У фуқарони $1000 эвазига "ўзи ишлайдиган" Департамент бўлимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизматининг хабарига кўра, Сирдарё вилоятида тезкор тадбир ўтказилган.
Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити табригида виждон эркинлигини қарор топтириш, диний-маънавий қадриятларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этаётганини таъкидлади. Жорий йилда чекловлар олиб ташланиши туфайли 31 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Макка ва Мадинага умра зиёратига борди.
Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумларни афв этиш тўғрисидаги тегишли фармонни имзолади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Тошкент шаҳар ИИББ мактабдан қайтаётган ўқувчи қизга шилқимлик қилган эркакнинг шахсини аниқлади. 19 апрель куни соат 12:50 да пойтахтнинг Миробод туманида эркак мактабдан қайтаётган 17 ёшли қизга шилқимлик қилгани ҳақида хабар бергандик.
Масжидлар жойлашган кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши сабаб ҳайдовчилардан айланма йўллар орқали ҳаракатланиш сўралмоқда. Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 апрел соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахт кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Эймон Гилмор Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриб, адлия, ички ишлар вазирлари ва бош прокурор, шунингдек, мамлакат президенти билан учрашувлар ўтказмоқда. «Газета.uz» ундан ташриф мақсади ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини қандай баҳолашини сўради.
Ер хусусий мулкка айланмоқда. Тадбиркор ўз ерини гаровга қўйиши, товар сифатида бизнесида акс эттириши мумкин.
Эркак мактабдан қайтаётган қизнинг орқасидан келиб унга ташланди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.
Жиноят содир этган шахс якка тартибда жавобгар бўлиши ва жазодан келиб чиқадиган оқибатлар унинг қариндошларига нисбатан қўлланилмаслиги тўғрисида Конституциянинг 28-моддасига янги норма киритилмоқда. Киритилаётган янги норма бўйича Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Камалова Дилдора бу ҳақида тушунтириш берди.
Ажратилган пуллар шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш мақсадида мамлакатнинг учта вилоятида йўналтирилади. "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистон Республикаси шаҳарларини комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Азамов “WizzAir Abu Dhabi” авиакомпанияси бошқаруви директори Йохан Эйдхаген ҳамда авиакомпания мутасадди ходимлари билан учрашув ўтказди. БААнинг “WizzAir Abu Dhabi” лоукостер авиакомпанияси Ўзбекистон шаҳарларига авиарейслар сонини кўпайтиради.
Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларнинг автомашиналари вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Жорий йилнинг март ойлари бошида Тўрткўл туманида яшовчи фуқаролар ўзларининг бошқарувида бўлган Spark, Lacetti ва Cobalt автомашиналарида "Аэропортская" кўчасида “дрифт” қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Янги Конституция бўйича референдум ўтказилишига 10 кун қолди. Шаҳарларда фуқароларни сайлов участкаларига боришга ундайдиган тарғиботлар тобора кўпайиб бормоқда.
Маданият ва туризм вазирлиги мамлакатимизнинг Беларус Республикасидаги Элчихонаси билан ҳамкорликда Беларуснинг бир қатор етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлари учун Ўзбекистон бўйлаб пресс-тур ташкил этади. Ушбу пресс-турдавомида Беларус халқи учун Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва бой маданий мероси ҳақида маълумот берувчи материаллар тайёрлаш ҳамда қисқа метражли филмларни (видеоролик) суратга олиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон аҳолиси тўрт кунлик узлуксиз дам олишни кутмоқда. Президент қарорига мувофиқ, Рамазон ҳайитини нишонлаш муносабати билан қуйидаги байрам ва дам олиш кунлари белгиланди: • 21 апрель (жума) — дам олиш куни; • 22 апрель (шанба) – олти кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун қўшимча дам олиш куни; • 23 апрель (якшанба) — тақвим бўйича дам олиш куни; • 24 апрель (душанба) - қўшимча дам олиш куни.
21 апрель куни Ўзбекистондаги барча масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкентда байрам намози вақти соат 06:00 га тўғри келишини маълум қилди.
Руҳий касалликлар диспансери бош шифокори фуқарони меҳнатга лаёқатсизлиги ҳақида хулоса бериш эвазига қарийб $400 талаб қилган. Қашқадарё вилояти 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансери бош шифокори вазифасини бажарувчи ва врачлар маслаҳати комиссияси раиси лавозимида ишловчи шахс пора билан ушланди.
Авазбек Эргашев Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб Эргашев Авазбек Яқубжонович тайинланди.
Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайитини нишонлаш санасини маълум қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).
Шавкат Мирзиёев картошкачиликни ривожлантиришга қаратилган режа ва таклифлар тақдимоти билан танишди. Бугунги кунда мамлакатимизда картошкага бўлган талаб қарийб 4 миллион тоннани ташкил этади.
Улар тўппончасимон олов ёндиргич ёрдамида видео олиб, интернетда "машҳур" бўлишга уринган. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 апрель куни соат 18:00 да Чилонзор туманидаги истироҳат боғида икки нафар йигит ички ишлар ходимларини камситувчи хатти-ҳаракатларни содир этган.
Олий суд Совет даврида қатағон қилинган ва реабилитация қилинмай қолган навбатдаги шахсларга оид жиноят ишларини апелляция тартибида кўриб чиқди. Маълум қилинишича, Олий судга яна 208 нафар шахсга оид 3 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилган.
Инсонпарварлик ёрдами орасида ун, ўсимлик ёғи, гўшт консервалари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари бор. Президент топшириғига кўра Афғонистонга 185 тоннадан ортиқ озиқ-овқат юкланган навбатдаги инсонпарварлик юклари колоннаси жўнатилди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Суткасига 2,5 минг тоннагача шакар ишлаб чиқарилиб, ҳажми 1 млн тоннагача ошиши кутилмоқда. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг хабарига кўра, ҳозирда маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жаҳон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилия давлатидан харид қилмоқда.
7-14 май кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада бутун дунёдан ташриф буюрадиган спортчилар жаҳон чемпионлиги қатори Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида энг йирик рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб боришади.
Маълум қилинишича, улар “Тавҳид ва жиҳод котибаси” террористик ташкилотининг Истанбулдаги бўлимига алоқадор. Қирғизистонда “Тавҳид ва жиҳод котибаси” террорчилик ташкилотининг Истанбул бўлимига алоқадор икки нафар шахс ушланди.
ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчи ходим томонидан куч ишлатилиб, автомобиль ойнаси синдирилиб, тўхтатилган. Жорий йилнинг 14 апрель куни Фарғонада Spark автомобили ҳайдовчиси давлат рақамисиз, ён ойналари туси ўзгартирилган ҳолда ҳаракатлангани ва ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмагани учун ходим томонидан куч ишлатилиб, автомобиль ойнаси синдирилиб, ҳайдовчи тўхтатиб қолингани ва тўпланган ҳужжатлар ЖИБ туман судига юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига Ваҳобжон Муротқобилов ҳоким этиб тасдиқланди.Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига Ваҳобжон Муротқобилов ҳоким этиб тасдиқланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Янги тартиб нафақат йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жаримага, балки суд томонидан қўлланиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун ҳам қўлланилади. Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича қонун президент томонидан имзоланди.
Давлат ҳар бир фуқаросининг кимлигидан қатъий назар, ишсизликдан қонуний ҳимояси таъминланишини кафолатлайди. PhD Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари Ахмедова Муҳаббат Абдулхашимовна Ўзбекистонда ишсизликдан ҳимояланиш бўйича алоҳида қонун белгиланиши моҳиятини тушунтирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.