Самарқандда илк жигар трансплантациясидан кейин бемор ҳам, донор ҳам вафот этди

Беморга 35 ёшли қизи донорлик қилган ва ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти 13 соатдан ошиқ вақт давом этган. Самарқандда ўтказилган жигар трансплантацияси амалиётидан бир неча кун ўтиб, бемор ҳам, донор ҳам шифохонада вафот этгани тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Тошкентда биометрик маълумотлар асосида инсон юзини таниш тизими ишга туширилади

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу орқали жамиятда кўплаб муаммоларга ечим топилади. Фуқаролар хавфсизлиги таъминланади, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатланади.

UzAuto Сирдарёда автобусдаги газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлганига изоҳ берди

UzAuto маълумотларига кўра, автобус бензинда ҳаракатланишга мослаштирилган, бироқ уни сотиб олган компания ўзбошимчалик билан автобус том қисмига 60 литрли газ баллонларини ўрнатган. Жорий йилнинг 18 август куни Сирдарёда автобусда газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ва 15 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.  Ушбу ҳолат бўйича "Ўзавтосаноат" АЖ расмий муносабат билдирди.

Магистратурага қабул натижалари эълон қилинмоқда

Magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаро аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул натижалари эълон қилинмоқда.

Тошкент марказидаги президент ташриф буюрган 21-сонли Меҳрибонлик уйи ёпилди

Шу йилнинг апрель ойида мазкур Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари норозилик намойиши уюштирганди. Бугунги кунда 67 нафар тарбияланувчи Оилавий шароитда вояга етаётган бўлса, уларнинг 12 нафари бугун пойтахтда барпо этилган 5 та Оилавий болалар уйида улғаймоқда.

Тошкент вилоятида лабини тикиб олиб, президентга мурожаат билан чиққан эркак қамалди

У имтиёзли кредит берилмагани сабаб оғзини тикиб олди. Шунингдек, у кийимсиз ҳолда қўшнисининг томига чиқиб, бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузганликда айбланди.

Йилига 2 млн тоннага яқин хомашёни қайта ишловчи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ташкил этилганига 25 йил тўлди

Заводда сўнгги икки йилда Евро-4,5 тоифасидаги дизель ёқилғиси, Аи-95 QuWatt бензини, Ўзбекистон ва Бухоро НҚИЗ тарихида илк маротаба АИ-98 русумли юқори октанли автомобил бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида замонавий нефтни қайта ишлаш заводини барпо этилиши республикамизда тарихий воқеа бўлди.

Тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади

Биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди. Ўзбекистонда тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.