Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда боғча тарбиячиси ёш болани ургани акс этган видео тарқалди.
40 нафар ошпаз томонидан тайёрланган паловга 1 тонна гўшт ва 2 тонна гуруч солинди. Андижон вилоятининг Избоскан туманида 8 тонналик ош тайёрланди.
Уйлар, офислар, қаҳвахоналар ва кўчаларни ўзининг роҳатбахш ифори билан тўлдирадиган турк қаҳваси, турк анъаналарининг ажралмас бўлагидир ва Туркияга саёҳатингиз давомида синаб кўришингиз керак бўлган энг ёқимли тажрибалардан биридир. Туркияда турк қаҳваси одамларни бир-бирига яқинлаштирадиган ва уларнинг ижтимоийлашувига ёрдам берувчи муҳим омиллардан биридир.
10 нафар шахс таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.
Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши сабаб аҳолига биринчи навбатга газ етказиб берилади. Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 4 декабридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан соат 15:00 га қадар белгиланди.
18-64 ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг ярми оғир вазнга эга, 20 фоизи эса семириб кетган. Санитария-эпидемиологик фаровонлик ва аҳоли саломатлиги қўмитасининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда ўтказган тадқиқоти натижаларига кўра 18-64 ёшдаги аҳолининг ярми ортиқча вазнга эга ва уларнинг 20 фоизи семизликдан азият чекмоқда.
Бакалавриатга, магистратурага анъанавий ва супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинган биринчи босқич талабаларига контракт тўлаш муддати узайди. 1-курс ва ўқишни кўчиришга тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 25 декабрга қадар узайтирилди.
У Қирғизистонга қочиб ўтмоқчи бўлган пайтида қўлга олинган. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давомида “Бахти Ташкентский” лақабли Қудратуллаев Бахтиёр Запаровичга яқин жиноий алоқаси бўлган Фарғона шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган, Халилов Достон Холбўта ўғли қўлга олинган.
Рейд тадбири давомида электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, майнинг фермаси ташкил қилган шахс ушланди. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишларнинг олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиқди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиқди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Самарқанддаги дайди ҳайвонларни ушлаш хизматига тушиб қолган ярадор тулки ўлган. Тахминларга кўра, унинг юраги итларнинг вовуллашига дош беролмаган.
СЭС қўмитаси раиси биринчи ўринбосари "янги пандемия" деган миш-мишлар асоссиз эканини таъкидлади. СЭС қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистондаги барча юқумли касалликлар шифохоналарида беморлар учун ўрин-жой ва зарур дори-дармонлар захираси яратилган.
Қўшимча қатнов байрам кунлари йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 8-9 декабрь кунлари 767/768-сонли ва 10 декабрь куни 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Aфросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сергелида бир аёл зўрлаб, ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
"Бахти Ташкентский" номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев иккита модда билан айбланиб ушланди. Қўлга олинганлар орасида яна икки нафар шахс ҳам бор.
Бугун Қатар пойхтахти Доҳа шаҳрида Халқаро оғир атлетика федерациясининг (IWF) Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидан яқин келажакдаги мусобақалар мезбонларини аниқлаш ҳам ўрин олган эди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ярим марафон бўйича миллий рекорд соҳиби Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида (42 км, 195 метр) Париж-2024 Олимпиада нормативини бажаришга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз Испанияда ўтган нуфузли «Valencia Marathon Trinidad Alfonso» мусобақасидаги натижаси орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Марказий Осиёнинг беш мамлакати президентлари СОР28 иқлим саммитида ўз баёнотлари билан иштирок этди. Улар иқлим ўзгаришининг минтақага салбий таъсири ҳақида гапириб, биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.
Бугун Англиянинг Манчестер шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича якуний Гран-при турнирининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилади. Ушбу кун дастурида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси медаллар учун жанг қилади.
"Салимбойвачча" номи билан Салим Абдувалиев Тошкентдаги уйидан ушлаб кетилди. 1 декабрь куни кечқурун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус бўлинмалари томонидан "Салимбойвачча" номи билан билан танилган Салим Абдувалиев қўлга олинди.
Ўзбекистон ва БАА ИИВлари ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш бўйича меморандум имзоланди. Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилиш мақсадида мазкур мамлакатга ташриф буюрди.
У ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. “Сайидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидалиев Саидазиз қамоққа олинди.
Иқлим ўзгариши Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишининг асосий муаммоларидан бирига айланди, деди Шавкат Мирзиёев Дубайда бўлиб ўтган COP28 саммитида. У «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш «Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади» эканини таъкидлади.
Бугун Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо WТ бўйича якуний Гран-при мусобақаси старт олади. Хабар берганимиздек, мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Аввалроқ, Тошкентда "кўча криминали" оламининг бир нечта вакиллари қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Мушт зарбаси шунчалик қаттиқ бўлганки, эрнинг бурни ва баъзи тишлари синган. Оқибатда, эр вафот этган.
Бугун Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири старт олади. Дунёнинг 84 мамлакатидан 500 нафардан зиёд спортчини жамлаган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.
Кеча ўсмирлар ўртасидаги бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳслари ўтказилди. Вакилларимиздан эса 11 нафари финал йўлида ринга кўтарилишди.
Истанбул “Travel + Leisure” (T+L) нинг “2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та шаҳар” рўйхатига киритилди ва келгуси йил учун тавсия этилган саёҳат маскани деб тан олинди. Шаҳарнинг жўшқин муҳити ва диққатга сазовор жойлари меҳмонларга унутилмас таассуротларни тақдим этади.
Чемпионлар лигаси дунёдаги энг машҳур спорт мусобақасидир. SportingPedia сайти ижтимоий тармоқлардаги энг йирик спорт мусобақалари обуначиларининг умумий сонини ҳисоблаб чиқди ва уларнинг машҳурлигини солиштирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.