Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди

Амманда давом этаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида юнон-рум кураши беллашувлари якунланди. Иккинчи кун натижаларига кўра ҳамюртларимиз иккита кумуш медални қўлга киритишди:Алишер Ғаниев (-60 кг)Абдулло Алиев (-72 кг)Шу тариқа, жамоамиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади!

Мулоҳаза: Ўзбекистон маҳаллий ҳокимият органларини ислоҳ қилишнинг қайси моделини танлайди?

Ўзбекистонда бўлғуси маҳаллий бошқарув ислоҳотларининг асосий концептуал масаласи — бу ўзгаришларга асос бўладиган моделни танлаш. Хорижий тажрибалар, шунингдек, «Ўзбекистон-2030» стратегиясининг мақсадлари маҳаллий бошқарув тизимида ўзини ўзи бошқариш тамойилларини кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Шаҳарсозлик қонунчилигининг одам ўлимига сабаб бўлган бузилиши учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Янги қонун шаҳарсозлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жазони кучайтиради. Ўлим ёки оғир оқибатларга олиб келган тақдирда, айбдор деб топилган шахслар беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Тошкент вилоятида ҳарбий хизматда ҳалок бўлган хизматчиларнинг оила аъзоларига ойлик нафақа тўланади

Вилоят ҳокими мазкур нафақалар учун бюджетдан салкам 400 млн сўм ажратди. Тошкент вилоятидаги ҳарбий хизматда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзоларига 2025 йил давомида ҳар ойда тўланадиган нафақа пуллари ажратилади.Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.

Ҳайит байрами кунлари Тошкент метросининг иш вақти жадвали маълум қилинди

Рамазон Ҳайити айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин ҳаракатни бошлайди. "Тошкент метрополитени" ДУК Матбуот хизмати хабарига кўра, айём муносабати билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти қуйидаги тартибда амалга оширилади:  30 март Рамазон Ҳайити айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди ва поездлар ҳаракати интервали шанба куни учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.

Андижонда алиментдан қарздор бўлган ота уйидаги "шифер" ортига яширинган ҳолатда топилди — видео

Унга нисбатан суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан алиментдан қарздор фуқаро ўз уйининг қурилиши тугалланмаган ҳудудида "шифер" ортига яширинган ҳолатда топилди.

Нурсултон Рўзибоев ўзбек жангчиларини Octagon лигасини бойкот қилишга чақирди

UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ўзбекистонлик спортчиларини Қозоғистоннинг Octagon лигасида қатнашмасликка чақирди. Бу ҳақда “Sportnews.kz” хабар бермоқда.

Хоккей. «Ҳумо» сериядаги бешинчи ўйинда ютқазди ва фарқ қисқарди (видео)

Қозоғистоннинг Ўскемен шаҳрида «Торпедо» ва «Ҳумо» хоккей клублари ўртасидаги ярим финал сериясининг бешинчи баҳси бўлиб ўтди.Меҳмон жамоа учрашувни фаол бошлаган бўлса-да, «Торпедо» футболчилари биринчи бўлимда устунликка эришишди.

Президент корхоналарда энергия сарфи самарадорлигини ошириш ва йўқотишларни камайтиришни буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев 26 март куни энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.Давлат раҳбари матбуот хизматининг қайд этишича, энергия истеъмолининг энг катта улуши иқтисодиёт тармоқлари — айниқса, кўпчилиги аввалги даврларда қурилган, замонавий экологик талаблар ва энергия самарадорлиги меъёрларига жавоб бермайдиган саноат корхоналарига тўғри келади.

Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас 27 мартда Ўзбекистонга келади

27 март куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон иштирокида бўлиб ўтадиган 20-Европа Иттифоқи — Марказий Осиё вазирлар йиғилишига иттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас раислик қилади. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати хабар берди.

Янгиланган WBO рейтингидан 4 боксчимиз жой олди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди: Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) 3-ўриндан жой олди; Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) 7-ўринни эгаллаб турибди; Исроил Мадримов (суперўрта вазн тоифаси -69,9 кг) 9-ўринга жойлаштирилди; Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) 10-ўринга жойлашди.

Ёш дзюдочилар Бобоновга «чақирув» ташлашди

Дзюдо бўйича сўнгги икки “Катта дубулға” турнирларининг якунига кўра ўзбек спорти учун муҳим бир фактга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Тошкент ва Тбилиси шаҳарларида ўтган мусобақаларнинг -90 кг вазн тоифасида кечган баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар Шаҳзодхўжа Шарипов ва Умар Бозоров олтин медални қўлга киритишди.

