Ниш-2025. Навбаҳор Ҳамидова бугун финалда жаҳон ва олимпиада чемпионига қарши жанг қилади

Сербияда давом этаётган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, ушбу босқичга -66 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова етиб келган.

Пойтахтда уй-жой ижара бозори: ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди. Пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари 2024-йилнинг ноябрь ойидан бери арзонлаб келаётган бўлса, тўлиқ таъмирланган 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархларида кўтарилиш кузатилди.

Гандбол: Ўзбекистон U-19 жамоаси АҚШлик тенгдошларини мағлуб этди

Косовонинг Приштина шаҳрида гандбол бўйича U-19 ўсмирлар ва U-21 ёшлар жамоалари ўртасида ўтказилаётган Халқаро гандбол федерацияси (IHF) кубоги қитъалараро босқичининг гуруҳ ўйинлари доирасидаги навбатдаги баҳслар бўлиб ўтди. U-21 биринчилигининг “Б” гуруҳида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Руанда жамоаси билан куч синашди.

«Иссиқликтаъминоти» АЖ ташкил этилади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади ҳамда вазирликка иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш юкланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади ҳамда вазирликка иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишни юкланади.

Хоразм вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Полковник Абдумажид Шермуҳаммедов Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон хусусий боғчаларида битта болага кўрсатиладиган хизматнинг нархи ўртача қанча?

Хусусий мактабгача таълим ташкилотлари хизмат нархлари бўйича ўтказилган халқаро тадқиқот натижаларига кўра Ўзбекистон 127 мамлакат ичида 62-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Ranking» хабар қилди.

Илғор сунъий интеллектлар нимада кўпроқ адашмоқда?

Сунъий интеллект (СИ) моделлари турли хил мураккаб вазифаларни бажара олишига қарамай, оддий кўникмаларда ҳали ҳам қийинчиликларга дуч келмоқда. Эдинбург университети олимлари томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳатто илғор алгоритмлар ҳам аналог соатлардан вақтни аниқ ўқиш ва календарь бўйича ҳисоб-китоб қилишда кўплаб хатоларга йўл қўймоқда.

Ниш-2025. Навбаҳор Ҳамидова ЖЧ финалига чиқди!

Ниш шаҳри (Сербия) мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Тўрт нафар ватандошимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтирилди.

Ўзлаштириши юқори бўлган ижтимоий тоифадаги талабаларга фоизсиз таълим кредити берилади

Ўзлаштириши юқори бўлган ижтимоий тоифадаги талабаларга фоизсиз таълим кредити берилади. Ҳукумат қарорига кўра, белгиланган тоифадаги талабалар учун 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (ГПА) 3,5 ва ундан юқори бўлган талабаларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити ажратилади.  Бундай имтиёз бериладиган тоифалар рўйхати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Абдумажид Шермухамедов Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Абдумажид Шермухамедов Мавлянович Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Самарқанддаги кутубхонада ёнғин содир бўлди

Кеча, 14 март куни соат 22:50 да Самарқанд шаҳри Шоҳруҳ Мирзо кўчасида жойлашган кутубхонада ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган.

Расман: Наоя Иноуэ 4 йиллик танаффусдан кейин АҚШда жанг ўтказади

Иккинчи энг енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ (29-0, 26 КО) ҳамда америкалик Рамон Карденас (26-1, 14 КО) ўртасидаги жанг расман эълон қилинди. Чемпионлик жанги 4 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arena мажмуасида бўлиб ўтади.

Қўқонда "103" машинасида ўтин ташилди

Ҳолат тафсилотлари очиқланиб, расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қўқонда ТТЁ машинасида ўтин ташиётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

«Ҳумо» ярим финалнинг илк ўйинида ютқазди (видеошарҳ)

14 март куни "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон чемпионати плей-офф босқичи ярим финал сериясининг биринчи ўйинини ўтказди. Жамоамий Усть-Каменогорск шаҳрида "Торпедо" клуби меҳмони бўлди.

Ўзбекистон ва Россия ЖСТ бўйича «ҳал этилмаган масалалар»ни муҳокама қилди

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасида Ўзбекистон ва Россия бозорга чиқиш бўйича музокаралар олиб борди. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов LinkedIn’да маълум қилди.

UFC россиялик жангчини ростердан чиқариб ташлади

UFC'нинг ўрта вазн тоифасида (84 кг) жанг қилган рус-арман жангчиси Армен Петросян UFC ростеридан чиқарилди. Унинг промошеун билан шартномаси якунланди.

Шавкат Мирзиёев Россия Давлат думаси раисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 14 март куни Россия Федерал мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володинни қабул қилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Учрашув аввалида меҳмон давлат раҳбарига РФ президенти Владимир Путиннинг саломини етказди.

