Бугун Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили татамига чиқади. Унда эркаклар -73 кг, аёллар эса -57 кг вазн тоифаларида курашишади.
29-31 май кунлари Россиянинг Астрахань шаҳрида Каспий илмий-таълим конгресси доирасида “Каспий-2023: барқарор ривожланиш йўллари” мавзусида илмий тадбир бўлиб ўтади деб хабар бермоқда Uz.A. Мазкур йирик учрашув Астрахань вилояти ҳукумати, Астрахань давлат университети, «Россия– имкониятлар мамлакати» автоном нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Москвага амалий ташриф билан борган Ўзбекистон президенти Кремлда Россия президенти билан учрашди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эртага тўққизинчи кун жанглари ўтказилади. Унда беш нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.
Президент фармонига асосан, мазкур тартиб сентябрь ойидан бошлаб жорий этилмоқда. Бугун, 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
Дзюдо бўйича Доҳа шаҳри мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида ҳам Ўзбекистон терма жамосининг ғазнаси яна бир медаль билан бойиди. -52 кг вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова кумуш медални қўлга киритди.
Пойтахтимизда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун иккинчи "класико" бўлиб ўтди. 86 кг вазндаги иштирокчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев қозоғистонлик Сағиндиқ Тағамбайга қарши жанг олиб борди.
Фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда хабардор қилишнинг янги тартиби жорий этилади. “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев 1 июндан жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари устидан солиқ назорати ўрнатилишини бекор қилишни назарда тутувчи янги Конституцияни амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 июндан жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмаларини (p2p ўтказмалари) амалга оширишда электрон ҳисобварақ-фактура бериш тартибини бекор қилиш бўйича топшириқ берди.
Пойтахтимизда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида 60 кг вазндаги иштирокчимиз Мужибилло Турсунов бугун турнирдаги ўзининг учинчи жангини ўтказди.Ҳамюртимиз нимчорак финал босқичида марокашлик Муҳаммад Ҳамутга қарши жанг олиб борди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди. Давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Қатар мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. Ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида финал йўлланмасини қўлга киритди.
Пойтахтимизда ўтаётган бкос бўйича жаҳон чемпионатида энг енгил вазн тоифаси учун Ўзбекистон терма жамоаси таркибига қабул қилинган Шодиёр Мелиқўзиев ишончни оқламади.Ҳамюртимиз нимчорак финал босқичида қозоғистонли Санжар Ташкенбайга қарши жанг олиб борди.
Давлат раҳбари уруш қатнашчилари билан суҳбатлашди. Нуронийлар хайрли дуолар қилди.
Марказий сайлов комиссияси 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги Ўзбекистон президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик ишларини бошлади. Комиссия 10 май куни сайлов кампанияси бошланишини эълон қилмоқчи.
Доҳада ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик Дилшодбек Баратов кумуш медални қўлга киритди.Доҳа (Қатар) шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик спортчи Дилшодбек Баратов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медаль ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколарини қўлга киритди.
Тошкентда ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида айни пайтда 92 кг. вазндаги спортчилар нимчорак финал босқичи жангларини ўтказишмоқда.
Судланувчи жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш айблови билан қамалди. Бугун, 8 май куни Ж.
Жаҳон чемпионатининг саккизинчи кунига келганда Ойбек Жўраев мусобақадаги илк беллашувини ўтказди. -54 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз биринчи босқичда сербиялик Тамир Галанов устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Шавкат Мирзиёев муддатидан илгари президенти сайловини 9 июлда ўтказиш бўйича фармонни имзолади.Шавкат Мирзиёев «Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президенти сайловини тайинлаш тўғрисида»ги фармонини имзолади.
Жиззах вилоятида мудҳиш воқеа юз берган.
Президент Ўзбекистон давлат раҳбари лавозимига муддатидан илгари сайлов бўлиб ўтишини эълон қилди. У нима учун 3,5 йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббуси билан «воз кечаётганлигини» тушунтирди.
«Ўзбекистон — дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев референдум якунларига бағишланган учрашувда. Давлат раҳбари мамлакатда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўйилмаслигини айтди.
Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига 1 августга қадар давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиб, парламентга киритишини топширди.Ҳукумат 1 августга қадар давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқади.
Президент референдум якунларига бағишланган учрашув ўтказиб, референдум давомида умумхалқ муҳокамаларида фаол ва муносиб иштирок этган миллионлаб юртдошларни эътироф этди. «Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор», — деди Шавкат Мирзиёев.
Сайлов кодексига президент, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг навбатдан ташқари сайловларини ўтказиш юзасидан ўзгартишлар киритилди. Президент давлат раҳбари учун муддатидан илгари сайловларни тайинлаганида, улар 2 ой ичида ўтказилиши керак.
Хабарингиз бор, кечадан Қатар пойтахти Доха шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида терма жамоамиз аъзоси Дилшодбек Баратов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медаль ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколарини қўлга киритди.
Жаҳон банкининг 2022 йил натижаларига асосланган маълумотларига кўра, 8-ўринни эгаллаган Россия 2,3 трлн долларлик товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарган. Энг йирик иқтисодиёт ҳамон номинал ЙИМ 25,46 трлн доллар бўлган АҚШ бўлиб турибди.
Икки мансабдорларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А.
Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда яшаб келаётган Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари ҳақида маълумот берди. Маълумотга кўра, айни вақтда Улуғ Ватан уруши ва фронти орти фахрийларининг сони 174 нафарни ташкил қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.