Тошкент вилоятида тарбиячи боланинг бошига уриб, дарс ўтди — видео

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда боғча тарбиячиси ёш болани ургани акс этган видео тарқалди.

Андижонда 8 тонналик ош тайёрланди — фото

40 нафар ошпаз томонидан тайёрланган паловга 1 тонна гўшт ва 2 тонна гуруч солинди. Андижон вилоятининг Избоскан туманида 8 тонналик ош тайёрланди.

Тошкентда жиноий тўданинг яна бир гуруҳ аъзолари ушланди — рўйхат

10 нафар шахс таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.

Андижонда “газ заправкалар” фаолиятига чеклов киритилди

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши сабаб аҳолига биринчи навбатга газ етказиб берилади. Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 4 декабридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан соат 15:00 га қадар белгиланди.

Ўзбекистон аҳолисининг ярми оғир вазнга эга – Санэпидқўм

18-64 ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг ярми оғир вазнга эга, 20 фоизи эса семириб кетган. Санитария-эпидемиологик фаровонлик ва аҳоли саломатлиги қўмитасининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда ўтказган тадқиқоти натижаларига кўра 18-64 ёшдаги аҳолининг ярми ортиқча вазнга эга ва уларнинг 20 фоизи семизликдан азият чекмоқда.

1-курсларга контракт тўлаш муддати узайтирилди

Бакалавриатга, магистратурага анъанавий ва супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинган биринчи босқич талабаларига контракт тўлаш муддати узайди. 1-курс ва ўқишни кўчиришга тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 25 декабрга қадар узайтирилди.

Фарғонада “Бахти Ташкентский”га яқин жиноий алоқаси бўлган Достон Халилов ушланди

У Қирғизистонга қочиб ўтмоқчи бўлган пайтида қўлга олинган. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давомида “Бахти Ташкентский” лақабли Қудратуллаев Бахтиёр Запаровичга яқин жиноий алоқаси бўлган Фарғона шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган, муқаддам  Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган, Халилов Достон Холбўта ўғли қўлга олинган.

Фарғонада 2,8 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси аниқланди

Рейд тадбири давомида электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, майнинг фермаси ташкил қилган шахс ушланди. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишларнинг олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

"Мавсумий касалликлар сабаб ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга асос йўқ" — Нурмат Атабеков

СЭС қўмитаси раиси биринчи ўринбосари "янги пандемия" деган миш-мишлар асоссиз эканини таъкидлади. СЭС қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистондаги барча юқумли касалликлар шифохоналарида беморлар учун ўрин-жой ва зарур дори-дармонлар захираси яратилган.

"Самарқанд — Тошкент" йўналишида қўшимча Афросиёб қатнови йўлга қўйилди

Қўшимча қатнов байрам кунлари йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 8-9 декабрь кунлари 767/768-сонли ва 10 декабрь куни 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Aфросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Тошкентда мактаб ҳудудида бир аёлнинг мурдаси топилди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сергелида бир аёл зўрлаб, ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

"Бахти Ташкентский" ҳам қўлга олинди

"Бахти Ташкентский" номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев иккита модда билан айбланиб ушланди. Қўлга олинганлар орасида яна икки нафар шахс ҳам бор.

"Салимбойвачча" қўлга олинди

"Салимбойвачча" номи билан Салим Абдувалиев Тошкентдаги уйидан ушлаб кетилди. 1 декабрь куни кечқурун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус бўлинмалари томонидан "Салимбойвачча" номи билан билан танилган Салим Абдувалиев қўлга олинди.

Ўзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олади

Ўзбекистон ва БАА ИИВлари ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш бўйича меморандум имзоланди. Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилиш мақсадида мазкур мамлакатга ташриф буюрди.

“Сайидазиз медгородок” қамоққа олинди

У ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. “Сайидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидалиев Саидазиз қамоққа олинди.

Тошкентда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича рейд бошланди — Тошкент ИИББ

Аввалроқ, Тошкентда "кўча криминали" оламининг бир нечта вакиллари қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳиндистонда аёл туғилган кунида Дубайга олиб бормаган эрини бир мушт билан ўлдириб қўйди

Мушт зарбаси шунчалик қаттиқ бўлганки, эрнинг бурни ва баъзи тишлари синган. Оқибатда, эр вафот этган.

