Тошкентда ўқитувчи хато қилган ўқувчиларини жазолашда шафқатсизлик қилди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабда ўқитувчи хато қилган ўқувчиларини жазолашда шафқатсизлик қилиб, уларнинг қўлига игна ва “саморез” санчиб келгани маълум бўлди.   Воқеа тумандаги 277-мактабда содир бўлгани айтилмоқда.

Тесла бутун дунё бўйлаб ходимларининг 10%дан ортиғини ишдан бўшатади

“Тесла” бутун дунё бўйлаб ходимларининг 10% дан ортиғини ишдан бўшатади, дея хабар берди “Элеcтрек” компаниянинг мактубига таяниб. “Ушбу саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида биз ташкилотни ҳар томонлама кўриб чиқдик ва бутун дунё бўйлаб ходимлар сонини 10%дан кўпроқ қисқартириш бўйича қийин қарор қабул қилдик.

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради

Ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга бориши кутилмоқда.

Тошкентда «Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкентда «Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Саудия Арабистони, Ўмон ва Озарбайжон (фахрий меҳмон) делегациялари иштирок этди.

Ўзбекистон-Тожикистон олий таълим муассасалари ректорларининг II форуми ўз ишини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу халқаро анжуман “2030 йил: Ўзбекистон ва Тожикистонда олий таълим ва илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусига бағишланди. Унда икки томондан 100 га яқин олий таълим муассасалари раҳбарлари, вазирлик ҳамда идоралар масъуллари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида виза бўйича битим имзоланди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони махсус паспорт эгаларини қисқа муддатли виза талабларидан озод этиш тўғрисидаги битим имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири хабар қилди.

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан стратегик шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти бўйича вазирларнинг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди. Учрашув аввалида вазир давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон Президенти Баҳрайн билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди

15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этаётган Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Баҳрайн ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарига Подшоҳ Ҳамад бин Исо Ал-Халифанинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Пировард мақсад – аҳоли бандлигини таъминлаш

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Жиззах вилоятида давом эттирмоқда. Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан вилоят аҳолиси муаммоларини ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқалардан фойдаланишни самарали ташкил этиш каби йўналишларда қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Қўқон шаҳри жамоат транспорти учун 20 та Isuzu автобуси харид қилинди

Фарғона вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, хусусан, жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида 20 дона Isuzu HC 45 русумли автобус харид қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кундуз куни чироқларни ёқиб қўйганлар жаримага тортилмоқда

Йил бошидан бери «Ўзэнергоинспекция» томонидан электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш билан боғлиқ 247 та маъмурий иш расмийлаштирилган. Маълумот ўрнида, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш (куннинг ёруғ вақтида чироқларни ёқиб қўйиш) ҳолатлари учун жавобгарлик мавжуд.

ФАО Ўзбекистонда “АкваКроп” суғориш моделини жорий қилишга кўмаклашмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Бухорода экинларни суғоришни янада мақбуллаштириш мақсадида “АкваКроп” моделини жорий этиш бўйича ўқув семинари ташкил этилди. Семинар Кордоба университети (Испания), Левен католик университети (Белгия) ва Барқарор қишлоқ хўжалиги институти (Испания) халқаро экспертлари томонидан олиб борилди.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 16−17 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Унга кўра, Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари; Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудуди; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.

Бугун Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди

Бугун Ўзбекистон ва Ҳиндистон Мудофаа вазирликлари бўлинмалари ўртасида «Термиз» ҳарбий полигонида «Дўстлик» қўшма ҳарбий ўқув машғулотларининг бешинчи давраси бошланмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Бу икки давлат ўртасидаги бешинчи ҳарбий машғулот бўлмоқда.

Президент сирдарёлик отахонга автомобил совға қилди

Сайхунобод туманидаги Пахтакон маҳалласида яшовчи боғбон Турсунбой ота Ариповга президент совғаси топширилган. Турсунбой ота нафақат туманда, балки вилоятда ҳам кўпчилик миришкор боғбон сифатида билади.

Сўқоққа сел келди

Ижтимоий тармоқларда Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида 13 апрель куни кучли сел келгани ҳақида видео хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан хабар берган ФВВга кўра, 13 апрель куни қисқа муддатда ёғиб ўтган кўп миқдордаги кучли ёғингарчилик оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғининг Чашма маҳалласида сел оқимлари юзага келган.

