Фарғоналик бир нечта фуқаролар "шоқоллар" сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи видеоларни жойлаштиргани учун маъмурий иш қўзғатилди. Ижтимоий тармоқларда томоша кўрсатган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати. Маълум бўлишича, 1994 йил Қува туманида туғилган Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро ўзининг Instagram саҳифасида "шоқоллар" сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи видеоларни жойлаштирган.
Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланмоқда. Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Тахиатош ва Бўка туманлари ҳокимларининг қурилиш, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари, Бўстон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ДХХ томонидан қўлга олинди. ДХХ Республиканинг тури ҳудудларида учта туман ҳокимларининг ўринбосарларини пора билан ушлади.
Унга нигериялик фирибгарлардан мерос қолдирилганлиги ҳақида хат келган. Бунга ишонган фуқаро ўз уйини сотиб, фирибгарларга $90 минг пулини ўтказиб берган.
У МЧЖнинг электр таъминотидан 202,5 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига МЧЖ назоратчисидан 90 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Гулистон шаҳар ЭТК бошлиғи Д.Н.
Уммонда икки ҳафтадан ортиқ қолишни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари кириш визасини олиш учун аэропортга мурожаат қилишлари мумкин. Уммон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди.
Бош прокуратура туман прокуратураси қарори ўрганилаётгани ҳақида хабар берди. Комиссия суд-тиббиёт экспертизаси хулосаси ўлимга тиббий хатолик сабаб бўлганини кўрсатди.
Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар қилишича, 29 июнь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган.
Видеода автобус зарба кучидан ағдарилиб кетганини кўриш мумкин. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
FIVE Petroleum Malaysia асосчиси Ўзбекистонда қатор корхоналар, жумладан, пойтахтда, кейин эса бошқа ҳудудларда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратишга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "FIVE Petroleum Malaysia" компанияси асосчиси ва бош директори Кинг Лим Чин Фуи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. Мулоқот чоғида Малайзия компанияси раҳбари билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги Наврўз боғида 5000 та шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб, ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган.
Табиатни ифлослантиришга сабаб бўладиган шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолга келтирилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги Наврўз боғида 5000 та шар учирилиши ҳақида хабар тарқалди.
Бундан оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузилганларни жавобгарликка тортишни кучайтириш белгиланди. Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларини кучайтириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
IT соҳасидаги тадбиркор "свет" кўп ўчиши сабаб иш тўхтаб қолаётгани, натижада корхонага зиён бўлаётганини айтди. Бизнес омбудсман огоҳлантиришсиз ток ўчиши ҳолати учун ҲЭТКларни жавобгарликка тортиш бўйича таклиф ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Давлат раҳбари Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий қутлади. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29 июнь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Амирсой дам олиш масканида ўтказилаётган Sky Camp 2024 фестивали муносабати билан марафон ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 29-30 июнь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Амирсой дам олиш масканида ўтказилаётган Sky Camp 2024 фестивали муносабати билан марафон ўтказилмоқда.
2024 йилги Ҳаж мавсумида зиёрат чоғида 1300 нафар зиёратчилар вафот этишган. Улар орасида ўзбекистонлик ҳам борлиги маълум бўлди.
Президент йиғилиш ўтказиб, мутасаддиларга ёшларга оид бир қатор вазифаларни белгилаб берди. Шавкат Мирзиёев 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширади ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Йиғилишида қайд этилишича, ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул “вай-фай” ўрнатиш вазифаси қўйилди.
Мазкур тажриба илк бор Ангрен шаҳридаги маҳаллалардан бирида бошланган бўлиб, чиқиндилар учун 500 сўмдан бошлаб тўланиши белгиланди. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида "Zero Waste" давлат хусусий шериклик битими асосидаги санитар тозалаш корхонасига қарашли ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатувчи замонавий чиқинди йиғиш шохобчаси фаолияти йўлга қўйилган.
Президент қарорида хорижий тилларни билиши тўғрисидаги халқаро сертификатларга эга бўлган ёшларни моддий қўллаб-қувватлашнинг янги чора-тадбирлари белгиланди. “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Президент қарорида хорижий тилларни билиши тўғрисидаги халқаро сертификатларга эга бўлган ёшларни моддий қўллаб-қувватлашнинг янги чора-тадбирлари белгиланди. “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
26 ҳамда 23 ёшли Украина ва Озарбайжон фуқаролари Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланишган. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди. Хусусан, 1998 йилда туғилган Украина фуқароси ва 2001 йилда туғилган Озарбайжон фуқароси вақтинча истиқомат қилаётган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда 411 гр “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 кг.га яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 кг прекурсорлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
База ишламаган давр ичида жарима қарорларининг ўтиб кетган имтиёзли даври автоматик равишда қайта тиклаб берилади. Аввалроқ, автомашина эгалари ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлашда муаммоларга дуч келишаётгани ҳақида хабарлар берилганди.
"Ўзсувтаъминот" АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди. "Ўзсувтаъминот" АЖ хабарига кўра, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Боғишамол” МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқова сув ҳайдаш насос станциясидан соат 10:00да вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига тезкор мурожаат келиб тушган.
Шавкат Мирзиёев “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Шавкат Мирзиёев илк электромобилларга имзо қўйди.
Сотувчи эркак маст ҳолатда бўлган ва тарвуз олиш учун келган аёлнинг белидан паст қисмидан билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган. Тошкентда харидор аёлнинг танасидан ушлаб, унга тегажоғлик қилган маст эркакка жазо тайинланди.
31 ёшли эркак блогер ниқоби остида иккинчи хотинга уйланиб, унинг вояга етмаган қизини мунтазам зўрлаб келганликда гумонланиб қўлга олинди. Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбариятининг аралашуви билан бояга етмаган қизни зўрлаган эркак қўлга олинди.
Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан табриклади. Давлат раҳбари матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини 27 июн куни Ўзбекистонда нишонланадиган касб байрами билан табриклади.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар, IT-компаниялар учун грантлар, мактабларда фоторадар ўрнатиш – шу ва бошқа қонунчиликдаги ўзгартиришлар 1 июлдан кучга киради Қонунчиликка кўра, фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади: — Адлия вазирлиги томонидан “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ташкил қилинади; — ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, шунингдек низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади. Айрим давлат изматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади. 2026 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган заводда ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди. Бугун, 26 июнь куни кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида жами 2 тонна 158,4 кгдан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди. Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида "26 июнь – Халқаро гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши курашиш" куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилиш бўйича тадбир ташкил қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.