Ижтимоий тармоқларда эркак мушукларни ўлдириб, ўз фарзандини калтаклагани ҳақида маълумот тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ушбу хабарларга изоҳ берди.
ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Янгиҳаёт туманида кўп қаватли уйда ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Эркакка нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, иш судга оширилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда фуқаро Nexia-2 автомашинасида итни судраб кетаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Кучли шамол эсиши натижасида икки вилоятнинг бир қатор ҳудудларида электр таъминотида узилиш бўлмоқда. Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, Бухоро ва Навоий вилоятларида кучли шамол эсиши натижасида соат 17:00 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди.
ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар давом эттирилиши, суд мустақиллигини ошириш ва миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ташқи сиёсат олиб бориш қайд этилган.«Газета.uz» Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тақдим этади.
Ўзбекистон президенти ва Эрон олий диний раҳбари учрашувда узоқ паузадан сўнг муносабатларнинг жонланишини олқишлади. Оятуллоҳ Хоманаий «баъзи рақиблар» бўлишига қарамай, мамлакатлар муносабатни ривожлантириши кераклигини айтди.
Хитойнинг Уси шаҳрида ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатидан хушхабар. Аёллар ўртасида сабля йўналишида кечган баҳсларда ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова олтин медални қўлга киритди.
Тегишли фармонни президент Шавкат Мирзиёев имзолади. 2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, 29, 30 июнь (жума) барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).
Бош прокуратура ҳолат юзасидан ўтказилган текширув натижасини маълум қилди. Аввалроқ, Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги 16 қаватли бинода ичида 13 киши бўлган лифт пастга тезлик билан тушиб кетгани, натижасида фуқаролар жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик.
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида суратга олинган даҳшатли видео тарқалди.
Эркак хотинига макканинг ўтини олишни буюрган. Аёл бу ишни қилмаслигини айтиб, гап қайтарганида эркак уни дўппослаган.
Эркак 33 ёшли аёл билан бир неча марта яқинлик қилиб, уни видеога олган ва видеони тарқатмаслик учун аёлдан 5 млн сўм талаб қилган. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг март ойида 40 ёшли эркак 33 ёшли аёл билан танишиб, ишқий муносабатга киришиб юради.
Шартномага мувофиқ, табиий газнинг йиллик ҳажми қарийб 2 млрд 800 млн кубометрни ташкил этган. Аввалроқ, Россиянинг "Газпром" компанияси ва Қозоғистоннинг "ҚазақГаз" компаниялари Россия табиий газини Ўзбекистон истеъмолчиларига ташиш бўйича шартнома имзолагани, натижада Россия табиий гази Ўзбекистонга Қозоғистон орқали етказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Туркиянинг Ғарбий Онадўли минтақасидаги археологик ёдгорликлари билан машҳур бўлган Бурдур вилоятида ҳаяжонли янгилик! Тўққиз ойлик қайта тиклаш ишларидан сўнг Бурдурнинг Гўлҳисар туманида жойлашган қадимий Кибира (Kibyra) қадимий шаҳридаги улкан фавворага чучук ичимлик суви яна қайтди.
Яккасарой тумани ҳокими томонидан тегишли топшириқлар берилди. Куни кеча пойтахтнинг Яккасарой туманидаги "Мовий гумбаз" ёнидаги хиёбонда пайдо бўлган аттракционлар акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
16-28 июль кунлари Қозоғистон пойтахти Астана шаҳри бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлик қилади. Мусобақа доирасида қитъамизнинг турли мамлакатларидан ёшлар (йигитлар ва қизлар) ва ўсмир (ўғил болалар ва қиз болалар) медаллар учун кураш олиб боришади.
Ўзбекистон президенти Теҳронда Эрон олий диний раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий билан учрашди. Ҳамкорлик масалалари ва минтақавий кун тартиби муҳокама қилинди.
ФВВ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Янгиҳаёт туманида 16-қаватли бинодаги лифтнинг занжири узилиб, қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалди.
Икки мамлакат ўртасида фармацевтика, спорт соҳаларида ҳамкорлик бўйича, низоларни ҳал этиш ва арбитраж тўғрисида англашув меморандуми ва бошқа ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эронга ташрифи доирасида ҳукуматлар, идоралар ва ҳудудлар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Теҳронда Эрон президенти Иброҳим Раисий билан музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Эронга борди. Теҳрондаги «Меҳробод» халқаро аэропортида уни мамлакат саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Адлия вазирлиги янги — «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказиш имзолар етарли бўлмагани сабабли рад этилганини билдирди. Партияга бирлашмоқчи бўлган фуқаролар рўйхатига вафот этганлар, вояга етмаганлар ва хорижда яшаётганларнинг ҳам имзолари киритилгани маълум бўлди.
Олий Мажлис Сенатида Хоразм вилоятидан бўшаб қолган ўринга 2022 йил декабридан бери вилоят ҳокими сифатида ишлаб келаётган Жўрабек Раҳимов сайланди.16 июнь куни Олий Мажлис Сенатида Хоразм вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.
Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,6 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов (14-0, 9 КО) Ўзбекистон вақти билан 18 июнь тонгида АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.Янги Орлеан шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Ўзбекистон вакилига америкалик Ҳаролд Калдерон (27-1, 18 КО) рақиб бўлди.
Ўзбекистон президенти 18 июнь куни расмий ташриф билан Эронга боради. Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий ва мамлакат олий диний раҳбари Али Хоманаий билан учрашади.
У бунинг олдини олиш учун янги дорилар ва даволаш услублари фақат вазирлик томонидан тушунтирилиши керак деб ҳисоблайди. “Адолат” СДПдан Ўзбекистон президентлигига номзод Робахон Махмудова тиббиётчилар ва фармацевтлар ўртасида ноқонуний мулоқотни тўлиқ тақиқлашни такфлиқ қилди.
Давлат гранти бўйича 2023/2024 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди. "2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент фармойиши қабул қилинди.
Шу кунларда Сингапурда спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугундан бир қатор йўналишларда финал беллашувларига навбат берилди.
Танзила Нарбаева болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатга барҳам бериш масаласида АҚШ меҳнат вазири ўринбосарлари билан музокаралар ўтказди. Айни вақтда Халқаро меҳнат конференциясининг 111-сессиясида иштирок этиш доирасида Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси ХМТнинг ихтисослашган тузилмалари раҳбарлари ҳамда қатор мамлакатларнинг ҳукумат вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.