Uzbekistan Airways Тошкент — Тел-Авив — Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилди

Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси авиация ҳукуматининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ қарорини ҳисобга олган ҳолда,Uzbekistan Airways фақат 2024 йил 15 апрель куни HY301/302 Тошкент — Тел-Авив — Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилади. Фақат 2024 йил 15 апрель куни амалга оширилиши режалаштирилган HY301/302 авиақатнови авиачипталарини қайта бронь қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариш учун йўловчилардан Uzbekistan Airways Sales филиалига ёки авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Электр токи билан балиқ овлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраевнинг маълум қилишича, ҳозирда ишчи гуруҳ тузган ҳолда электр токи ёрдамида балиқ овлаганлик учун жазо чораларини кучайтириш, жумладан, Жиноят кодексига алоҳида модда киритиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда. Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида, 2024 йилнинг ўтган 3 ойида 39 та электр токи ёрдамида балиқ овлаш ҳолатлари аниқлангани қайд этилган эди.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларга бир марталик пул мукофоти берилади

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.  Фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ҳақида ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилиши; Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг ёхуд давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси ўзига нисбатан пора беришни таклиф этган ёки пора талаб қилган шахс ҳақида ёхуд ўзига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга (коррупцияга қарши курашувчи органларнинг ходимлари эса бевосита ўз раҳбарига) берган хабари асосида ҳуқуқбузарлик фош этилиши; Коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно.

Ўзбекистондаги икки университет QS рейтингида ТОП-500 таликка кирди

Ўзбекистондаги 2 та университет QS рейтингида ТОП-500 таликка кирди. Бу ҳақда Quacquarelli Symonds – QS World University Rankings халқаро рейтинг агентлиги хабар бермоқда.

Самарқандда ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилаётган вақтда машинасидан 600 гр гиёҳвандлик моддаси топилган

Ургут тумани  Навоийшох кўчасида ҳаракатланиб келаётган кобалт русумли транспортда 600 гр гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланган. Бу ҳақда Туман ҳокимлиги хабар берди.

Фарғонада фуқаро яшаш хонадонида ноқонуний оҳак цехи ташкил қилгани аниқланди

Давлат рўйхатидан ўтмасдан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қоратепа Дашт қишлоғи ҳудудидаги яшаш хонадонида тижорат мақсадларида ноқонуний  оҳак  цехи ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Энди имтиёзли тоифага кирувчи шахслар маълумотларни онлайн тарзда олишлари мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси фаолиятига боғлиқ янги хизмат ишга туширилди. Эндиликда имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ўзларига тиббиёт ташкилотларида кўрсатилган тиббий хизматлар, дори воситалари ва тиббий буюмлар учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланган маблағлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни онлайн тарзда олишлари мумкин бўлди.

Ўзбекистон ва Испания олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқмоқда

Ўзбекистон ва Испания ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш мақсадида жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Испания Таълимни халқаролаштириш хизмати директори Альфонсо Хентил Альварес-Оссорио бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар бермоқда.

«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги китоб-альбомлар Япония музейига топширилди

Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ходимлари Михо музейига Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тақдим этилган «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомларни топширдилар, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Тадбир қатнашчиларга «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тошкентда 15 апрелдан бошлаб иссиқ сув ўчирилади

Тошкентда 15 апрелдан бошлаб иссиқ сув таъминотида 4 кунлик узилишлар кузатилади. Бу ҳақида Veolia Energy Tashkent компанияси хабар бермоқда.

«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомлар Британия музейига топширилди

Мамлакатимиз элчиси Равшан Усманов «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомларни Британия музейига топширди. Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тақдим этилган китобларни топшириш тадбири Британия музейи директори Марк Жонс ва ходимлар иштирокида тантанали тарзда ўтказилди.

Қашқадарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Аминова Зиёда Аслоновна — Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.    У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Россиядан бир миллионга яқин сайёҳлар келишини кутмоқда

Ўзбекистон Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Россиядан бир миллионга яқин сайёҳ келиши кутилмоқда ва республика ҳукумати ушбу мамлакатдан сайёҳлар оқимини кўпайтириш устида фаол ишламоқда. Бу ҳақида Хусусан,«РИА Новости»ахборот агентлиги томонидан тарқатилган мақолада таъкидланган.

Қорақалпоғистонда «Орол туризми» ҳафталиги бўлиб ўтади

Шу йилнинг 16-19 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида «Орол туризми» ҳафталиги ўтказилади. Туризм қўмитаси маълумотига кўра, ҳафталик доирасида «Оролбўйи эзгу ният элчилари» халқаро илмий-амалий конференция, «Орол рассомлар нигоҳида» ижодий кўргазмаси ва пленери ҳамда «Aral Dea Eco Race» пойгаси бўлиб ўтади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.