Ҳозирги кунда "Жарқўтон" ёдгорлигида ўзбекистонлик ва франциялик олимлар қазишма ишларини олиб боришмоқда. Сурхондарё вилоятидаги "Жарқўтон" ёдгорлиги 4 минг йиллик тарихга эга, Ўзбекистонда ягона бўлган энг қадимги шаҳар ҳамда Ўрта Осиёдаги дастлабки цивилизация бешиги ҳисобланади.
Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан эртага веломарофон ўтказилиши режалаштирилган. Бугун, 3 июнь Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан эртага веломарафон ўтказилиши режалаштирилган.
Жаҳон чемпионатида -62 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Феруза Содиқова ҳам илк жангини муваффақиятли ўтказди. Иккинчи даврадан баҳсларга киришган юртдошимиз болгариялик Мартина Атанасовани 2:0 ҳисобида доғда қолдириб, учинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистон президенти Анқара шаҳрида Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиши муносабати билан инаугурация маросимида иштирок этиш учун 3 июнь куни Туркияга боради.Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Ўзбекистон раҳбари бугун Туркияга боради. Ўзбекистон президенти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 3 июнь куни Анқара шаҳрида Туркия Президентининг лавозимга киришиши муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.
Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. У фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини таъминлаш ва ижтимоий хизматлар сифатини тубдан ошириш мақсадида яратилди.
Римда Ўзбекистоннинг етакчи тадқиқот ва таҳлилий марказлари таркибида Ўзбекистон делегациясининг Италиянинг Осиё ва Aфрика Ўртаер денгизи институти (ISMAA) билан учрашуви бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 31 май куни Римда Ўзбекистоннинг етакчи тадқиқот ва таҳлилий марказлари таркибида Ўзбекистон делегациясининг Италиянинг Осиё ва Aфрика Ўртаер денгизи институти (ISMAA) билан учрашуви бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — ЕИ» етакчилари саммитида Ўзбекистонда ЕИ талаблари бўйича стандартлаштириш лабораториялари ҳали яратилмаган бўлса-да, GSP+ тартибини узайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, у Транскаспий йўлагини ривожлантириш учун қулайроқ тарифлар зарурлигини айтди.
Клиникадан ССВ фойдасига 30 минг почта харажати ундирилиши белгиланди. Блогер Фарҳод Манноповни операция қилган StarМed клиникасининг лицензияси бекор қилинди.
Озарбайжонда ўтаётган таеквондо бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги кунини Ўзбекистон терма жамоаси бронза медали билан якунлади. -54 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Омонжон Отажонов мусобақани учинчи ўринда тугатди.
Тожикистонда старт олган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медални қўлга киритди. Аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида барча рақибаларини мағлубиятга учратган Шукуржон Аминова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Mitti.vine таҳаллуси билан танилган Фарход Манноповнинг ўлимига сабаб бўлган клиниканинг лицензияси бекор қилинди. Жорий йилнинг 5 март куни Фарход Маннопов бурнидан олган жароҳатидан сўнг Star Med клиникасида жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Икки МЧЖ раҳбарлари бирлашиб, бир фуқаро ва унинг онасига “Ҳаж” зиёрати визаси қилиб беришни ваъда қилиб, олдиндан $4 минг олаётган вақтда ушланганлар. ДХХ Матбуот хизмати хабарига кўра, Яшнобод туманида фуқаро Ю.А.нинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш мақсадида, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “E.R” МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилган.
София шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Европа комиссиясининг иғилишида Ўзбекистонга ташкилотнинг 25-юбилей сессиясида мезбон сифатида президентлик қилиш ваколати берилди. Сессия 16−20-октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудий халқаро аэропортларидан 15 000 нафар зиёратчилар учун йўловчи авиаташувлари режалаштирилган. 2023 йил 4 июнь куни "Ҳаж-2023" тадбири доирасида Тошкент-Мадина йўналиши бўйича илк парвоз амалга оширилади.
Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган талабаларга тааллуқли. Давлат комиссияси тегишли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда айрим тоифадаги талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 10 июнь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган Персоналлаштириш агентлигига Улуғбек Ташходжаев директор бўлди.Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Улуғбек Шухратович Ташходжаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 36,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 89 мингта кондиционер импорт қилинган.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан музокаралар ўтказди. Улар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдони диверсификация қилиш, GSP+ имтиёзли савдо режими муддатини узайтириш кабиларни муҳокама қилдилар.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 8,3 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилган. — Олма шарбати ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 61,2 % га ошган.
Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган «Ўзархив» агентлигига Улуғбек Юсупов директор этиб қайта тайинланди.Президент қарори билан Улуғбек Юсупов Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.
Мазкур ҳолатни содир этган шахсларга МЖтКнинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган эди. Аввалроқ, Тошкентда йўл ўртасида қизга турмуш қуришни таклиф қилган тиктокерга нисбатан иш очилгани тўғрисида хабар берган эдик.
Бу ҳолатни ғалла йиғим-теримига жалб қилинган “КамАз” ҳайдовчиси содир қилган. У бундан пушаймонлигини билдирди.
Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келган Шерзод Рабиев адлия вазирига ўринбосар бўлди. Вазир ўринбосарлари Актам Мухаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифаларидан озод этилди.
Президентнинг фармони билан Табиий ресурслар вазирлиги номини ўзгартириш, экологик назоратни амалга оширишга масъул бўлган янги органларни ташкил этиш ва бошқа янгиликлар назарда тутилган. Президентнинг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ўзгартириш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи яратиш ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида".
Президент фармони билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди. Шунингдек, соҳадаги қонунчиликка риоя этиш ва унинг ижроси назоратига масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилди.
Йигит дўсти билан бирга йўлнинг ўртасида турмуш қуриш таклифининг ғайриоддий манзарасини видеога туширишга қарор қилди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи»нинг иккинчи саммити бўлиб ўтадиган Чўлпонота шаҳрига амалий ташриф билан борди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрига етиб борди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида кеча 3-тур баҳслари ўтказилди.Унда Нодирбек Абдусатторов франциялик Алиризо Фиружага қарши оқ доналарда ўйнади.
Болани ташқаридан туриб тинчлантиришга уринган қўшнилар қутқарувчилар вақтида етиб келмаганини айтишмоқда. ФВБ ҳолатга муносабат билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.