Тошкент метрополитенининг айрим йўналишларида поездлар ҳаракати оралиғи 1,5 дақиқагача қисқартирилди

Ушбу чора-тадбирлар янги ўқув йили бошланганидан кейин пойтахт метрополитенида йўловчилар оқимининг ортиши муносабати билан амалга оширилди. Ўқув жараёнлари бошлангач Тошкент метрополитени бир кунда 550-600 минг йўловчини ташиган бўлса, бу кўрсаткич октябрь, ноябрь ойларида 1 миллионни ташкил этиши кутилмоқда.

Машҳур бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди

Бастакорнинг вафгтига узоқ муддат давом этган хасталик сабаб бўлган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди.

Тошкентдаги мусиқий фестивалда оммавий жанжал юзага келди — видео

Жамоат тартибини бузган 5 нафар вояга етмаган шахснинг ота-онасига чора кўрилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Pepsi Music Fest 2024" мусиқа фестивалига келган фуқаролар жамоат тартибини бузаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Талабалар учун контрактни тўлаш муддатлари белгиланди

Улар тўловни 4 га бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлиб, тўлов миқдорининг 25%ини 15 сентябрга қадар тўлаши лозим. Маълум қилинишича, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда таҳсил олаётган талабалар учун тўлов муддатлари қуйидагича белгиланди.

“Ўзбекистон давлат қарзи 37 млрд долларга етди” — Иқтисодиёт ва молия вазири

Жамшид Қўчқоров ташқи қарз шартномалари ҳақида тўхталиб, ички қарз миқдорини қайд этди. Жорий йилнинг 5 сентябрь куни парламент йиғилиши ўтказилган.

Ўзбекистонликларни совуқ ҳароратли дам олиш кунлари кутмоқда

Ўзгидромет шанба ва якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудига нисбатан совуқ ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланади.

Фарғонада фуқаро ўз хонадонида 100га яқин дайди итни сақлаб келган

Барча итлар егуликлар билан таъминланиб, махсус ветеринар кўригидан ўтказиб турилган. Фарғона вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, фуқаро хонадонида 96 та дайди ит сақлаб келаётгани аниқланган.

"Цефтриаксон" дорисида ўлим хавфи борлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

Аввалроқ, ушбу дори фуқарода ножўя таъсир кўрсатгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ижтимоий тармоқларда фуқарода "Цефтриаксон"-БХФЗ" дори воситасини қўллаш натижасида ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистонда МДҲ Аксилтеррор маркази кўмагида аксилтеррор машқлари ўтказилди — фото

ДХХ ҳарбий полигонида “Шарқ-Аксилтеррор - 2024” қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди. Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий полигонида МДҲ Аксилтеррор маркази кўмагида Ҳамдўстлик ваколатли органларининг “Шарқ-Аксилтеррор - 2024” қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди.

Собиқ Қишлоқ хўжалиги вазирига устидан суд жараёни бошланди

Қўзғатилган жиноят иши доирасида 50 киши судланмоқда. Бугун, 5 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган Азиз Воитов бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Сирдарё ва Намангандаги айрим ҳудудлар Тошкент вилоятига ўтказилиши мумкин

Тошкент вилоятининг ушбу вилоятлар билан чегара ҳудудларида ўзгаришлар бўлмоқда. Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилган қарор лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

Андижон Damas ҳайдовчиси 32 нафар болаларни олиб, ҳаракатланди

Ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими автомобиль ҳайдовчисини тўхтатиб, маъмурий баённома расмийлаштирди. Андижон тумани ҳудудида Damas автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси 32 нафар болаларни мактабгача таълим ташкилотига олиб кетаётган ҳолати ЙПХ инспектори томонидан тўхтатиб қолинди.

Самарқандда фуқаро кўп қаватли уйнинг пентхаус қисмига бассейн қуриб олди

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди ва қурилма берилган вақт ичида бартараф этилмаса судга даво аризаси киритилиши айтилди. Самарқандда кўп қаватли уйларнинг том қисмига бассейн қуриб олингани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистонда «яккашох» мақомига даъвогарлик қилаётган ва фудтех-саноатининг янги иштирокчиси бўлган plovme пайдо бўлди

Ош етказиб беришга йўналтирилган мономаҳсулот концепцияси лойиҳаси бир йил давомида мамлакатнинг 120 дан ортиқ шаҳарларини қамраб олишни режалаштирмоқда. Ўзбекистонда нафақат миллионлаб инсонларнинг гастрономик истакларини қондириш, балки минтақадаги озиқ-овқат технологиялари саноатининг ўсиш драйверига айланишга ваъда берадиган катта мақсадларга эга лойиҳа жадал ривожланмоқда.

