Икки ёш қанча вақтдан мобайнида гаплашиб юришади. Тўй белгиланиб, барчага таклифномалар тарқатилгач тўй куни куёв ғойиб бўлади.
Tez Jet авиакомпанияси Ўш-Тошкент-Ўш ва Бишкек-Тошкент-Бишкек мунтазам авиақатновларни амалга оширади. Қирғизистоннинг Tez Jet авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди.
AN-12BK маркали самолётнинг бошланғич нархи 4,2 млрд сўмни ташкил қилади. "Тошкент Механика заводи" АЖга тегишли бўлган AN-12BK самолёти e-auksion.uz порталида сотувга қўйилди.
Маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофоти 600 млн сўм бўлган киберспорт мусобақаси ташкил қилинади. Президентнинг 21 февралдаги фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 мартдан бошлаб маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофот жамғармаси 600 миллион сўм миқдорида хорижий тиллар (“Ибрат фарзандлари”) бўйича танловлар, киберспорт мусобақалари ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари юқори савияда ташкил этилади.
Жиззахлик йигит яширин йўллар билан Сурияга кетган. Аммо, унинг ўзи у ердаги вазиятни тушуниб, ортга қайтаётганда қўлга олинган.
Ушбу қатнов олис ҳудудлардан қатнайдиган мактаб ўқувчилари учун аутсорсинг асосида амалга оширилади. Қолаверса, мактабларга БҲМнинг 150 баробарида маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Ҳудудларда аҳолини ҳавонинг ифлосланиши ва профилактика чоралари тўғрисида хабардор қилиш амалиёти бошланади. Президент фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 мартдан бошлаб ҳудудларда чанг бўрони содир бўлаётган ва атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлган вақт аниқланганди.
Президент ҳар ойнинг бир иш кунида “Автомобилсиз кун” лойиҳасини ўтказишни маъқуллади. Аввалроқ, кенг жамоатчилик вакиллари ва экофаоллар экологияга автомобиллар чиқинди газларининг зарарли таъсирини камайтириш учун “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклиф билдирган эди.
Чекловларни босқичма-босқич жорий этиш жорий йилнинг март ойидан бошланади. Президент томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармон қабул қилинди.
Ҳолат юзасидан Омбудсман ўрганиш олиб бориб, расмий муносабат билдирди. Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Отбозор турмасида маҳбусларга нисбатан қийноқлар бўлаётгани мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Парвозлар B737-800 самолётларида амалга оширилади. Туркиянинг "AJet" авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсат олди, дея хабар бермоқда "Ўзавиация" агентлиги Матбуот хизмати.
Бугундан бошлаб барча метан заправкалар фаолияти аввалдан белгиланган режа-график асосида ишлай бошлайди. Жорий йилнинг 18 февраль куни республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатилаётганини инобатга олган ҳолда барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилгани ҳақида хабар берган эдик.
12 млн маош оладиган педагог информатика ва робототехника хоналарини 16 дона парта, 40 та стул ва бошқа жиҳозлар билан таъминлади. Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 2-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси хайрли ишга қўл урди.
"Фирма"лар арзон бошланғич тўлов билан Олмазор, Юнусобод ва Яшнободдаги ерларда уй қуриб беришни билдирилган. Аниқланишича, фуқароларнинг қарийб 27 млрд сўмини ўзлаштиришган.
13 сутка маъмурий қамоқ жазосидан кейин Аброржон Абдуазимов озод этилди. Жорий йилнинг 8 февраль куни Аброр Мухтор Алий номи билан танилган диний блогер Аброржон Абдуазимов 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берган эдик.
Бундан аввал ҳам шу мактаб ҳудудида 3-cинф ўқувчиси вафот этган ҳолда топилганди. Тошкентдаги 259-мактабда 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарсида копток зарби оқибатида вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Кўпчилик IELTS, TOEFL, GMAT ва бошқа халқаро имтиҳонлардан юқори балл тўплаганлар давлатдан компенсация олиши мумкинлигини билмайди. Имтиҳон топширишга сарфланган харажатларни қандай қилиб қайтариб олиш мумкин – UzNews.uz нашрининг йўриқномасида ўқинг.
Бу лойиҳа хорижий банклардан олинадиган кредитлар ҳисобига амалга оширилади. "Ўзтрансгаз” Россия табиий гази импортини ошириш мақсадида газ қувурларини модернизация қилиш учун 470 миллион доллар сарфлайди.
Воқеа натижасида 32 нафар ҳиндистонлик ишчилар жабрланди. ФВВ воқеа тафсилотларини маълум қилди.
Ногиронлиги борлар ўзлари яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади. Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселекторда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.
Ушбу картага босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида жорий йил 1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни "ижтимоий карта" орқали молиялаштиришни жорий этилиши маълум қилинди.
Ҳайдовчи қон босимининг ошганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотган ва ЙТҲ содир бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда йўловчи автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Президент боғчалар, мактаблар ва олий ўқув юртларида айрим озиқ-овқат ва ичимликлар истеъмолига чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди. Айрим озиқ-овқат ва ичимликларни сотишга чекловлар жорий этиш 2030 йилгача озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш стратегиясида кўзда тутилган.
Энергетика вазирлиги “Газли” ва “Учқир” станцияларида 10 та газ насос агрегати фаолияти тўхтатилгани ҳақида хабар берди. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, 17 февраль куни Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол туфайли 110 кВ кучланишга эга “Л-Газли-1” ҳамда “Л-Газли-2” электр узатиш тармоқларининг авариявий ўчиши натижасида “Газли” компрессор станциясидаги 8 та ҳамда “Газли” газни қайта ишлаш заводига қарашли “Учқир” компрессор станциясидаги 2 та газ ҳайдаш агрегати фавқулодда тўхтаган. Оқибатда, табиий газ ҳажми меъёрий схемадагидан қисқариб, магистраль газ қувурларида босим нисбатан пасайган.
Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди. Жиззахда оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси вафот этганлиги тўғрисида хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Табиий газдан ноқонуний фойдаланган АГТКШ иши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамда газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда 17 февраль куни Тошкент вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ўзбек менталитетида уят нима? Бу шунчаки уят эмас, бу – оила, дўстлар ёки қўшнилар томонидан оммавий шармандалик ва айбдор қилиб кўрсатишдир.
Ушбу чекловлар магистрал газ қувурларида босимнинг пасайишига олиб келган кескин совуқ об-ҳаво туфайли амалга оширилмоқда. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти. Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бугун қор неча соат давом этиши сабаб фуқароларга бир қатор тавсилар берди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 18 февраль куни кучли қор ёғиши, у бир неча соат давом этиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон чегара божхона постида пневматик тўппонча ва унинг эҳтиёт қисмларини ноқонуний олиб ўтаётганлар қўлга олинди. Қорақалпоғистон божхона бошқармаси “Довуд-ота” чегара божхона постига Россиядан Lada Largus русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаронинг қўл юклари ва багажи божхона назоратидан ўтказилганида, фуқаро пневматик тўппончани олиб келаётганлиги аниқланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.