Ўзбекистонда текширилган 29 номдаги ош тузидан 22 таси талабларга номувофиқ деб топилди — рўйхат

Мамлакатда истеъмол қилинадиган ош тузи маҳсулотларининг намуналари синовдан ўтказилди ва синов натижалари эълон қилинди. Ўзбекистонда 22 номдаги ош тузи талабга жавоб бермаслиги аниқланди.

TBC банк Payme тўлов тизимини бутунлай сотиб олмоқчи!

TBC банк Payme тўлов тизимининг қолган 49% улушини ҳам сотиб олишни режалаштираётганлигини маълум қилди Маълумот учун, TBC банк Payme нинг 51% улушини 2019 йилда 5.5 млн.долларга сотиб олган. Агар, банк тўлов тизимини сотиб олса, ягона брендга ўтказилмаслиги, аммо, банк билан тўлов тизимининг хизматлари бирлаштирилишинм маълум қилди.Бу дегани, Payme да TBC банк хизматлари пайдо бўлади ва TBC банк иловасида ҳам Payme нинг хизматлари жорий этилади.

Қозоғистонда ҳунармандларнинг “Лолалар вақти” кўргазмаси очилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳунармандларнинг “Лолалар вақти” кўргазмаси очилди. Марказий музейда Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистондан келган усталар ўз асарларини намойиш этди.

Янги Ўзбекистон боғига олиб борувчи йўл 1 ойга ёпилди

Чўлпон кўчасига кириш «Жарбоши» аркасининг янги қурилган йўли орқали амалга оширилади. Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, жорий йилнинг 4 март куни соат 09:00 дан 4 апрель кунига қадар, Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасига олиб чиқувчи йўл қисман ёпилди.

Франция компанияси «Чимён» оромгоҳи объектларини лойиҳалаш, қуриш, жиҳозларни етказиб бериш, бўйича танлов ғолиблигини қўлга киритди

«Белдерсой – Чимён – Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича лойиҳа офиси» давлат унитар корхонаси томонидан эълон қилинган Франция ғазначилиги иштирокидаги «Чимён туристик зонасини қуриш» лойиҳаси доирасида «Чимён» умуммавсумий оромгоҳи объектларини лойиҳалаш, тадқиқ қилиш, қуриш, жиҳозлар етказиб бериш, ўрнатиш ва созлаш-ишга тушириш ишларини олиб бориш юзасидан 1-, 6- сонли лотлар бўйича очиқ танлов якунланди Чимёндаги лойиҳани амалга ошириш натижасида мамлакатимиз аҳолисига ҳам, хорижлик меҳмонларга ҳам очиқ ҳавода ҳордиқ чиқаришнинг ҳар хил турларини таклиф этадиган халқаро даражадаги умуммавсум мажмуаси ташкил этилади. Ушбу йирик ташаббусдан кўзланган мақсад халқаро миқёсдаги умуммавсумий курорт, сайёҳлик жойлари ва турли кўнгилочар аттракционлар ҳамда осма ёлларга эга янги туристик мажмуаларни қуриш орқали ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, Тошкент вилоятининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида оммавий спортни рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва янги иш ўринлари ташкил қилишдир.

Дзюдо. Бугун ўрта вазн тоифаларидаги беллашувларга гувоҳ бўламиз

Бироздан сўнг дзюдо бўйича Тошкент «Катта дубулға» турнирининг иккинчи кун беллашувлари старт олади. Ушбу кунда эркаклар -73 кг ва -81 кг, аёллар -63 кг ва -70 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Ўзбекистонлик олимлар томонидан аччиқ қалампирнинг янги нави яратилди

Аччиқ қалампирнинг янги нави мамлакатда иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган илк маҳаллий нав ҳисобланади. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти селекционер олимларининг кўп йиллик самарали изланишлари натижасида Ўзбекистонда илк бор аччиқ қалампирнинг иссиқхонада етиштиришга ва маҳаллий тупроқ иқлим шароитига мос "Шарқ гавҳари" нави ихтиро қилинди.

Туркманистонда 8 март муносабати билан хотин-қизларга пул совғаси берилади

Президент Сердар Бердимуҳамедовнинг фармойишига мувофиқ, мамлакатдаги ҳар бир хотин-қизларга 17 доллардан пул совғаси топширилади. Туркманистонда 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан президент Сердар Бердимуҳамедов номидан хотин-қизларга пул совғалари берилмоқда, дея хабар берди turkmenistan.gov.tm нашри.

