Жаҳон тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларидан фойдаланиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади. Юртимизда ҳам 8 йилдан ошган ана шундай автомашиналарни янгилаш белгиланган.
Учрашувда кўплаб соҳалардаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Томонлар ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олдилар.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан ҳужжатларни онлайн талаб қилиб олиш бўйича консуллик йиғимлари миқдори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божи миқдорига тенглаштирилади. 2024 йил 1 сентябргача: — меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Call-марказ фаолияти ташкил этилади; — чет элдан чиқувчи абонентлар учун Call-марказ рақамига қўнғироқларни бепул асосда амалга ошириш имкони яратилади.
“Айрим қонун ҳужжатларига тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари, электрон сигареталар ҳамда тамакини қиздириш тизимларини, шу жумладан айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг муомаласини тақиқлаш ва жавобгарлик белгилаш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Таҳлилларга кўра, электрон сигареталарни чекувчи ўсмирлар ва ёшлар салмоғи катта ёшдагиларга нисбатан уч баробар кўп.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ҳар 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 26,4 промиллени ташкил этди. Республика ҳудудлари кесимида туғилиш коэффициентлари қуйидагича: Қорақалпоғистон Р.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашди. Бу ҳақда вазир ўзининг телеграмдаги каналида хабар қолдирди.
23-30 — апрел кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтадиган Осиё ва Океания кубоги арафасида Ўзбекистон хоккей Федерацияси “Баҳор Фест” фестивали доирасида мамлакатимиз У-18 терма жамоасини тақдим этди. Жамоамиз ўтган йили Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритган, бу йил эса кубок соҳиби номини ҳимоя қилиши керак.
Мамлакатимиз элчиси Равшан Усманов «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомларни Британия музейига топширди. Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тақдим этилган китобларни топшириш тадбири Британия музейи директори Марк Жонс ва ходимлар иштирокида тантанали тарзда ўтказилди.
Жорий йил январь-март ойларида “Тез ёрдам”га мамлакатимиз бўйича жами 3 миллион 111 минг 148 та мурожаат қайд этилди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 2 миллион 205 минг 296 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек сурункали касалликлар – 812 минг 247 та ва туғуруқлар – 19 минг 114 тани ташкил қилди.
Рим шаҳридаги Леонардо Да Винчи халқаро аэропортида «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан йўлга қўйилган Тошкент-Рим-Тошкент йўналиши бўйича учадиган ҳаво қатновларининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА . Тантанали тадбирда Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев, Рим аэропорти (Aeroporto di Roma) Авиация бизнесини ривожлантириш департаменти бошлиғи Федерико Скрибони, «GS Air» авиакомпанияси директори Лука Нардони биринчи рейс амалга оширилиши муносабати билан рамзий тасмани кесдилар.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Республика «Ҳунарманд» уюшмаси бошқарма бошлиғи Жамшид Тиляков маълум қилди. Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар 5 турда туман (шаҳар)ларнинг тоифасига қараб ажратилади: Биринчи «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — 6 ой давомида ажратилади; Иккинчи шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун; Учинчи усталарга — интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун; Тўртинчи ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (1 700 000 сўм); Бешинчи Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача ,(13 600 000) миқдорда субсидия ажратилади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат юритиш, қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини жадал ривожлантириш, ташқи алоқалар географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратиб, иқтисодий дипломатияни кучайтирмоқда. Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар натижасида нафақат яқин қўшниларимиз, балки иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар билан ҳам тенг манфаатли ҳамкорлик юқори поғонага кўтарилмоқда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларига ер участкаларининг сотилиши таҳлил қилинди. Бугунги кунда республикамиз бўйича жами 766 та саноат зонаси фаолият юритаяпти.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 6 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрелга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, жорий йилнинг 10 апрель куни пойтахтдаги 125 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИББ хабар берди.
Пойтахтда юк автомобилларининг ҳаракатланиши 2 кунга тўлиқ чекланади. Бу хақда Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда томорқа ерларига сифатли аутсорсинг хизмати кўрсатиш даражасини таҳлил қилди. Томорқа аутсорсинги — бу томорқадан фойдаланишда ишлаб чиқаришнинг бир қисмини бошқа ихтисослашган ташкилотга бериш орқали сифатга эришиш бўлиб, бундай тизим ривожланган мамлакатларда яхши йўлга қўйилган.
Грузия Парламенти Раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Жорий йилнинг 8 апрель куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Грузия делегацияси билан учрашув ўтказди.
Ҳайит куни жамоат транспорти бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасида Рамазон ҳайити байрамини осойишта ва юқори кайфиятда ўтказишга бағишлаган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.
Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахс афв этилди.
Охирги беш йилда Жиззах вилоятига 4 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар кириб келган. 50 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 861 миллион долларлик экспорт қилинган.
Президент фармонига кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиш куни белгиланган. Булар: — 10 апрел, чоршанба — Рамазон ҳайити куни; — 11 апрел, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни; — 12 апрел, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни; 13 апрел, шанба — барча учун иш куни саналади; 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.
“Рамазон Ҳайити” айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар қилди.
«Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-59-сон, 04.04.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади: — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (Агентлик); — Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида 4 штат бирлигидан иборат бўлган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими (Бўлим); Шунингдек, қуйидагилар киритилади: — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори лавозими; — Ўзбекистоннинг Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Полша ҳамда Япония давлатларидаги дипломатик ва консуллик муассасалари штат жадвалига қўшимча равишда 1 та штат бирлигидан иборат меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими.
Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, бугун кундузи республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 22-27даража, жанубда 30 даражагача бўлади.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи жойларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиш ва ҳал этишда амалий кўмак кўрсатиш, «маҳалла еттилиги» фаолияти, ёшлар билан ишлаш тизмини самарали ташкил этиш ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича хонадонбай ўрганишлар олиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида ўрганишлар олиб борди.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Бугун Тошкент шаҳрига яна янги тўрт вагонли 2 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар қилди.
Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) жамоаси ректор профессор Юсуф Абдуллаев раҳбарлигида Жомбой туманининг чекка қишлоғида жойлашган 36-ўрта мактабга борди. Университет ва мактаб ўртасида имзоланган меморандум бўйича ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади: ОТМ жамоаси мактаб педагогларига таълим жараёнларини такомиллаштиришда методик ёрдам кўрсатади, ўқувчиларга бўлажак касбини танлашида кўмаклашади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.