Мессининг тансоқчиси Логан Полни жангга чақирди

"Интер Майами" форварди Лионель Мессининг қўриқчиси Яссин Чуеко ютубер Логан Полга чақирув ташлади. "Менга қара, Логан.

“Эҳтиёт бўлинг, мен йўлга чиқдим” — Баҳодир Жалолов Александр Усик билан жанг қилмоқчи

Ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов супер оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони украиналик Александр Усикга қарши рингга чиқишни хоҳлаётганини маълум қилди. Бу ҳақида The Ring нашрига таяниб sports24.kz хабар берди.

Расман: Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси аниқ бўлди

Ўзбекистонликлар учун Рамазон ҳайти муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди. Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида президент қарори қабул қилинди.  Қайд этилишича, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатида 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга вақтинча ёпилади

Таъкидланишича, ушбу кўчанинг инфратузилмасини ўзгартириш ва 7/24 ишлайдиган кўчага айлантириш режалаштирилган. Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманидаги "Ўзбекистон овози" кўчаси 7/24 кўчага айланмоқда.

Ҳамюртларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади!

Бугун АҚШнинг Бостон шаҳрида фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Ушбу мусобақа Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим турнирлардан бири ҳисобланади.

Спорт курашлари. Ўзбекистон Осиё чемпионатининг илк кунини учта олтин медаль билан бошлади

Иорданияда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бошлангани ҳақида маълум қилган эдик. Қувонарлиси, мусобақанинг дастлабки кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.

Ўзбекистоннинг Сан-Маринодаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Сан-Маринога тайинланган биринчи элчиси Абат Файзуллаев мазкур давлат раҳбарлари — капитан-регентлар Франческа Чиверкья ва Далибор Риккардига ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Тантанали маросимда мамлакат ташқи ишлар вазири Лука Беккари Ўзбекистон ва Сан-Марино ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни, жумладан, ушбу мамлакатга биринчи элчининг тайинланишини юқори баҳолади.

Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди

ДХХ мазкур мансабдор шахс доимий равишда тамагирлик йўли билан пора олиб келганини аниқлади. Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги ифторликда иштирок этди (фото)

Қуръони каримдан тиловат қилиниб, Ўзбекистонда фаровонлик, меҳр-оқибат барқарор бўлишини сўраб, дуолар ўқилди. Тадбир аввалида давлат раҳбари халқимизни ва жамики мусулмон умматини муборак Рамазон ойи билан яна бир бор табриклади.

Самарқандда йўлнинг ўртасида чўмилган эркак 10 суткага қамалди — видео

У тармоқдаги саҳифасига ёмғир сабаб йўллардаги "яма"ларда одамлар ҳам чўмилиши мумкинлиги айтиб, видео жойлаган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда йўлнинг ўртасида бир эркакнинг чўмилгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади

2027 йилгача олтита ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган. Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарорлари қабул қилинди Қарорларга кўра, мазкур ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига замонавий ечимлар ва технологияларни жорий этиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади ҳамда соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилади.

Амманда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бошланмоқда

Бугун Иорданияда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олади. Мусобақани юнон-рум кураши усталари бошлаб беришади.

Самарқанд вилоятида ичимлик суви тарифлари оширилади

Янги тарифлар кейинги ойдан кучга киради. 1 апрелдан Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар жорий этилади.

Самарқандда 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув нархлари оширилади

1 апрелдан Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар жорий этилади, деб ёзмоқда Spot. Бу бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан 24 мартда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги нархлар тасдиқланган.

2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигининг ривожланиши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалигининг сўнгги 5 йилдаги ривожланишини таҳлил қилди. 2024-йилда республикада ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 444,6 триллион сўмга етди ва 5 йил ичида 18,5 фоизга ўсди.

Қозоғистонлик эркак судда адвокат сифатида ChatGPT’дан фойдаланиб, ютиб чиқди — видео

У ўзига келган йўл ҳаракати қоидабузарлиги бўйича жарима ҳақида судга мурожаат қилган ва сунъий интеллект ёрдамида ютиб чиққан. Қозоғистонлик эркак йўл ҳаракати қоидаларини бузиш тўғрисидаги келган жарима бўйича судда ChatGPT ёрдамида ютиб чиқди.

Тошкентнинг беш туманида уч кун иссиқ сув ўчирилади

Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Юнусобод, Чилонзор ва Учтепа туманларида 27 мартгача кун давомида иссиқ сув ўчирилади. 2025 йилнинг 25, 26, 27 март кунлари иссиқлик тармоқларининг максимал ҳароратга чидамлилиги синовдан ўтказилади.

Тошкент вилоятида «Nexia-2» тўлиқ ёниб кетди

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида «Nexia-2» автомобили ёниб кетди. Вилоят ИИББ матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.