"Док-1 Макс" сиропини ишлаб чиқарган Ҳиндистон компанияси мансабдорлари ҳибсга олинди

Ҳиндистон полицияси Ўзбекистонда болалар ўлимига сабаб бўлган сиропни ишлаб чиқарган Marion Biotech компаниясининг мансабдорларини ҳибсга олди. Ҳиндистоннинг Ноида шаҳри полицияси кеча, 3 март куни Marion Biotech фармацевтика компаниясининг 3 нафар юқори лавозимли ходимини ҳибсга олди.

Журналистлар ва фаоллар президентга «яширин, лекин кучли цензура» сабабли мурожаат қилишди

Журналистлар ва жамоат фаоллари Ўзбекистон президентига «яширин, лекин кучли цензура» юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаат муаллифлари давлат раҳбаридан матбуотнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлашда тарихий ёрдам беришини сўрашди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилганидан сўнг илк бор кўриниш берди

Пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Пахтакор" стадионида кўриниш берди. Футбол янгиликларини бериб борувчи Championat.asia нашрининг ёзишича, Жаҳонгир Отиқхўжаев Тошкентдаги “Пахтакор" футбол стадионида “Пахтакор" - “ Олимпик" клублари учрашувига келган.

Тошкент шаҳар ИИББ ота-оналарни "Рёдан" ҳаракатидан огоҳлантирди

Мазкур халқаро ёшлар ҳаракати аъзоларининг ўргимчак расмли футболкалар кийган ҳолда тажовузкор ҳаракатларни амалга ошириши аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, шаҳар ИИББга япон комиксларидан бирининг қаҳрамонларидан илҳомланган "Рёдан" халқаро ёшлар ҳаракати мухлислари Ўзбекистонда ҳам борлиги ҳақидаги хабарлар келиб тушган.

Дзюдо. Делегациямиз Тошкетдаги «катта дубулға»нинг илк кунида 3 та медаль қўлга киритишди

Тошкентда дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири бошланди. Анъанага мувофиқ биринчи кун доирасида енгил вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон тартибсизликларга қарши кураш бўйича Беларусь тажрибасини ўрганди — Беларусь ИИВ раҳбари

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоат тартибини таъминлаш ва тартибсизликларга қарши курашиш бўйича Беларусь тажрибасини ўрганди, дея маълум қилди Беларусь ички ишлар вазири Иван Кубраков.Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Беларуснинг жамоат тартибини таъминлаш ва 2020 йил ёзида юз берган тартибсизликларга қарши курашиш тажрибасини ўрганди.

Оксана Чусовитина яна шоҳсупада!

Ўзбек ва жаҳон гимнастикасининг афсонаси Оксана Чусовитина Доҳада ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида ҳам шоҳсупага кўтарилди. Таяниб сакраш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз 12.916 балл билан бронза медалига сазовор бўлди.

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкентда норасмий учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Чимкентдаги норасмий учрашувда икки давлат ўртасида саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича кўрсатмалар бердилар.3 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкент шаҳрида норасмий учрашув ўтказдилар, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Вазирликдан элчиликка, элчиликдан вазирликка ва сиёсий бошпана сўрови. АҚШдаги ўзбек элчилари ҳақида

Сафоев ва Камилов АҚШда элчилик қилишдан аввал ҳам, кейин ҳам ТИВга раҳбар бўлган. Ғуломов эса қарийб бутун Европа учун элчилик қилгач, сўнг худди шу ишни қарийб бутун Америка қитъаси учун бажарган.

«Хитой Украина масаласида доим холис ва адолатли бўлган». ТИВ расмийси АҚШ айбловини рад этди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитойни Украина-Россия можаросида иккала томонда ҳам ўйнаш ва Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишни кўриб чиқаётганликда айблаганди. Хитой ТИВ расмийси Мао Нин АҚШнинг ўзи урушни ҳалокатли қуроллар билан таъминлаб, фактларни бузиб кўрсатаётганини билдирди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари норасмий учрашув ўтказади

3 март куни Шавкат Мирзиёев Чимкент шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан норасмий учрашув ўтказади. Мулоқотда икки томонлама ва минтақавий масалалар кўриб чиқилади.

Озодбек Назарбеков Ўзбекистондаги меҳмонхоналарни миллийча жиҳозлаш ва дизайн қилишни таклиф қилди

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков сайёҳларнинг Ўзбекистон ҳақидаги тасаввури шакллантириш учун меҳмонхоналарни миллий ва классик услубларда дизайн қилиш кераклигини айтди. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Отелерлар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган «Меҳмонхона бизнеси форуми»да иштирок этди.

