Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Музокаралар аввалида Ҳукумат Раиси ўринбосари Денис Мантуров давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Остона шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни бугун Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қабул қилди. «Остона шаҳрига ташрифимиз давомида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун шарафдир, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда шу йил январда макроиқтисодий барқарорлик таҳлили бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳамда экофаол ёшлар томонидан Орол денгизи тубида саксовул экиш ишлари бошланди. “Бу йил тузли ва қумли шамоллар ҳосил бўладиган энг заиф жойларда яшил майдонлар яратишни режалаштирганмиз.
Биз журналистлар, фотосуратчилар ва барча мода ихлосмандларини унутилмас Бридал Фашион Шоw 2024 мода намойишида кутиб қоламиз ва бу ерда нафислик ва услуб чинакам ҳаяжонли шоуларнинг гувоҳига айланишади деган умиддамиз. Тадбир Узcард, Фонон, Банк ипак ёли ҳомийлари кўмагида ўтказилади.
Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон ҳудудига кириб келган совуқ ҳаво массаси ўз таъсирини сақланиб туради. Ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3-8о совуқ, шимолда 7-12о совуқ, баъзи жойларда 16о совуққача, кундуз кунлари 19-20 февралда 3о совуқ-2о илиқ, 21-23 февралда 0-5о илиқ атрофида бўлади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Мирзо Улуғбек ва Қибрай туманлари газ таъминоти бўлими масъул шахслари ҳудуддаги газ қувурларига уланиш аҳволини ўз вақтида кўздан кечириб, ўрганиш ишларини олиб бормаганликлари оқибатида “M.O.” МЧЖ раҳбари О.Х. ва бошқалар томонидан “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги ер ости юқори босимли газ қувурига яширинча уланиб, МЧЖ иссиқхонасида табиий газдан яширинча фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 14,2 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Ижтимоий тармоқларда эндиликда жисмоний ёки юридик шахслар, ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига хат билан мурожаат этган ҳолда, ўзлари истаган жойда светофор ўрнатишлари мумкин ва қонунда бунинг учун ҳеч қандай чекловлар йўқлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат бўйича расмий изоҳ берди. Маълум қилинишича, мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.
World Population Review эълон қилган дунё бўйлаб наркотик истеъмол қилиш рейтингида Ўзбекистон 95-ўринни эгаллади. Рейтинг БМТнинг Наркотиклар бўйича Жаҳон ҳисоботи ва ЖССТнинг глобал обсерваторияси маълумотларига таянган ҳолда тузилган.
Маълумки, Олий Мажлис Сенати томонидан республика ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси, жойлардаги муаммоли масалалар ва уларни ҳал этишда ижро органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр мажлисида парламент назорати доирасида ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Самарқанд вилоятида давом эттирди. Ишчи гуруҳига Президент маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ходимлари, вазирлик ва идоралар масъуллари жалб этилди.
Навоий вилоятининг Томди туманида Бирлашган Араб Амирликларининг “Масдар” компанияси томонидан 500 МВт қувватли шамол электр станцияси барпо этилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, ушбу электр станциясининг дастлабки 100 МВт қуввати декабрь ойида ишга туширилган эди.
“Жорий йилда Қозоғистон—Ўзбекистон чегарасида саноат мажмуаси қурилиши бошланади”. Шундай сарлавҳали мақола Қозоғистоннинг “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги сайтида жойлаштирилди.
Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида “Ал-Урз ва ал-Кабаб” номли биринчи ўзбек ресторани очилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 3 759 045 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
2024-йилнинг 21-февралидан 3-мартигача Россияда бўлиб ўтадиган тадбирни экспертлар шундай баҳоламоқда. Жаҳон спорти тарихида биринчи марта Қозонда «келажак ўйинлари»халқаро мултиспорт турнири бўлиб ўтади.
”Пахтакор” клуби собиқ ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Хузестоннинг ”Истиқлол” клуби ўзбекистонлик ҳимоячи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.
Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво туфайли 10 та вилоятдаги 18 та республика автомагистраллари ёпилди, деб ёзди Orda.kz «КазАвтоЖоле» хабарига кўра, республика бўйлаб йўлларда 274 киши ва 181 техника ишламоқда. Абай вилоятида қор ва бўрон туфайли Омск-Майкапшагай йўли ёпилди.
