Республиканинг 11 та ҳудудидаги дўконларда сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган маҳсулотлар савдосига чек қўйилган. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлаш мақсадида республика бўйича сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни сотаётган савдо объектларида мониторинг ишлари олиб борилган.
Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган боксчига Шуҳрат Абдураҳмонов уч хонали уй совға қилди. Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тақдирланди, дея хабар берди Ўзбекистон Бокс федерацияси Матбуот хизмати.
Мўғулистонда дзюдо бўйича Улан-Батор “катта дубулға” турнирининг биринчи куни якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига битта бронза медали ёзиб қўйилди.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги сайловчилар билан учрашувда хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни «қаҳрамон» деб атади. Сайловолди дастуридан оғир аҳволдаги мигрантларнинг харажати қоплаб берилиши, ҳуқуқий ва Call-марказлар ташкил этилиши ва бошқалар ўрин олган.
Қўшимча поездлар Тошкентдан Қарши ва Самарқанд, вилоятларига йўлга қўйилди. Жорий йил 28 июнь куни Қурбон Ҳайити нишонланиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги йўналишларда қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
Давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрни ташкил қилади. Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида"ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги узунлиги 2 356 километрдан ортиқ чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон — Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.
Байроқдан фойдаланишдаги бир қатор енгилликларни назарда тутувчи қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Аввалроқ, "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Сенат байроқдан фойдаланиш имкониятини кенгайтирувчи, жумладан, уни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда ишлатиш мумкинлиги белгиланган қонунни тезда маъқуллади. Лойиҳа 1 июнда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ва 20 июнда Қуйи палатада қабул қилинганди.
Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) навбатдаги сессияси 22 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтди.Қўмита Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида бокс жангларини ташкил этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.
Келтирилишича, у ўз хоҳиши билан ишдан бўшаган. Лавозимдан озод этиш тўғрисидаги Навоий шаҳар ҳокимининг қарори 22 июнь куни имзоланган.
Эндиликда автобуслар ҳар куни тўрт вақтда Тошкентдан Чорвоққа ҳаракатланади. Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилган эди. Транспорт вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Чорвоққа қатновчи автобус рейслари сони кўпайтирилди.
Ҳукумат қарори билан аукцион савдоларига қўйишнинг янги тартиблари маълум қилинди. 2023 йил 21 июндаги Ҳукумат қарори билан "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Суд ажримига кўра, у тайинланган жазодан шартли равишда муддатидан олдин озод қилинган. Аввалроқ, Навоийда 1 млрд сўмни талон-тарож қилган ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи яна қайта лавозимга тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Хитойнинг Уси шаҳрида қиличбозлик бўйича қитъа биринчилиги якунланди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин медалга сазовор бўлди.
Маълум қилинишича, вилоят ИИБ берган муносабат шошмашошарлик билан вазиятни тўлиқ ўрганмаган ҳолда тайёрланган. Аввалроқ, Самарқандда “Vavilon“ чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросимида раққоса қизлар ярим яланғоч ҳолатда беҳаё ўйинлар қилгани ҳақида хабар тарқалгани, вилоят ИИБ мазкур хабарга муносабат билдириб, мазкур аёллардан ОИТС/ОИВга текшириш учун қон таҳлиллари олинганлиги тўғрисида хабар берганди.
Мазкур лавозимга ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари номзоди маъқулланди. Холбўтаев Нодиржон Жонузоқович (Нодир Жонузоқ) Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири лавозимига тайинланди.
2021 йилда 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилгани учун ишдан олинган Навоий шаҳри ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи Юсуф Турсунов 3 ой синов муддати билан эски лавозимига қайтди.Навоий шаҳри ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи Юсуф Турсунов 1 млрд 53 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилгани учун 2021 йилда суд ҳукми билан мансабдор бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилганди.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари судларга мурожаат қилинганда давлат божидан озод қилинади.Олий Мажлиси Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлисида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.
Сенат раиси МЖтKга киритилган ўзгариш ва янгиликлардан аҳоли ўз вақтида хабар топиши зарурлигини таъкидлади. Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида "Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан МЖтКга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилиниб кўриб чиқдилди ва маъқулланди.
Сенатда сув ресурсларидан фойдаланишда мақсадсиз ва ўйловсиз ишлатилиши масаласи кўриб чиқилди. Сенаторлар ушбу муаммога қарши курашиш мақсадида чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдирди.
Қонуннинг қабул қилиниши ижро ҳужжатини бажармаганлиги учун қарздорга адолатли жарима солишга хизмат қилади. Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилиниб кўриб чиқдилди ва маъқулланди.
Маст редицидивистнинг пичоқ билан Тошкентдаги болалар боғчасига кирганлиги билан боғлиқ воқеа тафсилотлари ошкор қилинди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказувчи ваколатли орган сифатида белгиланади.22 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
2000га яқин фуқаро ва раққосалар иштирокида оммавий тадбир уюштирган фуқарога оид ҳужжатлар судга юборилган. Жорий йилнинг 16 июнь куни Самарқанд тумани "Янгиариқ" маҳалласида "Vavilon" чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросими ўтказилган.
25 июнь куни пойтахтда "Ёшлар куни" га бағишланган югуриш мусобақалари ўтказилади. Жорий йилнинг 30 июнь "Ёшлар куни" муносабати билан 25 июнь куни "Янги нафас", "Ватан қалқони" оммавий югуриш мусобақалари ҳамда Халқаро олимпия кунига бағишланган "Olympic day" мусобақаси ўтказилади.
Унинг цехидан 1,1 тонна қўлбола усулда тайёрланган ёғ ва 717 кг чигит аниқланган. Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди.
Ҳолат юзасидан прокуратура департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Самарқанд вилояти Булунғур туманида "M.t." МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар корхона ишлаб чиқариш биносидаги "МА 310" русумли электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан электрон дастурга киритилмаган бошқа ҳисоблагичга алмаштириб, жами 752,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати.
Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (35-8-2) UFC промоушени билан шартнома имзолади.Рўзибоев UFC билан шартнома имзолагани ҳақидаги маълумот промоушен жангчилари ҳақида янгилик тақдим этадиган Twitter саҳифасида пайдо бўлди.
Мутахассис суд тизимини рақамлаштиришнинг фойдали томонларини тушунтириб берди. Ҳеч кимга сир эмас, фуқароларнинг судлар фаолияти ва суд ишлари тўғрисида эркин ахборот олиш ҳуқуқини таъминланиши очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.