бориб, хизмат кўрсатган ҳамширага II даражали "Саломатлик" ордени берилди. Қашқадарёда маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан 37 йил тиббий чақириқларга эшакда қатнаган ҳамшира Холбека Бобоқулова президент томонидан II даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирланди.
Олмазор туманида "Исломобод" жоме масжидининг янги биноси иш бошлади. Кеча, 22 март куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани "Исломобод" жоме масжиди янги биноси иш бошлади.
Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади. Биринчиси – қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар.
Эндиликда мазкур тартиб фақат йўл ҳаракати қоидаларини бузганликдаги жарима учун эмас, балки суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўзадорлар учун соғлом овқатланиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар берилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўзадорлар учун соғлом овқатланиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар берилди, дея хабар бермоқда ССВ.
Мамлакат 2023 йилнинг биринчи ойида 5 та давлатдан 13 та самолёт импорт қилганди. Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг февраль ойида хориждан қиймати 86,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 дона самолёт импорт қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент ва бошқа шаҳарлар аҳолиси учун Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларини эълон қилди. 23 март кунидан бошлаб Муборак Рамазон ойи кириб келади.
Намоз вақтида автомобиллар ҳаракати чекланади. Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати Тошкентда “Таровеҳ” намози ўқиладиган масжидларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳаракат чекланадиган кўчалар тўғрисида маълумот берди.
Рейтингга Ўзбекистон маълумотлари Тошкент шаҳридаги кузатувлар асосида киритилган. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича мамлакатларнинг йиллик рейтингида Ўзбекистон 33,5 мкг/м3 балл билан 20-ўринни эгаллади.
Президент Шавкат Мирзиёев «Маҳалла тизими ходимлари куни» байрамига бағишланган табрик сўзида «Маҳалла назорати» ва «Маҳалла раисининг илтимоси» институтлари ташкил этилишини маълум қилди. Бугун, 22 март Ўзбекистонда Маҳалла тизими ходимлари куни нишонланади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги одамларни саросимага тушмаслик ва ваҳимага берилмасликка чақирмоқда. Аввал хабар берганимиздек, бугун 21 март куни Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.
ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни олиб тушганлар. Тошкент вилоятидаги Қизилтоғ шаҳарчаси атрофидаги адирликларда кучли ёмғир сабаб пастга тушолмай қолган 50 нафарга яқин фуқаролар қутқарилди.
Ўзбекистонда ички рейсларни амалга ошириш учун рўйхатдан ўтган авиакомпаниянинг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бугун, 21 март куни маҳаллий вақт билан соат 08:30 да Silk Avia минтақавий миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Давлат раҳбари ўзбек халқини Наврўз байрами билан табриклаб, тантанали маросимда нутқ сўзлади. "Мана шу гўзал ва ҳаяжонли дамларда муаззам “Янги Ўзбекистон” боғида туриб, сиз, қадрдонларимни, кўпмиллатли бутун халқимизни улуғ айём – Наврўз байрами билан самимий табриклайман", - деди давлат раҳбари.
Суд вайнер кийган кепка ва жилетни ИИО ходимининг хизмат формаси дея атаб, вайнерларга қамоқ жазоси тайинлаганди. Аввалроқ, Жиззахда икки нафар вайнер ЙПХ ходимлари ҳақида видео олиб, видеода вайнерлардан бири кепка ва жилет кийиб рол ижро этганди.
2 нафар ҳайдовчи ва бир нечта йўловчилар шифохонага олиб кетилган. Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 19 март куни соат 22:40 да Файзли Тошкент кўчасида Lacetti, Labo, Malibu, Nexia-3 ва Captiva русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори таъмагирлик қилгани акс этган видео тарқалди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.