Ўзбекистонда бўш қолган мактаб ерларида боғчалар қуришга рухсат берилиши мумкин

Президент мактабгача таълим ва ёшлар билан ишлашни ривожлантириш, жумладан, дарсликларни рақамлаштириш, олий ўқув юртларида дуал шаклдаги таълимни жорий этиш, пул мукофотлари билан тақдирланадиган олимпиадалар сонини кўпайтириш ва бошқа таклифларни кўриб чиқди. Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

"Сен эшак, аҳмоқ, ҳайвон" — Қўшработ тумани ҳокими ўринбосарини ҳақоратлади (аудио)

Қурилиш бўйича ўринбосари, шунингдек ходимларини йиғиб, уятли сўзлар билан сўккан ҳокимга "ҳайфсан" берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоев қурилиш бўйича ўринбосари, шунингдек ходимларини куракда туриб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, сўкаётгани ҳақида аудиохабар тарқалди.  Самарқанд вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатга вилоят ҳокимлигининг тегишли масъуллари томонидан аниқлик киритилган.

Қашқадарёда солиқ ходими мактаб ўқувчиларига солиқларни тўлаш ҳақида эслатма берди

Ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти томонидан ушбу ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланди. Бугун, 4 сентябрь куни Қашқадарё вилоятидаги мактабларнинг бирида солиқ ходими томонидан мактаб ўқувчиларига ер ва мол-мулк солиқларини тўлаш ҳақидаги эслатмалар берилгани тўғрисида акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистонда айрим турдаги тадбиркорларга ҚҚС қайтариб берилади

Туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тизими жорий этилади. “Президентнинг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.  Фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади: — ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми: — 60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи; — 60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи; — туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвони таъсис этилди

Бу бўйича тегишли Қонун қабул қилинди. Аввалроқ, депутатлар "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини таъсис этиш лойиҳасини қабул қилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Самарқандда СССРни тикламоқчи бўлиб, унинг тарғиботи билан шуғулланган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда “Ватанпарвар” ташкилотида ишлаган эркак Москвага борган ва у эрда СССРни қайта ташкил этишга уринаётган одамлар билан учрашган. Кейин қайтиб келиб, Ўзбекистонда Совет Иттифоқининг тикланишига уринаётганларга фаол ёрдам берган.

Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов вафот этди

Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди.  Бобомурод Ҳамдамов ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшиб, бир нечта ўлмас асарлар яратди ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

"Ташаббусли бюджет"нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди — рўйхат

Ғолиблар ичида энг кўп йиғилган овоз 14 663 тани, энг ками эса 52 тант ташкил қилди. “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди, дея хабар қилмоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Беларусь президентини юбилей 70 ёши билан табриклади

Ўз навбатида, Беларусь президенти ҳам Ўзбекистон раҳбари ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан самимий табриклади. Бугун, 30 август куни президент Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистонда пиротехника воситаларидан фойдаланиш ва уларнинг муомаласи учун жарималар сезиларли даражада оширилди

Мазкур қоидани бузиш турига қараб турли хил жарималар киритилади. Президент “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади.

Дорихоналарда ноқонуний устамалар туфайли истеъмолчилар 5,4 млрд сўм йўқотди

Деярли 50 минг қоидабузарлик барча ҳудудларда қайд этилган бўлиб, уларнинг учдан бир қисми пойтахтга тўғри келади. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 49,4 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди.

Президент Мирзо Улуғбек туманидаги янгиланган йўл ўтказгични бориб кўрди

Давлат раҳбари янги йўл ва иншоотларни Мустақиллик байрамига муносиб туҳфа, деб атади. Тошкент ҳалқа йўли пойтахтнинг энг узун ва кенг кўчаси.

Тошкент вилоятида қадимги даврга оид қабр топилди

У ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла топилди. Жорий йилнинг июнь ойида Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган "Кумушкон" маҳалласининг шимолидаги фермер хўжалигига олиб борувчи йўлнинг қурилиши жараёнида қадимги даврга оид қабр қолдиқлари аниқланган эди.

Тошкентдаги айрим олий ўқув юртларида дарс бошланиши жадвали эълон қилинди — рўйхат

Метро бекатлари яқинида жойлашган 27 та университет учун дарслар бошланиш вақти белгиланди. Янги ўқув йилидан бошлаб метро бекатлари яқинида жойлашган 27 та пойтахт олий ўқув юртларида дарсларнинг бошланиш вақти ўзгаради, деб хабар қилмоқда Олий таълим, фан ва инноватциялар вазирлиги Матбуот хизмати.

Ўзбекистонлик аёл 4 йил давомида Туркияда тутқунликда ушлаб турилган

Ҳолат юзасидан Истанбул Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди. Бош консулхонага Ташқи ишлар вазирлиги орқали Қарши шаҳридан 21 ёшли фуқаро ўз онасининг Истанбулга 4 йил олдин кетгани, 3 йилдан бери алоқага чиқмаётганини айтиб, онасини топиш ва ватанга қайтаришда ёрдам сўраган мурожаати келиб тушди.

«Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ» — Маданият вазири — видео

Озодбек Назарбеков инсон маданиятига таҳдид бостириб келаётган вақтда бундай фестивалларга 3−5 млрд сўм ишлатиш, инсон келажагини асраб қолишда жуда муҳимлигини таъкидлади. Самарқанд шаҳрида 26−30 август кунлари «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.