Яримўрта вазн тоифасида ўтказилиши керак бўлган Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги жанг расман бекор қилинди. Ушбу тўқнашув 29 июнь (бизда 30 июнь тонги) куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 303 турнирининг марказий жанги бўлиши керак эди.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳамда америкалик собиқ Bellator промоушени чемпиони Майкл Чендлер ўртасидаги жанг ўтказилмайди. Бу ҳақда шахсан UFC раҳбари Дана Уайт ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.
Маълумки, Халқаро спорт кенгаши (CISM) бир нечта спорт турлари бўйича мунтазам равишда турли даражадаги мусобақалар, хусусан жаҳон чемпионатларини ўтказиб келмоқда. Жумладан, ташкилот томонидан шу кунгача дзюдо бўйича 41 та жаҳон чемпионати ташкил этилганди.
23 карра Олимпиада чемпиони америкалик Майкл Фелпс тасвири туширилган саккизта расмдан иборат коллекция 2 миллион долларга сотилмоқда. TM3 Sports маълумотларига кўра, “Олтин саккизлик” деб номланган саккизта расм тўплами Фелпснинг 2008-йилги Пекин Олимпиадасида қўлга киритган саккизта олтин медалини англатади.
22 июнь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган UFC турнирининг асосий жангида россиялик жангчи Икрам Алискеров БАА вакили Ҳамзат Чимаев ўрнини эгаллайди. Чимаев соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли австралиялик Роберт Уиттакерга қарши жангда қатнаша олмайди. Чимаев ва Уиттакер ўртасидаги жанг 22 июнь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган UFC Saudi Arabia турнирининг асосий сарлавҳаси бўлиши керак эди.
“CAMC Engineering” компаниясининг Бош директори билан Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш жараёни муҳокама қилинди. Айни кунларда Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси Бош директори Ли Хайсин Тошкентда меҳмон бўлиб турибди.
Россиянинг мурожаатлари бўйича қарор кўриб чиқилади. Пекин Олимпиадасида фигурали учиш бўйича жамоавий турнир якунланганига 857 кун бўлди.
Парвозлар ҳар куни Airbus 320 русумидаги самолётларда амалга оширилади. Жорий йил 17 августдан бошлаб Ҳиндистоннинг "IndiGo" авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширмоқда.
Россиянинг Қозон шаҳрида старт олган БРИКС ўйинларининг биринчи куни Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли бошланди. Ҳамюртларимиз кун давомида 1 тадан олтин ва кумуш, 4 та бронза, жами 6 та медаль жамғаришга муваффақ бўлишди.
Сунарио Картадината 2019 йилдан буён Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Кеча, 13 июнь куни Индонезиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сунарио Картадината 74 ёшида Тошкентда вафот этди, дея хабар бермоқда Элчихона Матбуот хизмати.
Россиялик фигурали учувчилар сўнгги Олимпия ўйинларининг жамоавий турнирида бронза медалга сазовор бўлишганди. Камила Валиеванинг иши ниҳоясига етди - россиялик фигурали учувчи тўрт йиллик дисквалификацияга учради ва у қўлга киритган мукофотларнинг аксариятидан маҳрум бўлди.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ижроия қўмитаси 2030-йилги қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказиладиган жой сифатида Франциянинг Алп тоғларини, 2034-йилги мусобақа жойи сифатида Солт-Лейк-Ситини танлади. Якуний қарор ХОҚнинг июль ойидаги сессиясида қабул қилинади.
Ўзбекистон делегацияси Қозон шаҳрида старт олган БРИКС ўйинларининг илк кунидаёқ дастлабки медалини қўлга киритди. Унга синхрон сузувчимиз Диана Онкес муаллифлик қилди.
Бугун Россиянинг Қозон шаҳрида VI "БРИКС" халқаро спорт ўйинлари старт олди. 23 июнга қадар давом этадиган ушбу комплекс мусобақада дунёнинг 90 давлатидан 4 500 нафардан зиёд спортчи 29 спорт тури бўйича медаллар учун баҳс олиб боради.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор жароҳати борлигини тасдиқлади.Энг қизиғи, у Майкл Чендлерга қарши жанги шу сабаб билан ўтказилмаслиги мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.
Машҳур америкалик аралаш яккакураш жангчиси Майкл Чандлер ирландиялик Конор Макгрегор билан жанги бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида пост чоп этди. “Ғийбатчилар гапиришига йўл очинг.
Ҳуқуқ-тартибот органи ходими қўлга олинди. У товламачиликда айбланмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Нукус судида тўй кортежида $200 учун пойга ўйнаган автомашина эгалари ва куёвболага нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бугун, 13 июнь куни Қорақалпоғистонда тўй кортежида $200 учун пойга ўйнаган 9 та автомобиллар жарима майдончасига қўйилгани ҳамда ушбу автомашиналар ҳайдовчиларига нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан ҳужжатлар йиғиб олиниб, Жиноят ишлари бўйича Нукус судига юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
Футбол бўйича ёшлар ўртасида 2025 йил ўтказиладиган Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди. Куала-Лумпурда ўтказилган маросимда Ўзбекистон терма жамоаси «B» гуруҳидан ўрин олди.
Марказий банк бошқаруви 13 июндаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея президенти Юн Сок Ёл рафиқаси Ким Гон Хи билан биргаликда 13-15 июн кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот котиби хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Сергели машина бозори яқинида юк машиналари ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди. Пойтахт ФВБ олат юзасидан расмий маълумот берди.
Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Нарпай туман бўлими давлат инспекторлари томонидан туманда дарахтлар кесилиши билан боғлиқ вазият ўрганилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар қилди.
20 ва 24 ёшли йигитлар телефони орқали етти ойдан буён “Binance” платформасида крипто-актив сотиб келишган. Суд уларга жазо тайинлади.
Яккасарой туманидаги икки кўчада автомобиллар ҳаракати вақтинчага чекланади. 15 июнь, шанба куни “Ёшлар ойлиги” лойиҳаси доирасида “Автомобилсиз кун” веломарафони ташкил этилади, деб хабар бермоқда Яккасарой тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Улар фуқароларни маълум бир ҳақ эвазига виза ҳужжатларини тайёрлаш ва Саудия Арабистонига "Ҳаж" зиёратига юборишни ваъда қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ҳудудларда "Ҳаж" зиёратига ноқонуний юбориш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тезкор тадбирлар ўтказилди.
Куёв бола бириничи бўлиб келган автомобиль эгасига $200 ваъда қилган. Шундан сўнг, кортеждаги машиналар ўртасида тартибсизлик юзага келган.
Таъмирлаш ишлари туфайли Учтепа, Яккасарой, Миробод, Юнусобод ва Янгиҳаёт туманларининг қатор ҳудудларига бугун, 13 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” хабар бермоқда.
Ушбу қўшимча поездлар Қурбон Ҳайити арафасида 3 кун йўловчиларга хизмат қилади. Қурбон Ҳайити муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 15, 16, 17 июнь кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати.
2023 йилда ўзбекистонликлар 450 миллион доллардан ортиқ харидларни муддати тўлов асосида амалга оширишди ва мамлакатнинг миллионлаб аҳолиси учун муддатли тўлов сервислари оилавий бюджетни бошқаришнинг таниш ва қулай усулига айланди. Муддатли тўлов туфайли болани мактабга тайёрлаш, таъмирлаш ёки янги компьютер сотиб олиш оилавий бюджет учун оғир юк бўлиб қолмайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.