Янги маърифий эпопея чоп этилди

Китоб  жавонингизга Исломшунос шоир ва таржимон Олимжон Бўриев Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам ҳақида мукаммал эпопеясини ёзиб тугатди. Мазкур асарни исломий  тарихий манбалар билан тўлдириб, ўзига хос маънавий-маърифий ва ирфоний мавзуда Муҳаммад (С.А.В.) мукаммал тарихини якқалам қилишга муяссар бўлдики, ҳалигача бундай батафсил мукаммал, қамрови кенг назмий асар ёзилмаган эди.

Ўзбекистонда "свет", газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғирлик жинояти билан тенглаштирилмоқда

Сенаторлар энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши бўйича қонунни маъқуллашди. Бугун, 3 март куни бўлиб ўтаётган сенатнинг ялпи мажлисида “Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Тошкентга Хитойдан 800 та йўловчи автобуслари олиб келинди — фото

Хитой компанияси Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун электробус ва табиий газда ишлайдиган автобуслар етказиб берди. Аввалроқ, Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 300 та электробуслар ва 500 та табиий газда ишлайдиган автобусларни харид қилиш бўйича Хитойнинг Yutong Bus & Coach компанияси билан келишувларга эришилгани ҳақида хабар бергандик.  Компаниянинг маълум қилишича, Ўзбекистонга жами 800 та автобус — 300 та электробуслар ва 500 та табиий газда ишлайдиган автобуслар етказиб берди.  Қайд этилишича, бу Хитой компаниясининг жорий йилда олган энг йирик автобус буюртмаси бўлган.

Деҳлидан Москвага учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

Маълум бўлишича, самолётдаги йўловчи аппендицит хуружига учраган. Шу сабаб экипаж муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган.

Сирдарёдаги "Халқ банки"да салкам 3,9 млрд сўм "еб юборилгани" аниқланди

ДХХ "Халқ банки"нинг Ховос филиали масъул ходимини қамоққа олди. ДХХ "Халқ банки"нинг Ховос филиалида пуллар талон-торож қилинганлиги аниқлади.

Тошкентда “Hotel Business Forum-2023” ўз ишини бошлади

Кеча, 2-март куни “Ҳятт Регенcй Ташкент” меҳмонхонасида “Hotel Business Forum-2023” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков очиб берди.

Наманганда янги “Coca-Cola” заводи қурилади

100% улуш миқдори хорижий инвестиция лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 300 нафар янги иш ўринлари яратилади. Наманган вилояти марказида Cоcа-Cола ичимлиги ишлаб чиқарилади.

Бухорода 2006 йилда туғилган қизни фоҳишаликка ундаган қиз ушланди

Аниқланишича, вояга етмаган қизни фоҳишалик қилишга ундаган қизнинг ўзи 19 ёшда. Бухорода вояга етмаган қизни фоҳишаликка ундаган қиз қўлга олинди.

Ўзбекистонда импорт товарлари учун истеъмол кредитлари беришга рухсат берилади

Сенаторлар импорт қилинадиган товарларни харид қилиш учун кредит беришга рухсат берувчи қонунни маъқуллади Сенатнинг бугунги ўттиз еттинчи ялпи мажлисида "Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан "Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.  Унга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарлар (хизматлар) учун ҳам истеъмол кредити ажратишга рухсат бериш кўзда тутилган. Марказий банкнинг маълумотларига кўра кейинги уч йилда аҳолига миллий валютада ажратилган кредитларда мақсади белгиланмаган кредитлар тоифасига кирувчи микроқарз 2020 йилда 5,8 трлн.сўмни, 2021 йилда қарийиб 1,7 баробарга ўсиб, 9,9 трлн сўмни ташкил этган, 2022 йилда эса 21,6 трлн сўмни ташкил этиб (ўтган йилга нисбатан ўсиш сурати – 2,2 баробарга) етди.

Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкентда ўтадиган ЖЧ ҳақида тарқалаётган хабарлар юзасидан муносабат билдирди

Ўзбекистон бокс федерацияси жорий йил пойтахтимизда бўлиб ўтадиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати хусусида баъзи интернет манбааларида тарқалаётган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.Бугунги кунда дунёда ҳукм сураётган сиёсий вазият сабаб айрим интернет манбаалари ва ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 30 апрель - 14 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионати ҳақида нохолис хабарлар тарқалмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.