Тошкентда автобуслар йўлаги қоидасини бузганларни камералар қайд этишни бошлади Тошкентда автобуслар йўлаги қоидасини бузганларни камералар қайд этишни бошлади

Тасмалар тепасига ўрнатилган камералар “А” йўлак қоидасини бузган автомобилларга жарима ёзишни бошлади. Пойтахтда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган ("A" ҳарфи чизилган) тасмаларга сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади.

Тошкентда автобуслар йўлаги қоидасини бузганларни камералар қайд этишни бошлади

Тасмалар терасига ўрнатилган камералар “А” йўлак қоидасини бузган автобомилларга жарима ёзишни бошлади. Пойтахтда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган ("A" ҳарфи чизилган) тасмаларга сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади.

ССР қатағон қилинган Абдулла Қодирий ва 170 нафардан ортиқ аждодларни оқлади — рўйхат

Ўзбекистон Олий суди совет даврида қатағон қилинган ва реабилитация қилинмай қолган навбатдаги шахсларга оид жиноят ишларини апелляция тартибида кўриб чиқди. Совет ҳокимиятига қарши қуролли қўзғолонлар ҳамда аксилинқилобий босмачилик ҳаракатини амалга оширганликда айбланган Ўзбекистон ССР фуқаролари бўлган 174 нафар шахсга оид 6 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

ИИО ходимини тасвирга олган шахсни 15 сутка билан жазолаш бугунги очиқлик сиёсатига зид — Юксалиш

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ножўя ҳаракатлари акс этган тасвирлар Интернетда тарқалган ҳолларда, раҳбарлар ўз эътиборини тизимни такомиллаштириб боришга қаратиши керак. Куни кеча ИИО ходимларини обрўсизлантириш мақсадида видеотасвирга олган шахсларга нисбатан 15 суткагача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин бўлган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқуллангани ва қўшимча кўриб чиқиш учун Сенатга юборилгани ҳақида хабар берган эдик.

Блогер Олимжон Ҳайдаровга суд ҳукми ўқилди

Товламачилик ва яна бир нечта айбловлар билан қамоққа олинган блогерга жазо тайинланди. Бугун, 1 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаровга оид жиноят ишини кўриб чиқиш юзасидан очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Тошкентда 17 ёшли Турк фуқароси бўлган қиз 6 қаватдан ўзини ташлади — видео

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 17 ёшли Туркия фуқароси 6-қават ойнасидан тушиб кетиш натижасида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қозоғистонда яна ўзбекистонлик бир нечта аёллар фоҳишалик билан ушланди

Олмаота шаҳридаги меҳмонхонада бир гуруҳ интим хизматини кўрсатувчи қизлар ушланган. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бўлган.

Тошкентда 2 ёшли боланинг елка суяги синди. Онаси ҳолат боғчада содир бўлганини айтмоқда — видео

Касалхонада болага чап ёқа суягининг синиши ташхиси қўйилиб, гипс қўйилган. Яккасарой тумани ИИБ томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Humo тўлов тизими Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди

Президент фармони билан миллий тўлов тизимида Марказий банк томонидан тақдим этиладиган давлатнинг 100 фоизли улуши ДAБAга ўтказилди. Humo миллий тўлов тизими Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди.

Самарқанд ва Андижонда фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди — видео

Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши орқали АҚШга юбориш учун 23–25 минг доллар талаб қилинган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди.

Yandex Go Ўзбекистон солиқ резидентига айланди

Yandex Go 1 декабрдан Ўзбекистонда барча амалдаги солиқларни тўлашни бошлади. Компания матбуот хизматининг қайд этишича, Yandex Go такси учун квитанцияларни тақдим қилувчи бозордаги биринчи онлайн хизматга айланди.

Тошкентдаги кафега соат 22:30дан кейин аёлларни киритмаган тадбиркор жаримага тортилди — видео

Кафе эгаси жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш бўйича айбдор деб топилиб, 6,6 млн сўм жаримага тортилган. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни журналист Инобат Ахатова қариндошлари билан бардак чой (турк чойи) ичиш учун кафега борган.

Тошкентда 45 ёшли эркак “Президент трассаси” устидан ўтган кўприкдан ўзини ташлади

Қорақалпоғистонлик марҳум Тошкентга ишлаш мақсадида келиб, ўз жонига қасд қилди. 2023 йилнинг 29 ноябрь куни Қорақалпоғистонда туғилган 45 ёшли эркак ўзини Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шох кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасида жойлашган кўприкдан ташлаб ўз жонига қасд қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.