Пломбаланган сайлов қутилари, давлат мадҳияси янграши, бир неча паспорт кўтариб олган фуқаро, оилавий овоз беришга келганлар, президентликка номзодларнинг иштироки — «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги сайлов участкаларидан фоторепортаж тайёрлади.Ўзбекистонда 9 июль куни соат 8:00 дан сайлов участкаларида мадҳия янграб, муддатидан аввалги президент сайловида овоз бериш бошланди.
Мол-мулк ва ер солиғи 100 тагача янги иш ўрни учун 50 фоизга, 200 тагача янги иш ўрни учун 75 фоизга камайтирилади. Шунингдек, мазкур тадбиркорлар солиқларни бўлиб тўлаши мумкин бўлади.
UzNews.uz фотомухбири 64-мактаб биносидаги 18-сайлов участкасида бўлиб, овоз бериш жараёнининг бошланишини тасвирга олди. Бугун, 9 июль куни эрталаб соат 08:00 дан бошлаб республика бўйлаб 10 784 сайлов участкалари очилди.
Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови бошланди.Якшанба куни соат 8:00 да Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови бўйича сайлов участкалари очилди.
Шунингдек, байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди. “Ўзбекистон Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Кучугини қутқариш учун тушган фарзанд каналга тушиб кетган. Уларнинг орқасидан она ҳам сувга тушиб, уларнинг барчаси сувда оққан.
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилади. Унга кўра, 1 июл ҳолатига, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 33,72 млрд долларни ташкил қилди.
6-9 июль кунлари Туркия пойтахти Анқара шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Turkish Open” мусобақаси бўлиб ўтади. Унда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди.
Ўзбекистонликлар мазкур иловани Telegram'дан ҳам кўп марта юклаб олишган. Meta'нинг янги Threads иловаси Ўзбекистон App Store'да энг кўп юклаб олинган иловага айланди.
“Адолат” СДПдан номзод Робахон Махмудова иқтисодиётни ислоҳ қилишда субсидиялар бериш тизимини янада такомиллаштиришни таклиф қилмоқда. “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзод Робахон Махмудованинг таклиф қилишича, иқтисодиётни ислоҳ қилиш йўналишидаги мақсадлар ва вазифаларда қуйидаги соҳаларни такомиллаштириш таклифлари илгари сурилмоқда: — субсидиялар бериш тизими устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш; — божхона ва солиқ имтиёзлари; — имтиёзларни аниқ соҳаларга бериш; — ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий бир хил ўсишни таъминлаш; — барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантириш.
Қолаверса, табиатга етказилган 25 млн сўм зарар ҳам қопланиши белгиланган. Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Жиззах вилояти Зафаробод тумани "Ёрқин" МФЙ ҳудудида профилактик рейд тадбири ўтказилган.
Илон Маскга тегишли компания Meta янги ижтимоий тармоқ яратишда фойдаланган Twitter'нинг бир қанча собиқ ходимларини ишга олганини даъво қилмоқда. Мультимиллиардер Илон Маскга тегишли Twitter микроблоглар хизмати Facebook ва Instagram'нинг бош компанияси Meta корпорациясини Twitter'нинг рақобатчиси Threads'ни ишга туширгани учун судга бериш билан таҳдид қилмоқда.
Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,6 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпионлиги камари учун жанг қилиши мумкин.Ярим ўрта вазнтда (-66,6 кг) жанглар олиб борадиган Вержин Ортис энди супер ярим ўрта вазнга (-69,8 кг) ўтади.
Янги жиҳозлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари, патруль-пост хизмати ходимлари ва бошқа хизматлар томонидан қўлланилади. Республика товар-хом ашё биржаси портали — (UzEX Tender)да Ички ишлар вазирлиги эҳтиёжлари учун планшетлар харид қилиш бўйича ўтказилган тендер натижалари эълон қилинди.
Президентликка номзод Робахон Махмудова ўз дастуридаги илм-фан ва ишлаб чиқаришни боғлаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга оид навбатдаги таклифларини берди. "Адолат" СДПдан президентликка номзод Робахон Махмудова ўз дастурида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш орқали фан, таълим ва ишлаб чиқариш тизимларининг узвий алоқадорлигини таъминлаш ҳам борлигини маълум қилди.
Маълум қилинишича, икки қўшни ўртасида ер масаласида жанжал юзага келган. Аёл эркакни ИИБга бергани сабаб, қотиллик қурбони бўлган.
Бир гуруҳ йигитлар Gentra'ларда қоидаларни бузиб, ҳолатни видеога олишган ва интернетга тарқатишган. Ижтимоий тармоқда бир гуруҳ ҳайдовчи йигитлар Gentra'да қоидани бузган ҳолда манёврлар қилиб, ҳаракатланишгани акс этган видео тарқалди.
Жорий йилнинг 23 октябрь куни россиялик хонанда Григорий Лепснинг «Халқлар дўстлиги» саройида концерт дастури белгиланган эди. Маданият вазирлигининг хабар беришича, айрим техник сабабларга кўра, концерт дастури қолдирилди.
Аввалроқ, унинг видеоси тармоқларда кенг тарқалган эди. Блогер шу орқали аҳолини пластик пакетлардан воз кечишга ва табиатни асрашга чақирган.
У коррупция ишларида иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Қирғизистон президентининг жияни Улан Жапаров ҳибсга олинди.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов қайнотаси унга 1,5 млн долларга уй олиб бергани ҳақидаги хабарни ёлғон деб атади. «[Бу ҳақдаги хабарни] қайнотамга юбориб қўйдим», — дея ҳазил қилди у Twitter`да.
Аниқланишича, машина бошқарувида унинг "права"га эга бўлмаган ва вояга етмаган ўғли бўлган. Самарқандда ЙПХ ходимлари томонидан Lacetti русумли автомобиль тўхтатилганда, вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган бола мазкур транспорт воситасини бошқариб келганлиги аниқланган.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 2 июль тонгида UFC мусобақаси ўтказилди.UFC Vegas 76 мусобақасининг асосий кардида ўзбекистонлик яккакурашчи Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) дебют жангини ўтказди.
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, магистратурада квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади. Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади.
28 июндан 5 июлга қадар Ўзбекистонда президентлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг маълумот беришича, 1 июль ҳолатига кўра, 376 623 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган.
Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев мансаб сохтакорлиги ва ер бериш тартибини бузиш билан айбдор деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаевга суд ҳукми ўқилди, дея хабар қилмоқда Олий суд матбуот хизмати.
Унга нисбатан Жиноят кодексида назарда тутилган иккита модданинг бир неча қисмлари билан жазо тайинланди. 2023 йил 4 июль куни жиноят ишлари бўйича Хива туман судида Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Ш.А.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Президентликка номзодларни танийсизми? Номзодларнинг сайловолди дастури билан танишиб чиқдингизми?
"Яшил Макон" доирасида 7,3 млн дарахт суғорилмай қолгани маълум қилинди. Қоидабузарларга 1,5 млрд сўм жарима солинган.
Қозоғистонлик ҳарбий мутахассислар Хоразм вилоятидаги «Янгиариқ» умумқўшин полигони базасида жойлашган ўқув марказида тажриба алмашди. Икки давлат ҳарбийлари сувли тўсиқлардан ўтиш, жанговар қуролларни қўллаш, ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш, тиббий ёрдам кўрсатиш кабиларни машқ қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.