25 ёшли йигит ўзига нотаниш бўлган аёлнинг турли жойларидан қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган. Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди.
Нукус шаҳрида жойлашган кўзи ожизлар махсус кутубхонасининг маъмурий биносини янгидан қуриш ва жиҳозлаш бўйича амалга оширилган қиймати 10,4 млрд сўмлик пудрат ишлари ўрганилганда, жами 530,4 млн сўмлик ишлар ҳақиқатда бажарилмаган бўлсада, ҳисоботларга қўшиб ёзиш йўли билан бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Ачинарлиси, кутубхонани жиҳозлаш мақсадида ажратилган 2 та «брайл» принтери учун 90 млн сўм ва 1 та овоз ёзиш студияси учун 50 млн сўм маблағлар ҳам ўзлаштириб юборилгани оқибатида кўриш қобилиятида нуқсони бор шахсларни қорақалпоқ тилида зарур адабиёт ва аудио материаллар билан таъминлаш имкони чекланган.
Парижда ўтказилган WomenInTech Global Жаҳон технология ҳамжамиятининг халқаро саммити бўлиб ўтди. Унда илк бор Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.
ФВВ Зангиотада содир бўлган воқеа тафсилотларини маълум қилди. ФВВ хабарига кўра, 2024 йилнинг 13 май куни соат 16:58 да Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ҳаракат” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ушбу уй эгасининг 2 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Jurabek Laboratories асосчиси Мунира Кариева 18 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган ўғли Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариевни озод қилиш бўйича судга таклиф берди. Хусусан, жорий йилнинг февраль ойида "Док-1 Макс" иши бўйича 23 нафар судланувчига якуний ҳукм ўқилгани, Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев ЖКнинг 186-3-моддаси 4-қисми "а", "б" бандлари ва 209-моддаси 2-қисми "а" бандлари билан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 18 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ака дўстлари билан бориб, укасини урган йигитни дўппослади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Иссиқлик электр станциялари ва марказларида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида жами 53 та объектда, шу жумладан, 14 та энергоблок, 28 та қозон қурилмаси, 7 та буғ-газ қурилмаси, 3 та газ-турбина қурилмаси ва 1 та турбогенераторда мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Бу ҳақда “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Мактабгача таълим агентлиги ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ тумани "Ифтихор" маҳалласидаги Тол кўчасида жойлашган "Зукко Болажон" ОНМТТда тарбияланаётган 15 нафар болани битта Damas'га солиб, қабристонга олиб борилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Жорий йилнинг суғориш мавсумида Қозоғистон Ўзбекистон орқали «Дўстлик» каналидан 922 миллион кубометр сув олади. Бу ҳақда Қозоғистон Сув хўжалиги ва Ирригация вазири Нуржан Нуржигитов давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг 86-йиғилишида маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевга мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди. Давлатимиз раҳбари бу ҳақда ўтган йили 20 декабрь куни Рақамли технологиялар вазирлигига ташрифи чоғида топшириқ берган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Хитой делегацияси раҳбари Ўзбекистон етакчисига ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Британиялик боксчи Тайсон Фьюрининг отаси Олександр Усик жамоаси аъзосига бош билан зарба берди.Украиналик боксчи жамоаси аъзоларидан бири Тайсоннинг отасини уришга урингач, Жон Фьюри унга боши билан зарба берди.
Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 12 май санасида ўтказди.Ушбу жангдан ўзбекистонлик спортчи 40 минг АҚШ доллари ишлаб топди.
Мониторинг натижалари 10 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, бодрингнинг нархи 49,0 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 24,5 фоиз, картошканинг нархи 16,9 фоиз, олманинг нархи 16,7 фоиз, карамнинг нархи 14,6 фоиз, тухумнинг нархи 11,7 фоиз, қизил сабзининг нархи 8,3 фоиз, помидорнинг нархи 6,3 фоиз, товуқ гўштининг (филе) нархи 4,9 фоиз, шакарнинг нархи 3,6 фоиз пасайган.
Чорраҳадан ўтаётган 30 йиллик тажрибага эга "КамАЗ" ҳайдовчиси велосипеддаги 6 ёшли болакайни уриб кетди. Бола вафот этди.
Судланувчи кечқурун бесабаб 49 йиллик аёлини сеҳр-жоду қилаётганликда айблаб, уни ваҳшийларча ўлдирди. Суд ҳужжатларига кўра, ҳодиса 2023 йил 16 декабрь куни содир бўлган.
Маълумотларга кўра, Қўшработ туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро Н.Х. гиёҳвандлик воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган.
Ўзбекистон бош консули Шерзод Абдуназаров Туркия Футбол федерацияси президенти Мехмет Буюкекши билан музокара ўтказди. Мулоқот чоғида Туркия Футбол федерациялари ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ўртасидаги алоқаларни янада жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
39 ёшли эркак самолёт бортида маст холда жамоат тартибини бузиб, йўловчилар тинчлигини бузган ва аэропорт ходимларини ҳақорат қилган. UzNews.uz'нинг аэропорт хавфсизлик бошқармасидаги манбасига кўра, 12 май куни соат 15:40 да “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортида SU-1873-сонли “Тошкент-Москва” рейси орқали учиб кетадиган Россия фуқароси 1985 йилда туғилган М.А.
2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бишкек, Остона, Душанбе, Уфа, Туркистон ва Краснодар шаҳарлари билан автобус йўналишлари очилиши режалаштирилган. 2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати. Режалаштирилаётган қатновлар қуйидагилар: — Самарқанд – Бишкек;— Бухоро – Бишкек;— Бухоро – Остона;— Самарқанд – Туркистон;— Бухоро – Туркистон;— Шаҳрисабз – Туркистон;— Самарқанд – Душанбе;— Бухоро – Душанбе;— Тошкент – Уфа;— Тошкент – Краснодар.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Осиё хотин-қизлари форумида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган «БМТ Аёллар» тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Белен Санс Луке билан музокара ўтказди. Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорлиги муносабатлар тарихида энг юқори даражага кўтарилгани алоҳида қайд этилди.
Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари иштирокчилари учун навбатдаги “Seeds for the Future” таълим лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 5 кишининг ўлимига олиб келган ЙТҲ содир бўлди. Автоҳалокатдан сўнг олинган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда, 31,7 минг нафарга ёки 2,1 фоизга юқори.
Бокс бўйича терма жамоамиз яна бир халқаро мусобақада иштирок этади.13-19 май кунлари Қозоғистон давлати Астана шаҳрида анъанавий “Элорда кубоги” халқаро турнири бўлиб ўтади.
Польша пойтахти Варшава шаҳрида бўлиб ўтган Superbet Poland 2024 турнири якунланди. Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.