Кеча Мисрдан Тошкентга гепатит C га қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг бешинчи партияси етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларига бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши «Daclatasvir» ва «Sofosbuvir-400mg», В гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилди.
Глиобластома — бош мия саратонининг энг агрессив шаклларидан бири. Ушбу хасталик ҳар йили дунёда 250-300 минг нафар кишида аниқланади.
Кеча, 17 февраль куни Бухородаги ”Газли“ магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли бир нечта газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида қисқа муддатли узилиш кузатилган. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, бунга Бухоро вилоятида кузатилган кучли шамол натижасида юзага келган 110 кВ кучланишли ”L-Газли-1“ ва ”L-Газли-2” электр узатиш тармоқларидаги носозлик сабаб бўлган.
2023 йилнинг декабрь ойи билан солиштирганда Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида тўрт поғона кўтарилган. Мамлакатда январь ойида мобил интернет орқали ўртача юклаб олиш тезлиги 26,97 Мбит/с, юклаш тезлиги эса 11,25 Мбит/с ни ташкил қилган.
Бу ҳақда ДХХ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази хабар берди. 2023 йилда амалга оширилган киберҳужумларнинг географик жиҳатдан тааллуқлилиги таҳлилига кўра, Нидерландия (759,5 мингта), АҚШ (696,6 мингта), Россия (100 мингта), Германия (58 мингта), Ҳиндистон (53 мингта) ва Хитой (51 мингта) ҳудудидаги IP-манзиллардан энг кўп киберҳужумлар уюштирилганлиги кузатилган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистон автомобиль бозорида ижобий динамика кузатилмоқда. Энг катта ўсиш 7 фоизга фойдаланилган автомобиллар сегментида, энг кам ўсиш янги маҳаллий енгил автомобиллар сегментида 1 фоизга, электромобилларга қизиқиш эса 7,8 фоизга сезиларли даражада камайди.
“Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони билан Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. ️Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш ҳамда аҳолининг барча қатламлари соғлом ва фаол ҳаёт кечириши учун табиий, молиявий ва моддий ресурслардан фойдаланишнинг самарали иқтисодий ва экологик бошқарув тизимларини жорий қилиш Стратегиянинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси сотувда «VIPS-MED» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган, оғиз орқали юбориш учун суспензия тайёрлаш кукуни шаклидаги «Bar-VIPS» препаратининг сертификатлаштирилмаган 520723 серияси аниқланганлиги ҳақида хабар беради. Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича, марказ лабораториясида мазкур дори воситасининг сифати текширилмоқда.
Жиззах вилоятида 1 мартдан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари нархлари аҳоли учун 4000 сўмгача оширилмоқда. Чиқинди хизмати нархи эса аҳоли учун 6000 сўмгача кўтарилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. Ташриф давомида қатор манфаатли келишувларга эришилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерларни фуқаролик муомаласига киритиш билан боғлиқ ҳолатни таҳлил қилди. 2022-2023 йиллар давомида “Ерхусусийлаштириш” ААТ орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан жами 56 988 та мурожаат давлат хизматлари маркази ёки ягона интерактив давлат хизматлари порталига (my.gov.uz) ўзига тегишли ер участкаларини хусусийлаштириш учун тақдим этилган.
2024-йилнинг январь ойида 2023-йилнинг декабрь ойидагига нисбатан Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонларнинг ижара нархларида ўртача 0,2% тушиш ҳамда тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг ижара нархларида 0,5% ўсиш кузатилди. Ўртача таъмирланган 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари 2023-йилнинг декабрь ойидагига нисбатан ўртача 1,2% га пасайиб, 395 АҚШ долларини, 2 хонали хонадонларнинг ижара нархлари эса 0,2% га арзонлаб (442 доларни) ташкил этган, лекин шундай 3 хонали уйларнинг ижара нархлари 0,1%га (516 доллар) ҳамда 4 хонали уйларнинг ўртача ижара нархлари 0,4% га (597 доллар) ошган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.