Тошкент шаҳрининг барча туман йўлларини таъмирлаш учун 12 млрд сўм ажратилади

Кўрсатилган мақсадлар учун ҳар бир туманга 1 млрд сўмдан ажратилади. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахтнинг барча туманларидаги йўлларни таъмирлаш учун Шаҳарни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан 12 млрд сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Қарши шаҳри қарийб 2 баробар кенгайтирилади

Қашқадарё вилояти марказига Косон, Қарши ва Кўкдала туманларидан қарийб 8 минг гектар ер майдони берилади. Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Қарши шаҳрининг бош режасига кўра, Қашқадарё вилояти маъмурий маркази яқин йилларда Косон, Қарши ва Кўкдала туманлари ерлари ҳисобига 7 минг 767 гектарга кенгайтирилади.

Поезд йўловчиларининг багажи ва валютасини текшириш энди 1,5 дақиқа вақт олади

Поезд йўловчиларининг багажи ва валютасини божхона кўригидан ўтказишнинг янги тартиби белгиланди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк ва Транспорт вазирлигининг "Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қўшма қарори қабул қилинди.

ДХХ бир неча давлат ташкилотлари ходимларини пора олаётганда қўлга олди (видео)

Қўлга олинганлар орасида “Фарғона сув таъминоти” АЖнинг муқаддам судланган инспекторлари, “Энергосавдо” корхонаси муҳандиси, туман кадастр бўлими бошлиғи ҳам бор. Қайд этилишича, “Фарғона сув таъминоти” АЖ Қўқон шаҳар бўлимининг муқаддам судланган 2 нафар инспектори ўз хизмат вазифаларидан фойдаланиб, Қўқон шаҳрида маҳаллий қурилиш фирмаси барпо этаётган янги кўп қаватли уйлардаги жами 555 та хонадонга ичимлик суви учун ҳисоблагич ўрнатиш, шахсий карточка очиш, сертификат қилиб бериш ва бошқа хизматлар эвазига 51 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аёллар терма жамоамиз жаҳон чемпионатларидаги натижасини янгилади!

Сербияда давом этаётган Жаҳон чемпионати доирасида бугун чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Якунларга кўра, 4 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмасини ҳал этишди.

Тошкентда рухсат этилмаган жойларга чиқинди ташлаш бўйича рейдлар давом этмоқда

Экологлар томонидан бир кунда салкам 11,5 миллион сўм жарима солинган. Экология вазирлиги хабарига кўра, 12 март куни ўтказилган рейд давомида пойтахт ҳудудида бир куннинг ўзида чиқинди ташлаш билан боғлиқ 16 та ҳуқуқбузарлик аниқланди.

Ўзбекистон ва Франция икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтарди. Асосийлар

12 март куни Париж шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди. Ўзбекистон ТИВ ва Елисей саройи ҳужжат матнини ўзбек ва француз тилларида эълон қилди.

Талабалар учун футбол ҳакамлиги бўйича семинар ташкил этилди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида талабаларни футбол ҳакамлигига жалб қилиш ва ўқитиш бўйича семинар ўтказилди. Семинар давомида талабаларни ҳакамлик, таҳлил ва мураббийлик курсларига жалб қилиш, шунингдек, университетда махсус ўқув дастурларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди

Францияга давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Суҳбат аввалида давлат раҳбари пойтахт мэрини ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади, шунингдек, Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилгани учун миннатдорлик билдирди.

Ёш слаломчиларимиз Осиё чемпионатида олтита медаль қўлга киритишди

Таиланднинг Паттая шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича U-18 ва U-23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ўзбекистон ва Франция ўртасида дўстлик гуруҳлари иши қайта тикланиши мумкин

Шавкат Мирзиёев 13 март куни Париж шаҳридаги Бурбон саройида Франция Миллий мажлиси раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Қайд этилишича, мулоқотда икки давлат ўртасидаги парламентлараро алмашинувни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ниш-2025: Кечаги баҳсларда 4 ғалаба ва бир мағлубият. Бугун 8 боксчимиз жанг қилади

Ниш шаҳри (Сербия) мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Ҳамюртимиз Нигина Ўктамова яна бир ажойиб жанг ўтказди ва бу гал кубалик рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратишга эришди.

Футбол агенти ўз таклифи билан чиқди

Алексей Сафоновнинг агенти мухлислар учун стадионлардан тўсиқларни олиб ташлашни таклиф қилди. "Стадионларимиз трибуналаридаги панжараларни олиб ташлашимиз керак.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.